O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ОСТИ НАМАКОБЛАРИ - тар-
кибида эриган минерал моддалар, асосан 
нитратлар ёки сульфатлар концен-траци-
яси 36 г/л дан ортиқ бўлган ер ости сув-
лари. Е.о.н. седиментация ҳавзаларида 
кенг тарқалган. Шунингдек, Е.о.н. шель-
фларда (Флорида я.о. яқинида) ҳамда 
кристалли қалқонларнинг (Болтиқ, Укра-
ина, Канада) гиперген дарзланиш зонала-
рида маълум. Улар одатда чучук ва шўр 
сувлар остида чўкинди ғилофнинг қалин 
қатламларида жойлашган. Баъзи бир ден-
гизлар (Каспий, Қизил денгизлар, Мек-
сика қўлтиғи ва б.) тубидаги чўкиндилар 
остидан ҳам топилган. Таркибидаги ани-
онларнинг миқдорига қараб хлоридли 
(натрий, кальций, магнийли), сульфатли 
ва гидрокарбонатли бўлади (хлоридлиси 
кўп тарқалган). Ётиш шароитига қараб 
седиментация ҳавзаларида Е.о.н.нинг 
туз усти, оралиқ ва туз ости турлари аж-
ратилади. Туз усти намакоблари деярли 
натрийли бўлиб, шўрлиги 300—320 г/л; 
туз оралиғи ва туз ости намакоблари кўп 
компонентли, шўрлиги 600 г/л гача.
Е.о.н.дан йод, бром, ош тузи, магний, 
кальций, калий олинади. Бор, рубидий, 
цезий, стронций учун потенциал хом ашё 
ҳисобланади. Е.о.н. даволанишда нама-
коб ванналарида ишлатилади.
Ўзбекистонда Е.о.н. Устюрт, жан. 
Оролбўйи, 
Бухоро-Қарши, 
Сурхон-
дарё, шунингдек, Фарғона артезиан 
ҳавзаларида мавжуд. Улар 500 м ва ундан 
чуқурроқда чучук ва шўр сув қатламлари 
остида жойлашган. Бухоро-Қарши арте-
зиан ҳавзасининг юқори юра даври тузли 
қатламида ўта куюқ (540 г/л гача) нама-
коблар борлиги аниқланган.
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ - Ер пўстининг 
юқори 
қисмидаги 
тоғ 
жинслари 
қатламларининг ғовак бўшликдарида 
жойлашган суюқ, қаттиқ (муз), буғсимон 
ҳолатдаги сувлар. Е.о.с. умумий сув ре-
сурсларинкт бир қисми бўлиб , сув таъ-
миноти ва суғориш манбаи сифатида 
халқ хўжалиги учун катта аҳамиятга эга. 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив 
аҳволи грунт сувларининг ҳолати б-н бел-
гиланади. Е.о.с.ни гидрогеология фани 
ўрганади. Сув молекуляр кучлар тутиб 
турадиган боғланган ҳамда оғирлик кучи 
ёки босим фарқи таъсирида ҳаракатда 
бўладиган гравитацион ёки эркин ҳолатда 
бўлиши мумкин. Боғланмаган сув б-н 
тўйинган тоғ жинслари қатламлари 
сувли горизонт дейилади, улар сувли 
комп-лексларни ҳосил қилади. Е.о.с. сув 
сақловчи жинсларда тупланиш харак-
терига кўра ғовак (юмшоқ жинсларда), 
дара (томир) — қаттиқ жинсларда ва 
карст (ғор) (дарз-карст-енгил эрийдиган 
карбонат ва гипсли жинсларда) сувлари-
га бўлинади. Жойлашиш шароитига кўра 
Е.о.с. тупроқ суви (қ. Тупроқ сув резки-
ми), мавсумий сувлар (юза сувлар; аэра-
ция зонасидаги сув сакловчи қатламлар 
устида ёғинлар ёки суғориш сувларининг 
шимилишидан ҳосил бўлади); грунт сув-
лари (ер юзасига энг яқин биринчи сув 
ўтказмайдиган қатлам устида тўпланади) 
ва қатламлараро (босимсиз, босимли, 
артезиан, сув ўтказмайдиган қатламлар 
ўртасида жойлашган сувли қатламлар) 
сувларга бўлинади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
59
Келиб чиқишига кўра Е.о.с. атмос-
фера ёғинлари, дарё ва суғориш сувла-
рининг шимилиши натижасида ҳосил 
бўлувчи инфильтрацион; тоғ жин-
слари қатламларида сув буғларининг 
қуюқлашувидан ҳосил бўлувчи конден-
сацион; чўкинди тоғ жинслари пайдо 
бўлиш жараёнида денгиз сувларининг 
кўмилиб қолиши натижасида ҳосил 
бўлган седиментацион ва магма сови-
ганда ёки Ер мантиясидан чиқадиган 
ювиниль сувларига бўлинади. Е.о.с. нинг 
ер юзига табиий чиқиши булок, (чаш-
ма) дейилади ва оқиб чиқувчи ва қайнаб 
чиқувчи (қайнар булоқ)ларга бўлинади.
Е.о.с. табиий эритмалар бўлиб, тар-
кибида деярли барча маълум кимёвий 
элементлар учрайди. Минераллашуви 
(сувда эриган моддаларнинг умумий 
миқдори, г/л) бўйича Е.о.с. чучук (1,0 
гача), шўртам (1,0—10,0), шўр (10,0—
50,0) ва намакоб (50 дан кўп) турларига 
бўлинади. Ҳарорати бўйича эса совиган 
(4° гача), совуқ (4—20°), илиқ (20—37°), 
иссиқ (37-42°), қайноқ (42—100°) ва 
ўта қайноқ (100° дан юқори) Е.о.с. га 
бўлинади.
Инфильтрацион сув табиатда кенг 
тарқалган, қолганлари соф ҳолда жуда 
кам учрайди. Аҳоли, саноат ва яйлов-
ларни сув б-н таъминлашда, ерларни 
суғоришда, тиббиётда (минерал сувлар), 
иссиқлик б-н таъминлашда (иссиқ сув-
лар), ҳар хил туз ва кимёвий элемент-
лар (йод, бор, бром ва б.) олишда Е.о.с. 
дан фойдаланилади. Е.о.с. ерларнинг 
ботқоқланиши ва шўрланишига сабаб 
бўлади. Бунга қарши курашиш учун очиқ 
ва ёпиқ горизонтам дренажлар ва бурғи 
қудуқлари кавланади. Чўлларда Е.о.сдан 
кенг фойдаланилди. Қорақум, Қизилқум 
ва Устюрт яйловлари асосан Е.о.с. б-н 
таъминланган.
У рта Осиё ҳудудида 150 дан ортиқ йи-
рик Е.о.с. конлари аникданган. Уларнинг 
ҳар йили тикланиб турадиган эксплуата-
цион захираси 1500 м3/с дан ортиқ, чучук 
сувлар ҳиссаси 1000 м3/с яқин, қолган 
қисми эса турли даражада (2—3 дан 15 
г/л гача) минераллашган. Ўрта Осиёда 40 
мингдан ортиқ фойдаланиладиган бурғи 
қудуқлари мавжуд, улардан 5 мингга 
яқини суви отилиб чиқадиган артезиан 
қудуқларидир; уларнинг кўпчилигидан 
экинларни суғоришда фойдаланилади (қ. 
Артезиан сувлари).
Ад.: Мавлонов Ғ. О., Кенесарин Н. А., 
Ер ости сув хазинаси, Т., 1960; Кенеса-
рин Н. А., Султонхўжаев А. Н., Ер ости 
сувлари ва улардан халқ хўжалигида 
фойдаланиш, Т., 1962; Мирзаев С. 
Ш.,Формирование и размещение запасов 
подземных вод Ўзбекистона [Вопросы 
методики их изучения и проблемы хо-
зяйственного использования], Т., 1974; 
Ҳасанов А., Шарипов Э., Ер ости сувлари 
сирли хазина, Т., 1970.
Саидраҳмон Мирзаев.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling