O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР РЕНТАСИ (нем. Rente — ортга
қайтарилган) — ер эгасининг ўз ерини табиий ресурс тарзида ижарага тақцим этганлиги учун оладиган даромади; бе- восита қ.х. ишлаб чиқарувчилари томо- нидан яратилган қўшимча маҳсулотнинг ер эгалари томонидан мулк эгалиги ҳуқуқига кўра ўзлаштириладиган қисми. Қ.х.да фойдаланиладиган ер майдонлари табиатан чекланганлиги сабабли (инсон ер ресурсларини кўпайтиришга қодир эмас) барча ерлар мустақил товар ишлаб чиқарувчилар томонидан эгаллаб оли- нади ва ерга хўжалик объекти сифатида монополия вужудга келади. Натижада ер б-н боғлиқ рента муносабатлари пайдо бўлади. Қ.х.да ер эгаси фойдаланувчилардан ердан фойдаланганлик учун тўлов ола- ди, яъни ер эгаси (давлат, ширкат, ху- сусий шахс) фақат ер эгаси бўлганлиги учун яратилган қўшимча маҳсулотнинг бир қисмини ижара ҳақи кўринишида ўзлаштириб олади. Давлат оладиган ер солиғи, хусусий ер эгалари ердан фой- даланганлик учун ундирадигантўловлар Е.р. ҳисобланади. Е.р.нинг, мас, баршчи- на (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи (мас, хирож) каби бир қанча тарихий кўринишлари бор. Ҳоз. даврда Е.р.нинг асосан, диф- ференциал рента ва абсолют рента кўринишлари мавжуд. Ер участкалари- нинг табиий ва иқтисодий унумдорлиги ҳамда жойлашган ўрнидаги фарклар на- тижасида олинадиган қўшимча соф да- ромад — дифференциал рента дейилади (қ. Дифференциал рента). Кўпгина мам- лакатларда сифатидан қатъи назар экин экиладиган ернинг хусусий мулк бўлиши уни ижарачиларга фойдаланиш учун бе- ришдан муқаррар суратда даромад кел- тиради. Ер эгалари ерни ишловчи ижарачи- ларга фойдаланиш учун ижарага бериши ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар олиши натижасида абсолют Е.р.си вужудга келади. Шунингдек, рен- танинг яна бир тури — монопол рента ҳам мавжуд. Бошқа ерда учрамайдиган таби- ий шароит, баъзан ноёб қ.х. маҳсулотлари етиштириш учун имконият яратади. Бун- дай маҳсулотлар монопол нархларда со- тилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси б-н белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг инди- видуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имкониятини беради (яна. қ. Рента). Рисолат Ишмуратова. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling