O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ПЎСТИ ГАЗЛАРИ - Ер пўстила 
эркин, сув ва нефтда эритма, жинслар-
да (айниқса қазилма кўмирларда) сор-
бит (шимилган) ҳолатларда учрайдиган 
газлар. Ер геосфераларида сайёранинг 
марказига томон газларнинг миқдори 
кўпайиб боради. 1—2 км чуқурлиқда 
термокаталик ёки нефть-газ зонаси 7 
км га етгач, метан зонаси бошлана-
ди. Газ ҳосил бўлиши жараёнларининг 
моҳиятига қараб Е.п.г.нинг 9 тага яқин 
генетик тури фарқ қилинади. Буларнинг 
энг муҳимлари ката-генетик, метамор-
фик, вулканик, био-кимёвий, радиоак-
тив ва ҳавода ҳосил бўлган газлардир. 
Қолган гуруҳлари (ядро реакцияси газла-
ри, радиокимёвий ва Ер пўсти остидаги 
газлар) иккинчи даражали газлар.
Катагенетик газлар чўкинди жинслар-
нинг чуқурликка чўкиши ва айни пайта 
босимнинг 100 дан 2000— 2500 атмосфе-
рагача, т-ранинг 25—30° дан 250—300° 
гача ошиши натижасида чўкинди жин-
слардаги органик моддаларнинг тубдан 
ўзгаришидан ҳосил бўлади (қ. Ёнувчи 
табиий газлар). Т-ра ва босимнинг яна-
да ошиши б-н метаморфик газлар пайдо 
бўла бошлайди. Катагенетик газларнинг 
асосий таркиби сув буғлари, карбон (II) 
оксиди, метан, азот, баъзан инерт газлар 
ва учувчан хлоридлардан иборат. Вулкан 
газлари Ернинг чуқур қисмидан келади 
ва мантиянинг газсизланиши б-н боғлиқ 
(қ. Вулкан газлари).
Органик моддаларнинг бактериоло-
гик парчаланиши ва баъзи минерал туз-
ларнинг кайта тикланишидан биокимё-
вий газлар ҳосил бўлади. Буларга метан 
ва унинг гомологлари (этан ва б.), карбон 
оксиди, водород сульфиди, азот, кисло-
род, гоҳо водород ва б. киради. Радио-
актив газлар радиоактив элементларнинг 
парчаланишидан таркиб топади; булар 
гелий, торий ва б.дан иборат. Ҳавода 
ҳосил бўлган газларга Ер пўстининг 
чуқур қисмига сувли эритмалар ҳолида 
кириб борган газлар мансуб. Бундай газ-
ларга азот, кислород ва инерт газлар (ар-
гон, криптон ва ксенон) киради.
Кимёвий таркибига кўра Е.п.г. угле-
водородли, азот ва карбонат ангидритли-
ларга бўлинади.
Ёнувчи (углеводородли) газларнинг 
ғоят катта массалари ер ости сувлари-
да эриган ва асосан молекуляр эритма 
ҳолида бўлади. Mac, азот NH4, NO2, 
NO3 шаклида. Углеводородли газлар-
нинг кўп қисми тарқоқ чўкинди жинслар 
ва қазилма кўмирлар таркибида ҳам ор-
ганик моддалар б-н боғлиқ. 1960 й.да 
Японияда газнинг 30% ер ости сувлари-
дан олинган. Биокимёвий жараёнлар на-
тижасида кислороднинг ер юзасида кар-
бонат ангидридига айланиши газ ҳосил 
бўлишининг асосий омили ҳисобланади. 
Ўзбекистонда Қизилқумда 44 триллион 
м3, Қорақумда (Устюрт б-н биргаликда) 
86 триллион м3 углеводород гази борли-
ги аниқланган.
Абдулла Мавлонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling