O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕВРОПА-ОСИЁ ТРАНСКОНТИ-
НЕНТАЛ АВТОМАГИСТРАЛИ - Хи- той ва Марказий Осиё мамлакатларини Россия орқали Ғарбий Европа мамлакат- лари б-н боғлайдиган автомагистраль. Жаҳондаги энг йирик автомагистрал- лардан бири. Роттердам (Голландия) — Шанхай (Хитой) портларини боғлайди. Умумий уз. 10 минг км.дан ортиқ. Авто- магистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисми — Андижон — Тошкент — Нукус — Қўнғирот трассаси умумий www.ziyouz.com кутубхонаси 17 уз. 1422 км, барча кириш йўлларининг уз. 500 км бўлиб, Фарғона водийси вилоятла- ридан бошланиб, сўнгра Тошкент, Сирда- рё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари, Қизилқум орқали Хоразм ви- лояти ҳудудидан ўтиб, Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти Нукусга чиқади. Трасса Афғонистон ва Туркмани- стон йўналишидаги халқаро трассаларни ҳам кесиб ўтади. Трассани лойиҳалаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамасининг 1999 й. 18 авг. қарори асосида 1999—2000 й.ларда амал- га оширилди. Лойиҳалаштиришнинг суб- пудрат шартномаларида илғор хорижий давлатларнинг лойиҳалаш ин-тлари хам иштирок этган. Лойиҳалаш ечимлари жаҳон стандартлари даражасида қабул қилиниб, қурилган янги трасса автотран- спорт воситаларининг катта тезликдаги ҳаракатни таъминловчи Ўзбекистон мил- лий магистралига айланади. Трасса автотранспорт воситалари- нинг катта тезликдаги ҳаракатини таъ- минлайди ва мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Трассанинг қурилиши б-н яқин келажакда йўл атро- фи чўл ҳудудларини ўзлаштиришга янада қулай имкониятлар яратилади, саноатни бир текисда жойлаштириш, аҳолини зич жойлашган ҳудудлардан тарқоқ жойлаш- ган ҳудудларга кўчириш ва республика ҳудудларининг бир текис ривожланиши таъминланади. Тоҳиржон Мирзаев. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling