O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕВРОПА 
ХАВФСИЗЛИК 
ВА 
ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ЕХҲТ) 
-давлатлар ўртасида хавфсизлик ва 
ҳамкорликни таъминлашга қаратилган 
ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи ва 
уларнинг ривожланиш тамойилларини 
белгилаб берувчи, шунингдек, ижтимо-
ий-сиёсий жараёнларни демократлашти-
ришга кўмаклашувчи халқаро ташкилот. 
Дастлаб умум Европа кенгаши (АҚШ 
ва Канада иштирокида) сифатида фао-
лият кўрсатиб Европада хавфсизлик ва 
ҳамкорлик бўйича кенгаш номи б-н атал-
ган (1973—91). 1973 й. 3—7 июлда Хель-
синки ш.да кенгашнинг 1- босқич (Евро-
падаги 33 давлат ташки ишлар вазирлари 
иштирокида), 1973 й. 18 сент.дан 1975 
й. 21 июлигача Женева ш.да 2-босқич 
(35 давлат вакиллари иштирокида) ва 
1975 й. 30 июлдан 1 авг.гача Хельсин-
ки ш.да 3-босқич (35 мамлакат сиёсий 
ва давлат раҳбарлари иштирокида) уч-
рашувлари бўлган. Пировардида Якун-
ловчи ҳужжат қабул қилиниб, у Евро-
пада тинчликни таъминлашнинг муқим 
омилига айланган. Кенгашнинг Мадрид 
кон-ференцияси (1991 й. апр.)да ЕХҲТ 
Парламент ассамблеясини ташкил этиш-
га қарор қилинди (1991 й. июлда таъсис 
этилган). Европада юз берган жараёнлар, 
«совуқ уруш»нинг тугаши натижасида 
вужудга келган ўзгаришлар кенгашнинг 
ташкилот сифатида тўлиқ шаклланиши-
га олиб келди. ЕХҲТга 54 давлат аъзо 
(2002 й. янв.). Ташкилотга аъзо давлатлар 
раҳбарлари 2 йилда бир марта олий да-
ражада учрашув ўтказадилар. ЕХҲТнинг 
Истанбул ш.да бўлган саммитида (1999 
й. 18—19 нояб.) Европада хавфсизлик 
ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг 21-а.
даги янги тамойиллари белгиланди. Таш-
килотга аъзо давлатлар ташқи ишлар ва-
зирлари ҳар йили учрашиб турадилар (Ва-
зирлар кенгаши). Ташкилотнинг яна бир 
органи — Бошқарувчи кенгаш ҳар йили 
3 марта Прага ш.да йиғилади, бир марта 
иқтисодий форум ўтказади. Мунтазам 
ишловчи доимий кенгашнинг мажлисла-
ри ҳафтада 1 марта бўлади. Хавфсизлик 
ва ишончни мустаҳкамлаш, қуролланиш 
устидан назорат масалаларини муҳокама 
қилувчи Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик 
форуми мавжуд. Унинг мажлислари ҳам 
ҳар қафтада ўтади. ЕХҲТ қароргоҳи 
Вена ш.да.
Ўзбекистон 1992 й. 30 янв.да ЕХҲТга 
қабул қилинди. Бу б-н Ўзбекистоннинг 
Европа давлатлари, шунингдек, АҚШ, 
Канада б-н ҳар томонлама ҳамкорлик 
қилишига янги йўл очилди. ЕХҲТнинг 
кўплаб тадбирлари орқали Ўзбекистон 
раҳбарияти халқаро миқёсдаги ташаб-
бусларни, дунёнинг долзарб масалала-
рига муносабатини жаҳон ҳам-жамияти 
эътиборига ҳавола қилади. Ўзбекистон 
Республикаси Президента И. Каримов 
ЕХҲТнинг Лиссабон саммитида (1996 
й. дек.) можаролар юз бериб турган 
ҳудудларга яширинча қурол-яроғ етказиб 
беришни тўхтатиш, Истанбул саммитида 
(1999 й. нояб.) терроризмга қарши кураш 
бўйича халқаро марказ тузиш ҳақида 
таклиф б-н чиқди. Ўзбекистон ЕХҲТ 
раҳнамолигидаги кўплаб анжуманлар-
га мезбонлик қилиб келади. Тошкентда 
ЕХҲТнинг Марказий Осиё давлатлари 
б-н алоқалар бўйича бюроси иш олиб бо-
ради. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling