O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ПЎСТИНИНГ АСРИЙ ТЕ-
БРАНИШИ — ер юзасининг узоқ да-
вом этадиган аста-секин кўтарилиши 
ва пасайиши. Ер пўстининг вертикал 
ҳаракатларидан содир бўлади (қ. Ер 
пўсти тебранма ҳаракатлари). 
ЕР РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ, ланд-
шафт рекультивацияси (лот. re — 
қайтариш, тиклаш маъносини берадиган 
олд қўшимча; cultivo — ишлов бераман, 
етиштираман) — фойдали қазилмаларни 
қазиб олиш, сув иншоотлари қуриш, 
шаҳарлар қурилиши ва б. сабабларга кура 
фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ер-
ларни қайта тиклаш, атроф муҳит шаро-
итларини, экологик ҳолатларни яхши-
лашга қаратилган тадбирлар мажмуи. 
Е.р. асосий вазифаси тупроқнинг бузил-
ган унумдор қатламини тиклаш ва қ.х. 
ёки ўрмон хўжалигини самарали юри-
тишни таъминлайдиган шароитни яра-
тишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида, жум-
ладан суғорма деҳқончилик ҳудудида 
учрайдиган яроқсиз ҳолга келтирилган 
ер турларига қуйидагилар киради ва 
Е.р. га муҳтож ҳисобланади: қурилиш 
учун материаллар қазиб олинган (қум, 
шагал, тош ва б.) ерлар; газ ва нефть 
маҳ-сулотларини 
қидирув-текшириш 
ишлари ва улардан фойдаланишга аж-
ратилган ерлар; суғориш, зах қочириш, 
йўл тармоқларини қуриш ва таъмир-
лаш оқибатида меъёрдан ортиқча банд 
бўлган пастликлар, дўнгликлар ёки 
чуқурликларнинг пайдо бўлиш натижа-
сида унумдор қатлами бузилган ерлар; 
турли қурилиш иншоотлари ва бинолар-
ни барпо этишда ерларнинг вактинча 
фойдаланишга ажратилган қисми ва б.
Е.р. 2 босқичдан иборат тадбирлар 
ёрдамида амалга оширилади: техник 
ва биологик. Дастлаб яроқсиз ерларни 


www.ziyouz.com кутубхонаси
62
аниқлаш, ўрганиш, истиқболда фойда-
ланиш режасини тузиш ва лойиҳа-смета 
ҳужжатларини ишлаб чиқиш каби тай-
ёргарлик ишлари амалга оширилади. 
Е.р.нинг техн и к босқичи халқ хўжалиги 
учун ерни мақсадли фойдаланишга тай-
ёрлаш бўлса, биологик босқич да эса 
ландшафт ва тупроқни қайта тиклаш, 
қишлоқ ёки ўрмон хўжалиги учун ярок-
ли ҳолга келтириш тадбирлари амалга 
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
200 минг га яроқсиз ҳолга келтирилган 
ерлар мавжуд бўлиб, шундан 65 минг 
га қ.х. тармоқлари яхши ривожланган 
ҳудудларга тўғри келади (2000). Улар 
асосан суғориш, зах қочириш ва йўл 
тармоқдарини қуриш оқибатида пайдо 
бўлган. Уларни қ.х, оборотига қайтариш 
натижасида хар йили қўшимча 300—400 
минг т пахта ва кўплаб сабзавот, мева 
ҳамда чорвачилик учун зарур бўлган ем-
хашак етиштириш мумкин.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling