O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР 
СУНЪИЙ 
ЙЎДДОШЛАРИ 
(ЕСЙ) — Ер атрофидаги (геоцентрик) 
орбитага илмий ёки амалий (ҳаётий) му-
аммоларни ҳал қилиш учун чиқарилган 
космик аппаратлар (КА). Биринчи сунъий 
йўлдош собиқ Иттифоқ ҳудудидан 1957 
й. 4 окт.да учирилган. ЕСЙ га ўрнатилган 
аппаратлар ёрдамида атмосферанинг 
юқори қатламларида унинг зичли-
ги, ионосферада радиосигналларнинг 
тарқалиши ўрганилди. 1958 й. 1 фев.да 
АҚШ «Эксплорер-1» сунъий йўлдошини 
учирди. 1965 й. 26 окт.да Франция, 1970 
й. 11 фев.да Япония, 1970 й. 24 апр.да 
ХХР, 1980 й. 18 июлда Ҳиндистон бирин-
чи ЕСЙ ни учиришди.
Вазифасига кўра, ЕСЙ илмий тадқиқот 
ёки амалий хилларга бўлинади. И. т. ЕСЙ 
Ерни, бошқа осмон жисмларини, космик 
фазони тадқиқ этиш ёки биологик экспе-
риментлар ўтказиш учун хизмат қилади. 
Уларга геофизик, геодезик тадқиқот ЕСЙ 
ва б. киради. Амалий ЕСЙ га эса алоқа, 
метеорологик ЕСЙ, Ер табиий ресурс-
ларини ўрганишга мўлжалланган ЕСЙ, 
навигация ЕСЙ, техник вазифаларни 
бажаришга мўлжалланган ва ҳарбий 
мақсадлар учун учирилган ЕСЙ кира-
ди. Айрим ЕСЙ ҳам илмий, ҳам амалий 
масқадларни кўзлаб учирилади.
Орбитал космик кемалар (КК) ва ор-
битал ст-ялар (ОС) ЕСЙ нинг алоҳида ту-
рига киради. Миллий космик дастурлар 
бўйича учирилган ЕСЙ туркуми кўпинча 
махсус номлар б-н [«Космос» (Россия), 
«Эксплорер» (АҚШ), «Диадем» (Фран-
ция)] юритилади. Кўпчилик ЕСЙ борт 
аппаратлари Қуёш батареялари (ҚБ) 
орқали энергия б-н таъминланади. ЕСЙ 
нинг иссикдик режими терморостлаш ти-
зими орқали амалга оширилади. ЕСЙ дан 
Ерга илмий ва б. ахборотлар радиотеле-
метрия тизими ёрдамида узатилади. ЕСЙ 
орбитага элтувчи ракеталар (ЭР) ёрдами-
да чикарилади. ЕСЙ ни орбитага элтув-
чи бу йўл ЭР ҳаракатининг фаол (актив) 
йўли дейилиб, бир неча юз км дан 2—3 
минг км гача боради. ЭР двигателлари 
фаол йўл сўнггида олдиндан ҳисобланган 
тезликка эришгач, учирилади ва бу нуқта 
ЕСЙ нинг орбитага чиқиш нуқтаси дейи-
лади. Бу нуктада ЭРнинг охирги босқичи 
сунъий йўлдошдан ажралади ва йўлдош 
орбита бўйлаб эркин ҳаракатлана бош-
лайди. ЕСЙ нинг ҳаракати Ердаги мах-
сус кузатиш ст-яларидан амалга оши-
рилади. Бу кузатишлар ЕСЙ нинг ор-
бита элементларини аниқлаб, келгуси 
кузатишлар учун унинг эфемеридалари 
ҳисобланади. И. т. йўлдошларига собиқ 
Иттифоқнинг «Электрон», «Протон», 


www.ziyouz.com кутубхонаси
65
«Космос», АҚШ нинг «Авангард», 
«Эксплорер», «ОГО», «ОСО», «ОАО», 
Англиянинг «Ариель», Франциянинг 
«Диадем» сунъий йўлдошлари киради. 
Амалий сунъий йўлдошлар жумласига 
собиқ Иттифоқнинг «Экран», «Космос», 
«Метеор», «Молния», АҚШнинг «Ти-
рос», «Эсса», «Нимбус», «Лендстат», 
«Синком», «Интелсат» ва «АЭМ» сунъий 
йўлдошлари киради. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling