O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТЛАРИ
- ЕВРОПА - КАВКАЗ - ОСИЁ ТРАНСПОРТ ЙЎЛАГИ, TRACECA
ЕВРОПА ЯДРО ТАДҚИҚОТЛАРИ
МАРКАЗИ (франц. Conseil Europeen pour La Recherche Nucleare — CERN) Ев- ропадаги 12 мамлакат (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Греция, Дания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Гер- мания, Швейцария, Швеция) и. т. муас- www.ziyouz.com кутубхонаси 16 сасаси. Унда элементар зарралар физи- каси соҳасида назарий ва экспериментал тадқиқотлар олиб борилади. ЮНЕСКО раҳнамолигида 1954 й. ташкил қилинган (маркази Женева яқинида). Ғарбий Европадаги шундай тадқиқотларни мувофиқлаштириб туради. Юқори орга- ни — Кенгаш. 600 МэВ қувватли синхро- трон (1957), 28 ГэВ ли (1959), 400 ГэВ ли (1959) ва 400 ГэВ ли (1975) синхрофазо- тронлар, йиғувчи протон ҳалқалари ва ҳ. к. бор. ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТЛАРИ - Fapбий Европа мамлакатларининг дав- латлараро бирлашмаси; Ғарбий Евро- па минтакавий ташкилотлари (Европа иқтисодий ҳамжамияти, Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси ҳамда Атом энергияси бўйича Европа ҳамкорлиги)нинг умумий номи. 1957 й.да Римда имзоланган мах- сус конвенцияга асосан Е. ҳ.нинг ягона Европа парламенти ассамблеяси (1962 й.дан Европа парламенти) таъсис этилди. 1967 й.дан Е. ҳ.нинг Вазирлар Кенгаши Страсбурда ва Комиссиялари Брюсселда жойлашган. ЕВРОПА - КАВКАЗ - ОСИЁ ТРАНСПОРТ ЙЎЛАГИ, TRACECA - Европани Кавказ оркали Осиё б-н боғлайдиган автомобиль ва т. й.лари мажмуи. Дастлаб Брюсселда 1993 и. май ойида Ўрта Осиё республикалари, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия давлатларининг савдо ва транс- порт вазирлари иштирокида ўтказилган конференцияда бу йўлакни қуриш дасту- ри қабул қилинган. Конференцияда Евро- па Иттифоқи томонидан молияланадиган Ғарб-Шарқ йўналишида Европадан Қора денгизни кесиб ўтиб, Кавказ, Каспий денгизи орқали Ўрта Осиё ва ундан Хи- тойга чиқадиган транспорт йўлагини қуриш бўйича техникавий ҳамкорлик ҳақида битам имзоланди. Дастурни амалга ошириш мақсадлари Марказий Осиё ва Закавказье рес- публикаларининг Европа ва жаҳон бо- зорларига муқобил транспорт йўлаклари орқали чиқишига имконият яратиш б-н уларнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлаш; бу республикалар ўртасида минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш; бу йўлакни Трансевропа тармоқлари (TENs) б-н боғлаш ва б.дан иборат; Е. — К. — О. т. й. Марказий Оси- ёдан юкларни жаҳон бозорларига хизмат кўрсатадиган йирик тоннажли денгиз ке- маларига етказиб бериш учун энг қисқа ва энг арзон йўлдир. 2000 и.га қадар тех- никавий ҳамкорликнинг 28 тадқиқоти (37 млн. евро) ва инфратузилмаларни ти- клаш бўйича 10 инвестиция лойиҳаси (48 млн. евро) маблағ б-н таъминланди. Йўлакни барпо қилишда йирик халқаро молиявий муассасалар иштирок этади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки йўналиш бўйича портлар, т. й.лар ва автомобиль йўллари капитал лойиҳалари (умумий миқдори 250 млн. АҚШ доллари), Жаҳон банки Армани- стон ва Грузиядаги автомобиль йўллари бўйича капитал лойиҳаларини (40 млн. АҚШ доллари) ва Осиё тараққиёт банки автомобиль ва т. й.ларни такомиллашти- ришни молиялаш мажбуриятини олган. Европа Иттифоқидаги хусусий инвестор- лар Марказий Осиё ва Кавказдаги транс- порт компаниялари б-н қўшма корхона- лар ташкил қилган. Е. — К. — О. т. й.нинг умумий уз. 10 минг км.дан ортиқ. Унинг 677 км (Олот — Бухоро — Навоий — Самарқанд — Жиззах — Тошкент — Ғишткўприк йўналиши) Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Тоҳиржон Мирзаев. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling