O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЕЛИКИШ — огиз бўшлиғи шиллиқ  пардасининг яллиғланиши. Катарал ва  яралигангреноз хиллари бор (қ. Стома- тит). ЕЛИМ


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕЛИКИШ — огиз бўшлиғи шиллиқ 
пардасининг яллиғланиши. Катарал ва 
яралигангреноз хиллари бор (қ. Стома-
тит).
ЕЛИМ
елимлар — асосан 
суюқланган юқори молекуляр анорга-
ник, кўпинча органик моддалар ёки улар-
нинг эритмалари. Турли материалларни 
бир-бирига ёпиштириш учун ишлати-
лади. Е. таркибида қотирувчи моддалар 
ва қўшимчалар, мас, тўлдирувчилар, 
эритувчилар, стабилизаторлар, пласти-
фикаторлар, эластификаторлар бўлади. 
Қўшимчалар Е.нинг қовушқоқлигини, 
қотиш тезлигини, мустаҳкамлигини, 
қаттиқлигини, иссиққа ва совуққа чи-
дамлилигини оширади. Е. суюқ (эрит-
малар, эмульсиялар, якка мономерлар), 
қуюқ ёки қаттиқ (донадор, унсимон, 
ипсимон) бўлиши мумкин. Е.лар оддий, 
конструкцион (машиналар, учувчи ап-
паратлар, қурилиш конструкциялари ва 
б.ни йиғишда қўлланиладиган) ва мах-
сус (ёпишқоқ тасмалар) турларга ажра-
тилади. Бундан ташқари, улар табиий ва 
синтетик бўлади. Табиий Е. ҳайвонлар ва 
ўсимликлар (крахмал) маҳсулотларидан 
олинади. Аксариси намликка чидамсиз, 
уз кучини анча тез йўқотади, чирийди. 
Ёғоч, қоғоз ва б. буюмларни елимлаш 
учун қўлланилади. Синтетик Е. (смола) 
— полимерлар эритмаси, эмуль-сияси, 
шунингдек, эритувчи қўшилмаган смо-
лалардан иборат. Намлик, иссиқ-совуққа, 
ҳар хил т-ра, мойлар, суюқ ёнилғилар, 
турли замбуруғлар таъсирига яхши чи-
дайди. Металл, чинни, ёғоч, фанер, пено-
пласт, пластмассалар, органик оиналарни 
елимлаш учун ишлатилади.
Резина Е. — каучуклар (табиий ва 
синтетик) ёки резинали аралашмалар-
нинг органик эритувчилари (асосан, бен-
зин)даги эритмаси. Резинани металлга
ёғочга, цементга ёпиштиришда ишлати-
лади (қ. Латекс). 
ЕЛИМ ОҚИШ — данакли мевалар, 
тут, жийда дарахтлари, ўрмон дарахтла-
ри ва цитрус ўсимликларида учрайди-
ган касаллик белгиларидан бири. Яхши 
парвариш қилмаслик, ернинг ортиқча 
намиқиши, озиқ моддаларнинг етишмас-
лиги, шох-шаббаларни нотўғри ва бевақт 
кесиш, ҳашарот туфайли ёки бошқа саба-
блар б-н елим оқади. Аксарият ҳолларда 
дарахт танаси ва шохларида пўстлоқ 
остидан оқиб чиққан шаффоф суюклик 
қотиб, елимсимон модда ҳосил қилади. 
Ўсимлик пўстлоғининг елим чиққан 
жойларида ҳар хил шиш ва ғоваклар пай-
до бўлиб, ўсимлик аста-секин қурийди. 
Елимдаги замбуруғ, бактериялар ёмғир, 
шамол ва ҳашаротлар орқали бошқа да-
рахтларга юқади.
Кураш чорал ари : дарахт танаси 2 
челак сувга 1 челак сўндирилмаган оҳак, 
100 г елим, 200 г темир ку-пороси қўшиб 
тайёрланган оҳак сути б-н оқланади, 
жароҳатланган жойлари формалин эрит-
маси (1:100) ёки темир кўпороси (5% ли) 
б-н дориланади. Дарахт танасидаги елим 
қириб олинади, ўрни фунгицидлар (1% 
ли мис кўпороси эритмаси) б-н ювилади. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling