O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕВРОПЕОИД
ИРҚИ, Евросиё ирқи — инсониятнинг асосий катта ирқларидан бири. Терисининг тиниқлиги, майин ва жингалак сочлари, сержунлиги (эркакларда), олдинга туртиб чиккан ин- гичка бурни, юпқа лаби, ортогнатизм (юз ва жағ суякларининг олдинга туртиб чик- маганлиги) ва б. белгилари б-н ажралиб туради. Европа, Шим. Африка, Олд Осиё, Шим. Ҳиндистонда тарқалган; европа- ликларнинг кўчиб бориши натижасида Америка, Австралия ва Жан. Африкага ҳам ёйилган. ЕВРОПИЙ (лот. Europa — Евро- па сўзидан олинган, Europium), Eu — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент; лан- таноидларта киради; тартиб рақами 63, ат. м. 151,96. Е.ни 1901 й.да француз олими Э. Демарс кашф этган. Иккита барқарор изотоп (|51 Ей — 47,82% ва |53Еи — 52,18%)дан ташкил топган. Ер пўстининг оғирлик жиҳатидан 1,3-10 4% ини ташкил этади. Нодир металлар б-н бирга табиий минераллар — монацит, ло- парит, бостнезит, оз микдорда ксенотим, эвксенит, гадолинит ва апатитлар тарки- бида учрайди. Денгиз сувлари таркиби- даги микдори 1,1-10 6 мг/л. Е. — оқиш кулранг металл, сую- маниш т-раси 826°, қайнаш т-раси 1559°, зичлиги 5,245 г/см3. Оддий ша- роитда сув, минерал кислоталар б-н, қиздирилганда азот ва водород б-н ре- акцияга киришади. Е.нинг икки оксиди маълум: Ей (П)-оксид ЕиО — қизғиш- жигарранг, кубик панжарали кристалл мод-да. Суюқланиш т-раси 1980°. 1000° да Еи2О, га Ей таъсир эттириб, Ей ни оксидлаб, вакуумда Еи(ОН)2 ни парча- лаш усули б-н олинади. Ей (Ш)-ок-сид Еи2О3 — рангсиз кристалл модда. Кубик ва моноклин панжарали икки модифика- цияси бор. Е3+ тузлари (оксалат, сульфат, нитрат ва б.)ни 800—1000° да парчалаш усули б-н олинади. Ядро реакциялари учун керамик ҳимоя қопламлари тайёр- лашда қўлланилади. Металл ҳолдаги Е. Еи2О, ни 1200° да вакуумда лантан ёки аргон муҳитида углерод б-н қайтариб, шунингдек, ЕиС13 эритмасини электро- лиз қилиб олинади. Е. ядро техникасида нейтронларни ютувчи, қизил рангда шуъ- лаланувчи моленофорлар тайёрлашда фаоллаштирувчи модда сифатида ишла- тилади. Сунъий радиоактив изотоплари: радиоактив l52Eu (ярим емирилиш даври Т ‘/, 12,7 й.) кимёвий тадқиқотларда ин- дикатор, l54Eu (T ‘/2 16 й.) ва l55Eu (T ‘/, 11,7 й.) — дефектоскопияда нурланиш манбаи сифатида, |55Еи — тиббиётда ташҳис қўйишда қўлланилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling