O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕКАТЕРИНА МЕДИЧИ (1519.13.4 
-1589.5.1) — Франция қироличаси (1547 
й.дан), Генрих II нинг хотини. Ўғиллари: 
Франциск II (1559—60), Карл IX (1560-
74), Генрих III (1574-89) ларнинг 
ҳукмронлик йилларида давлат сиёсатини 
белгилашда Е. М.нинг роли катта бўлган. 
Варфоломей туни ташкилотчиларидан 
бири. 
ЕКАТЕРИНБУРГ (1924-91 й.ларда 
Свердловск) — РФ Свердловск вилоя-
тидаги шаҳар. Муҳим саноат, маданий 
ва илмий марказ. Исеть дарёси (Тоболь 
ирмоғи)нинг ҳар икки соҳилида. Транс-
порт йўллари тугуни. Аҳолиси 1272 минг 
киши (1997). Оғир машинасозликнинг 
йирик маркази («Уралмаш», «Уралхим-
маш», «Урал электротяжмаш», «Турбо-
мотор заводи» ва бошқа и. ч. бирлашма-
лари, бурғилаш ва металлургия саноати 
учун жиҳозлар, транспорт машинасозли-
ги, подшипник з-длари ишлаб турибди). 
Приборсозлик, электротехника (кабель, 
трансформаторлар ва б.) саноати кор-
хоналари, аниқ механика, оптика, холо-
дильник з-длари бор. Кора металлургия 
(Верх-Исеть металлургия з-ди), кимё 
(шина, пластмасса ва б.), кимё-фармацев-
тика, енгил, озиқ-овқат саноати корхона-
лари, аэропорт бор. Тош кесиш ривож-
ланган («Уральские самоцвети» з-ди). 
Метрополитен қурилмоқда (1991 й.дан). 
Россия ФАнинг Урал бўлими, 14 олий 
ўқув юрти (шу жумладан Урал ун-ти), 5 
театр, ўлкашунослик, Урал ёзувчилари, 
тиббиёт тарихи музейлари, суратлар га-
лереяси, П. П. Бажов, Д. Н. Мамин-Си-
биряк, Ф. М. Решетников ва б.нинг уй-
музейлари мавжуд. Е.га 1723 й. метал-
лургия з-ди қурилиши му-носабати б-н 
асос солинган. 1918 й. июлда Е.да собиқ 
император Николай II оиласи б-н бирга 
большевиклар томонидан отиб ташлан-
ган.
Классицизм услубидаги тарихий 
ёдгорликдан 
Расторгуев-Харитонов 
қўрғони (19-а. боши), кон канцелярия-
си (18—19-а.лар), Верх-Исеть з-дининг 
идораси ва госпитали (19-а), Александр 
Невский собори (19-а.нинг 1-ярми) 
сақланган.
ЕЛБЎҒОЗ, тухум истисқоси (Mola 
hydatidosa) — трофобластик касаллик; 
хавфсиз ўсма деб ҳам юритилади, чунки 
баъзан айрим беморларда Е. метастази 
кузатилади. Е. ўсиши ҳомила тухуми-
нинг илк муддатларида содир бўлиб, 
бунда хорион ворсинкалари узум шин-
гилига ўхшаш пуфакчалар тўпламига 
айланади. Ҳомила тухуми бутунлай Е. 
пуфакчаларига айланиши ёки айрим 
ҳолларда эмбрион сақланиб, плацен-
та Е.га айланиши кузатилади. Баъзан Е. 
пуфакчалари бачадоннинг мускул (ми-
ометрий) каватига ҳам ўсиб киради ва 
бачадон деворининг сиртига, шунингдек, 
атрофидаги тўқималарга ҳам ўтиши (де-
струкцион Е.) мумкин. Е. дастлаб худди 
ҳомиладорликдай кечсада, тезда кон кета 
бошлаб, узлуксиз давом этади. Бачадон 
ҳомиладорликнинг тегишли ойидагига 
нисбатан каттароқ бўлади; она организ-


www.ziyouz.com кутубхонаси
21
ми б-н ҳомила орасидаги моддалар алма-
шинуви издан чиқади, кўпинча ҳомила 
нобуд бўлади. Ультратовуш (УЗИ) ап-
парати Е.ни осон аниқлаш имконини 
беради. Е.ни ўз вақтида аниқлаб олди-
ни олиш зарур, акс ҳрлда қон кетиши, 
инфекция ривожланиши, хавфли ўсма 
(хорионэпителиома)га айланиб кетиши 
мумкин. Даволаш: бачадонни қириб то-
залаб Е. олиб ташланади ва аёл маълум 
муддатгача тиббий текширувдан ўтиб ту-
ради. Е. бўлган аёлга бир йилгача такрор 
ҳомиладор бўлишига рухсат этилмайди.
ЕЛГАВА (1917 й.гача расмий номи 
Митава) — Латвиядаги шаҳар (1573 
й.дан), Лиелупе дарёсидаги пристань. 
Т. й. тугуни. Аҳолиси 73,9 минг киши 
(1990-й.лар ўрталари). Машинасозлик 
(«РАФ» микроавтобуслари, қ. х. маши-
насозлиги з-длари), енгил, озиқ-овқат са-
ноати корхоналари бор. Латвия қ. х. ака-
демияси, тарих ва бадиий музейлар иш-
лаб турибди. Е. 1226 й.дан маълум. 1561 
й.дан Курляндия герцоглиги пойтахти. 
Аннас черкови (17—18-а.лар), Елгава 
саройи (18-а., меъмори В. В. Растрелли); 
Петрин Академияси (18-а.), Медем Вил-
ласи (19-а.) сақланган. 
ЕЛЕЦ — РФ Липецк вилоятидаги 
шаҳар, Сосна дарёси (Доннинг ирмоғи) 
соҳилида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 117,7 
минг киши (1990-й.лар ўрталари). Маши-
насозлик ва металлсозлик (машинасоз-
лик, трактор гидроагрегатлари, тиббий 
асбоб-ускуналари з-длари), шакарқанд, 
пиво, кўн з-длари, тамаки фкаси, пед. 
ин-ти, ўлкашунослик музейи бор. Е. тур 
(кружева) ишлаб чиқариш б-н машҳур.
Е. солномаларда 12-а.дан тилга олин-
ган. 13—15-а.ларда мўғуллар тасарру-
фида бўлган. 1395 й. Амир Темур кўп 
мингли қўшин б-н Олтин Ўрда хони 
Тўхтамишни ва унинг жангдан кейин 
тўзиб кетган қўшинини таъқиб қилиб 
Е.гача борган ва у ерда икки ҳафта туриб 
қўшинларига дам берган. Амир Темур 
лашкарининг Москвага яқинлашиб бо-
риши рус князларини, айниқса Москва 
аҳолисини ниҳоятда ваҳимага солган. 
Улар Амир Темурга карши курашиш у 
ёқда турсин, ҳатто мудофаага ўтиш ҳам 
бефойда деган хулосага келганлар. Чор 
атроф ўрмон ва боткркли ерларни курган 
соҳибқирон амирлар машваратидан кей-
ин 26 авг. (8 сент.) да шаҳарчани ташлаб, 
қўшинларни Самарқандга қайтишга фар-
мон берган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling