O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ПЎСТИ — Ернинг ташқи қаттиқ 
қобиғи, геосфералардан бири, литос-
феранинг юқори қисми. Е. п.нинг паст-
ки чегараси бўйлама ва кўндаланг 
сейсмик тўлқинлар тезлиги бирданига 
ўзгарадиган (6,7—7,6 км/сек дан 7,9— 8,2 
км/сек гача) юза — Мохоровичич юзаси)
дж ўтади. Шу юза б-н Е.п. мантиядан аж-
ралади. Е. п.нинг куруклик ва океандаги 
турлари фарқ қилинади. Қуруқликда Е. 
п.нинг қалинлиги текисликларда 35—45 
км, тоғликларда 50— 75 км гача. Океан 
ости Е. п.ники 5—10 км. Қуруқликда 
Е. п. уч қатлам: юқоридаги чўкинди 
(қалинлиги 15—20 км гача), ўртадаги 
шартли равишда «гранит» (10—20 км), 
пастдаги «базальт» (ўртача 15—20 км)
дан ташкил топган. Океан ости Е. п.да 
«гранит» қатлами йўқ, чўкинди қатлами 
ҳам юпқа. Қу-руқликда Е. п.нинг юқори 
қатлами чўкинди ва вулкан жинсларидан 
ташкил топган бўлиб, кўпинча бурмалан-
ган, узилмалар б-н узилган ва сурилган. 
«Гранит» қатлам гранит ва гнейслардан, 
«базальт» эса базальт, габбро ва кучли 
метаморфизмга учраган жинслардан 
иборат.
Океан ости Е.п. 3 қатламдан: бирин-
чиси зичланмаган денгиз чўкиндилари 
(1 км гача), унинг остидагиси зичланган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
60
чўкиндилар (1—2 км), учинчиси қуйи 
океан базальт қатлами (4—8 км) габбро-
дан ташкил топган, деган тахминлар бор.
Океандан қурукликка ўтадиган жой-
да оралиқ (субконтинентал ёки субъоке-
ан) Е. п. (8—25 км) жойлашган. Е. п.да 
мунтазам тектоник ҳаракатлар бўлиб 
туради. Шунга биноан Е. п. Ҳаракатчан 
(бурмаланган минтақалар) ва нисбатан 
тинчиган областлар — платформаларга 
бўлинган. Е. п.нинг ёши 3,5—4,5 млрд. 
йилга тенг. Е. п.нинг ривожланиши Ер 
қаъридаги физик-кимёвий жараёнларга 
боғлиқ бўлса керак деб фараз қилинади. 
Е. п. изостазия (мувозанат) ҳолатига 
яқин: яъни Е. п.нинг қандайдир участка-
си огирроқ ёки қалинроқ, зичроқ бўлса, 
у субстратга чуқурроқ чўккан бўлади. 
Тектоник кучлар Е. п.нинг изостазия 
ҳолатини бузиб юборади, аммо текто-
ник кучлар сусайганда Е. п. яна кайта-
дан мувозанат ҳолига қайтади. Е.п.нинг 
геологик тузилишини ўрганиш фойдали 
қазилмаларни қидиришда муҳим роль 
ўйнайди. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling