O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР РЕСУРСЛАРИ — халқ хўжалиги
эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин бўлган ерлар. Ўзбекистонда Е.р. тарки- бига фойдаланиб келинаётган ерлар ва истиқболда фойдаланиш мумкин булган ерлар киради (жадвалга қ.). Е.р. майдо- ни ва сифати жиҳатидан баҳоланади. Е.р.дан фойдаланиш даражасини таҳлил (қ. Ердан фойдаланиш таҳлили) этиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш на- тижасида ер майдони бирлигига тўғри келадиган ялпи ва соф даромад, меҳнат www.ziyouz.com кутубхонаси 63 унумдорлиги аниқланади ҳамда ер эга- ликлари ва ердан фойдаланувчилар фао- лиятига баҳо берилади. ЎзРда Е.р. шартли равишда қуйидаги тартибда тақсимот қилинган: ер тур- ларининг тоифалари бўйича (қишлоқ хўжалиги; аҳоли яшаш жойлари; саноат, транспорт, мудофаа, алоқа ва б. мақсадлар учун; ўрмон хўжалиги, гидротехника ва б. сув хўжалик иншоотлари учун; таби- ат муҳофазаси, соғломлаштириш, рекре- ацион ва тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар; захира ерлари); ер эгаликла- ри ва ердан фойдаланувчилар бўйича; Қорақалпоғистон Республикаси ва вило- ятлар бўйича (яна қ. Ер таркиби). ЕР СОЛИҒИ — ердан фойдаланган- лик учун давлатга мажбурий тўланадиган солиқ тури. Иқтисодий моҳияти бўйича ер рентасини ифода этади. Ерга мулкчи- ликнинг пайдо бўлиши б-н юзага келган. Жаҳондаги деярли барча мамлакатларда давлат мулки ҳисобланадиган ердан фой- даланганлик ва фуқаролар мулк ерлари учун давлат бюджетига тўланади. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида, мил. 3-а.дан Сосонийлар давлатида жо- рий қилинган. Кейинги аерларда закот, хирож, ўлпон, таноб, ушр ва б. номлар б-н юритилган. Мусулмон мамлакатла- рида ер майдони бирлигидан пулда ёки ер сифати ҳамда сув б-н таъминланиш даражасига қараб ҳосилнинг 1/4, 1/3, 1/2 қисми ҳажмида ундирилган. Ўрта Осиё- да 8-а. бошида араблар томонидан жорий қилинган. Ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида 19-а. бош- ларидаги хонликларда Е.с. асосан пул шаклида олинган. Мас, Бухоро амирли- гида амир ихтиёрида мулк ерлари бўлган давлат (подшолик) ерлари амлок ерлар деб аталган, унга экин эккан деҳқонлар Е.с. — хирож тўлаганлар. Е.с. ни йиғувчи амлокдор деб аталган. Хонлардан ҳадяга олинган танҳо ер эгалари давлатга Е.с. тўлашдан озод бўлган. Ўзбекистон Республикасида Е.с.ни ўз мулкида, эгалигида ва фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар тўлайдилар. Е.с.га доир муно- сабатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда Ўзбекистон Ре- спубликаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ тартибга солина- ди. Е.с.нинг ставкалари ер участкасининг қайси минтақада жойлашгани, сифати ва сув б-н таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили инфляция дара- жасидан келиб чиқиб, ер участкаси- нинг бирлигига (га, м2) сўм ҳисобида тасдиқланади. Ноқишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташки- лотлари учун уларнинг қаерда жойлаш- ганлиги, шаҳар ва шаҳарчаларда ҳамда уларнинг ҳудудларида инфратузилма- ларнинг ривожланганига қараб бўлинган минтақалар бўйича ҳар хил ставкалар белгиланади. Қишлоқ жойлари учун Е.с. ставкалари суғориладиган ва лалми-яй- лов минтақалари бўйича алоҳида белги- ланади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари барча солиқлар ўрнига (алкоголь маҳсулотларига тўланадиган акциз солиғидан ташқари) ягона Е.с. тўлайдилар. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ер асосий восита ва ерларнинг сифати алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳамда деҳқончиликнинг ривожланиш даража- сини ҳисобга олиб, суғориладиган ер- лар бонитет балларидан келиб чиқиб, 10 синфга бўлинган. Е.с.ни ҳисоблашда базавий ставкаларга ҳукумат томонидан тасдиқланган кўпайтириш коэффициент- лари қўлланилади. Ҳар бир туман бўйича суғорилади-г а н энг паст сифатли ерлар- га алоҳида базавий ставкалар белгилан- ган. Мас, ягона ер солиғи тўлайдиган товар ишлаб чиқарувчилар учун суғориладиган ерларда 1-синфга мансуб 1 га учун солиқнинг базавий ставкаси Паркент туманида 986,4 сўм, Зангиота туманида 1487,5 сўм, Мўйноқ тумани- www.ziyouz.com кутубхонаси 64 да 668 сўм қилиб белгиланган. Е.с.ни ҳисоблашда шу туманларда базавий ставкалар 5-синфга кирадиган ерларга 4,57, 6-синфга кирадиган ерларга 6,54, 10-синфга кирадиган ерларга 17,5 ко- эффициентларига кўпайтирилади (2002). Суғорилмайдиган лалми ва яйлов ерлари ёғингарчилик б-н таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда текислик, адир, тоғ ва тоғ олди мин-тақаларига бўлинади. Лалми (мас, Тошкент вилоятида 1,19— 1,67 коэффициентлари б-н ҳар га учун 84,4 сўмдан 167,5 сўмгача) ва яйлов ер- ларга (чўл зоналари учун 16—30 сўм, 1,51—2,05 коэффициентлари б-н адир ва тоғ олди зоналари учун 25—34,2 сўм) ҳам ало-ҳида солиқ ставкалари бор. Қишлоқ хўжалиги корхоналари имо- ратлар эгаллаган (Тошкент вилоятида ба- завий ставка 13285,6 сўм, коэффициента 20,44), зовурлар, йўллар (24,4 сўм/га) б-н банд бўлган ва бошқа фойдаланилмайди- ган ерлари учун ҳам Е.с. ни тўлайдилар. Аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш мақсадида жисмоний шах- сларга ер участкаларининг жойлашган жойига қараб Е.с. ставкалари 10—25 карра кам белгиланади. Корхоналар- нинг ривожланишини рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш мақсадида уларнинг айрим гуруҳларига давлат томонидан Е.с. бўйича имтиёзлар берилган. Юридик ва жисмоний шахслар Е.с.ни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тўлайдилар. Арзит Латипов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling