O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕВКЛИД ФАЗОСИ — Евклид гео-
метриясида ўрганиладиган текислик 
ва уч ўлчовли фазонинг умумлашгани. 
Агар вектор фазода ихтиёрий х, у век-
торга қуйида келтирилган аксиомаларни 
қаноатлантирувчи ва (х, у) деб белгила-
нувчи сон мос қўйилган бўлса, бу вектор 
фазо Е. ф., (х, у) сони эса скаляр кўпайтма 
дейилади. Аксиомалар: 1) (х, х)>0; х=0 
бўлган хрлдагина (х, х)=0; 2) (х, у)=(х, у); 
3) (Хх, у)=Х(х, у); 4) (х+у, z)=(x, z)+(y, z).
Скалярнинг ҳақиқий ёки комплексли-
лигига караб мос равишда ҳақиқий Е. ф., 
комплекс Е. ф. деб юритилади. Агар Е. ф. 
ҳосил қилган вектор фазо и — ўлчовли 
бўлса, Е. ф. ҳам п — ўлчовли дейилади. 
Баъзан, фақат чекли ўлчовли фазоларги-
на Е. ф. деб аталади.
Е. ф.да формула б-н вектор узун-
лиги, икки вектор орасидаги бурчак 
аниқланади. Е. ф. математика ва физика-
нинг турли соҳаларида қўлланилади. 
ЕВКРАДИТ (? - мил. ав. 155) - Юнон-
Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. тахм. 
171 — 155), дастлаб Бақтриядаги ҳарбий 
гарнизон бошлиғи. Деметрий I нинг 
Ҳиндистонга қилган юришидан фойда-
ланиб, мил. ав. тахм. 174 й.да Бактрия-
да қўзғолон кўтарган ва ҳокимиятни ўз 
қўлига олган. Бақтрияликлар Е. бошчи-
лигида суғдийлар, арахотлар, дранғлар, 
арейлар ва ҳиндлар б-н бетиним уруш-
лар олиб боришган. Деметрий I бир 
қисм қўшини б-н Ҳиндистон юришидан 
қайтиб Е. қўшини б-н курашга киришган 
ва Бақтра ш.ни қамал қилган. Қамал 5 
ойга чўзилган. Е. 300 жангчиси б-н бот-
бот қалъадан чиқиб 60 минглик қўшинга 
эга рақибига кетма-кет зарбалар бериб 
ғалабага эришган, Деметрий I жангда 
ҳалок бўлган. Деметрий I нинг ворис-
лари Ҳинд водийсидаги ҳокимиятни ўз 
қўлларида сақлаб қолган. 2 та мустақил 
ҳокимият: Юнон-Бақтрия ва Юнон-
Ҳинд подшолиги вужудга келган. Мил. 
ав. 162 й.да Е. Парапамисадга бостириб 
кириб Деметрий I нинг ворисларидан 
Панжобни тортиб олган. Аммо, унинг 
ҳужуми Ҳинд воҳасидаги Юнон-Ҳинд 
подшолигининг шоҳи Менандр томо-
нидан тўхтатилган. Е. Ҳиндистондан 
қайтаётганида ўғли ва тахтдоши Гели-
окл томонидан ўлдирилган. Е. зарб эт-
ган тангалар археологлар томонидан 
Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон 
ва Афғонистон ҳудудидан кўплаб топил-
ган (яна қ. Юнон-Бақтрия подшолиги). 
ЕВНУХОИДИЗМ (юн. eunuchos 
— бичилган одам), эркакларда — 
ҳезалаклик, аёлларда — эркакчалишлик 
— жинсий безларнинг туғма камчилиги 
ёки жароҳатланиши, ёхуд гипофиздан го-
надотроп гормонлар кам чиқиши сабаб-
ли рўй берадиган касаллик. Эркакларда 
кўпроқ учрайди. Евнухоид гигантизм ва 


www.ziyouz.com кутубхонаси
4
евнухоид семириш (ёғ босиш) деган икки 
тури бор. Одатда, аралаш хили учрайди. 
Белгилари: бўй ўсиб кетади, скелет но-
мутаносиб ўсади (қўл-оёқ, айниқса оёқ 
узун бўлади), суяклар ингичка, елка тор, 
чаноқ кенг (аёллар чаноғи тор), мускул-
лар бўш (илвиллаган) бўлади. Кўкрак, 
қорин ва сонни ёғ босади, жинсий без-
лар етилмайди, иккиламчи жинсий бел-
гилар унча билинмайди, қов ва қўлтиқда 
жун ўсмайди, овоз ингичка (болаларга 
хос), жинсий ҳис сусайган бўлади. Жис-
моний меҳнатга ярайди, аммо сусткаш, 
зеҳни паст бўлади. Ўтмишда болалиги-
да бичилганлар (ғуломлар)да ҳам шунга 
ўхшаш ҳодиса кузатиларди. Беморлар 
генетик ва эндокринолог назоратида 
жинсий гормонлар б-н узоқ даволаниши 
керак.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling