O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ - ерга эга-
лик қилувчиларнинг асосий ер ҳисоби 
ҳужжати. Е.к.к. Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган 
шакл (форма)да ерга эгалик қилувчи 
ташкилот, корхона, муассаса, уюшма, ки-
чик корхона, қўшма корхона, деҳқон ва 
фермер хўжаликларига туман ёки шаҳар 
ҳокимлиги томонидан берилади. Е.к.к. 
ерга эгалик қилувчилар ёки ердан фой-
даланувчиларга муддатсиз, узоқ муддат 
ёки қисқа муддатга фойдаланиш учун 
берилган ерларга бўлган ҳуқукларни, ер-
ларнинг табиий ва иқтисодий баҳоси, ер 
турларининг таркиби ҳамда фуқаролар 
томорқа ерлари ҳақидаги маълумотлар-
ни ўз ичига олади. Е.к.к.ни тўғри ва ўз 
вақтида олиб бориш хужалик раҳбари ва 
ер ту-зувчи мутахассисга юклатилади. 
Е.к.к. га ўз вақтида ўзгартириш киритиб 
бориш, уни дахлсиз сақлаш масалалари-
ни туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати 
бошлиғи назорат қилади.
Давлат Е.к.к. 4 бўлимдан иборат: 1) 


www.ziyouz.com кутубхонаси
54
ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқига 
эгаликни рўйхатга олиш — туман (шахар)
даги ердан фойдаланувчиларнинг номи 
ва эгаси, эгалик қилиш ҳуқуқи ва ижара-
си, фойдаланиш муддати ва мақсади, ер 
участкасининг жойлашган урни ва май-
дони, ер участкасининг кадастр рақами, 
ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи 
ҳужжатнинг номи, ўртача тупроқ бони-
тет бали ва унинг кадастр баҳоси қайд 
этилади; 2) ер майдонлари турлари сони 
— барча ердан фойдаланувчилар бўйича 
суғориладиган экин майдонларининг 
алоҳида ҳисоби, шунингдек шаҳар ерла-
рининг туман таркибига кириши, давлат 
захира ерларига кирувчи шаҳар туридаги 
қўрғонлар қайд этилади; 3) ер турлари-
нинг си-фати — маданий-техника, озуқа 
экин турларининг ҳосилдорлигини ва ер-
ларнинг тупроқ унумдорлигига кўра тав-
сифи ҳисобга олинади. Ер турларининг 
тафсилоти ерларнинг сифат тафсилоти ва 
қишлоқ хўжалик ер турларининг бонитет 
бали бўйича кадастр баҳоси келтирила-
ди; 4) ер турлари — қ.х. ер турлари (шуд-
гор, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов ва 
пичанзор ерлар, бўз ерлар), ўрмон ерлари 
ва уларнинг таркибига кирувчи ер турла-
рининг номлари ҳамда улардан фойдала-
ниш мақсадига оид изоҳ берилади.
Е.к.к. ер участкасининг микдор ва 
сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги 
ахборот манбаи ҳисобланади (яна қ. Ер 
кадастри, Ерни иқтисодий баҳолаш).
Ад.: Ер муносабатларини тартибга со-
лишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар 
тўплами [I қисм], Т., 2000.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling