O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕВРОПА ИНВЕСТИЦИЯ БАН-
КИ (European Investment Bank) — Ев-
ропа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг 
ҳукуматлараро кредит ташкилоти. 1958 
й.да ташкил этилган. Дастлабки банк 
ҳамжамият доирасидаги қолоқ минта-
қаларни инвестицион молиялаш, саноат 
модернизацияси ва конверсиясини, шу-
нингдек, ҳамкорликдаги лойи-ҳаларни 
молиялаш каби масалаларда узоқ муд-
датли кредитлар бериш ва уларни кафо-
латлаш йўли б-н Европа умумий бозо-
рини ривожлантиришни кўзда тутган 
эди. Кейинги пайтда турли битимлар-
нинг имзоланиши натижасида Е. и. б. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
12
Европа ҳамжамиятига алоқаси бўлмаган 
Африка, Кариб денгизи ва Тинч океа-
ни ҳавзалари ҳудудидаги мамлакатлар-
га, шунингдек, Европа ҳамжамияти б-н 
ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимга 
эга бўлган Ўрта Ер денгизи атрофидаги 
давлатларга ҳам банк хизмати кўрсатиш 
имкониятига эга бўлди. Е. и. б. ўз опе-
рацияларини Европа Иттифоқи капитал 
бозори ҳамда халқаро капитал бозори-
дан олинган маблағлар ҳисобига амалга 
оширади. Шунингдек, банк лойихаларни 
молия-кредит ташкилотлари томонидан 
бериладиган «жаҳоншумул заём» лар 
ҳисобига ҳам молиялаши мумкин. 1981 
й.дан Европа тўлов иттифоқи ҳисоб бир-
лиги ўрнида экюдан фойдаланди, 1999 й. 
1 янв.дан экю ўрнини янги халқаро пул 
бирлиги — евро эгаллади. Банкни ишти-
рокчи мамлакатлар молия вазирларидан 
иборат Директорлар кенгаши бошқаради. 
Бошқарув Люксембург ш.да жойлашган. 
ЕВРОПА ИТТИФОҚИ (ЕИ) — 
ўзида халқаро ташкилот ва федератив 
давлат хусусиятларини мужассамлаш-
тирган давлатлараро уюшма. Дастлаб 
Европа ҳамжамияти («Умумий бозор») 
номи б-н аталган. ЕИ тўғрисидаги шар-
тнома 1992 й. Маастрихт ш.да (Нидер-
ландия) Европа ҳамжамиятига аъзо 
бўлган 12 давлат ва ҳукумат бошликлари 
имзо чеккан Европа мамлакатларининг 
сиёсий ва валюта-иқтисодий иттифоқини 
вужудга келтириш тўғрисидаги бу 
шартнома 1993 й. 1 нояб.дан кучга 
кирган. ЕИнинг мақсадлари: Европа 
халқларининг мустаҳкам иттифоқини 
вужудга келтириш, ички чегаралари 
бўлмаган макон яратиш, иқтисодий ва 
ижтимоий ўзаро таъсирни кучайтириш 
йўли б-н мувофиқлаштирилган узоқ муд-
датли иқтисодий тараққиётга ёрдам бе-
риш; иқтисодий ва валюта иттифоқини 
ташкил қилиш ва ягона валюта яратиш 
(бу мақсадга 2002 й. янв.да асосан эри-
шилди); биргаликда ташқи сиёсат олиб 
бориш ва хавфсизлик борасида сиёсат 
юритиш, келгусида эса биргаликда му-
дофаа сиёсатини ҳам олиб бориш йўли 
б-н халқаро соҳада ўзига хос бир хил-
ликни қарор топтириш; адлия ва ички 
ишлар соҳасида ҳамкорликни ривож-
лантириш; умумий бойликни сақлаб 
қолиш ва кўпайтириш. ЕИ органлари: 
Европа машварати, Европа парламен-
ти, Европа Иттифоқи Кенгаши, Европа 
комиссияси, Европа суди. Ташкилотга 
15 мамлакат (Австрия, Бельгия, Буюк 
Британия, Германия, Греция, Дания, Ир-
ландия, Испания, Италия, Люксембург, 
Нидерландия, Португалия, Финляндия, 
Франция, Швеция) аъзо (2002 й. янв.). 
Қароргоҳи Страсбур ш.да (Франция). 
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига 
интеграциялашувида ЕИ б-н ҳамкорлик 
алоҳида ўрин тутади. Ташкилот ТАСИС 
дастури доирасида Ўзбекистонга техни-
кавий ёрдам кўрсатади. 1999 й. 1 июлда 
Ўзбекистон б-н ЕИ ўртасида Шериклик 
ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ра-
тификация қилинди. Бу битим сиёсий, 
иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимо-
ий, маданий-маърифий алоқалар ривожи 
учун имконият туғдирди. Жумладан, то-
монлар ўзаро савдода бир-бирларига энг 
қулай шароит яратадилар, бир-бирларига 
тегишли товарларни ўз ҳудудлари орқали 
эркин транзит қилишни таъминлайдилар. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling