O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕВТУШЕНКО Евгений Александро-
вич (1933.18.7, Иркутск вилояти) — рус 
шоири. Биринчи шеърий тўплами «Ке-
лажак разведкачилари» (1952). Е. ада-
биётни компартиянинг ғоявий қуролига 
айлантирмай, асл ҳолига қайтаришга — 
инсониятнинг мададкорига айлантириш-
га ҳаракат қилган. Энг яхши асарларида 
мураккаб ахлоқий ва тарихий масала-
ларни («Сталин ворислари», «Бабий Яр» 
шеърлари), халқаро сиёсатга дахлдор 
муаммоларни ўртага ташлайди, ижоди-
да фуқаролик руҳи устувор мавқега эга. 
«Учинчи қор» (1955), «Ташаббускор-
лар кўчаси» (1956), «Назокат» (1962), 
«Братск ГЭСи» (1965), «Алоқа қайиғи» 
(1966), «Оппоқ қор ёғяпти» (1969), 
«Қозон дорилфунуни» (1970), «Ишқий 
лирика» (1973), «Эрталабки халқ» (1978), 
«Фуку» (1985) каби тўпламлари ва до-
стонлари нашр этилган. «Мевали жой-
лар» (1981) романи ахлоқий мавзуда. 
«Истеъдод — бетакрор мўъжиза» (1983) 
мақолалар тўплами адабиётшунослик ма-
салалари тўғрисида. «Болалар боғчаси» 
(1984), «Сталиннинг дафн этилиши» 
(1990) фильмлари муаллифи. Е.нинг «Оқ 
қорлар» шеърий тўплами ўзбек тилида 
нашр қилинган (1982). 
ЕВФРАТ (арамийча — чучук сув; 
араб. Шатт ул-Фурот) — Ғарбий Осиёда-
ги энг йирик дарё (қ. Фурот). 
ЕЙИЛИШ — буюмлар сиртининг 
ўзаро ишқаланиши, ташқи муҳитнинг 
бевосита таъсири туфайли уларнинг 
ўлчамлари, шакли, массаси ёки сиртқи 
ҳолатининг аста-секин ўзгариши. Маши-
на деталлари, иншоотларнинг қисмлари, 
кийимлар ва б. учун Е. ишқаланиш шаро-
итига, материалнинг хоссасига ва буюм-
нинг тузилишига боғлиқ бўлади. Ташқи 
таъсирларнинг табиатига кўра буюмлар-
нинг сиртқи қатламлари абразив, меха-
никавий, кимёвий оксидланиб, термик Е. 
хилларига бўлинади. Абразив Е.га асосан 
ишқаланиш сабаб бўлади. Механикавий 
Е.да ишқаланиш, эзилиш, толиқиш на-
тижасида буюм ўлчамлари ва массаси 
ёки иш сиртининг ҳолати ўзгаради. Ки-
мёвий, оксидланиб ва термик Е.да буюм 
об-ҳаво (ёғингарчилик, ҳароратнинг ке-
скин ўзгариши, чанг) ва емирувчи (ок-
сидли ва ишқорли) муҳитлар таъсирида 
коррозияланиб (металлда), эскириб ейи-
лади. Е. буюмларнинг сифатини пасайти-
ришга, истеъмол (ишлатиш) қийматини 
йўқотишга олиб келади. Машина детал-
ларининг ейилишини камайтириш учун 
махсус мойлар ва сурков мойларини 
ишлатиш, занглашга чидамли матери-
аллардан фойдаланиш ва б. тавсия эти-
лади. Буюмлар (машина деталлари ва б. 
ишкаланувчи буюмлар) материалининг 
Е.га қаршилик кўрсата олиш хусусияти 
ейилишга чидамлилик деб аталади. У 
ишлаш жараёнида буюмнинг массаси ка-
майиши ва ўлчами кичрайиб бориши б-н 
баҳоланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling