O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОПА ВАЛЮТА ҲАМКОРЛИГИ ФОНДИ
- ЕВРОПА ЖАНУБИЙ РАСАД- ХОНАСИ
ЕВРОПА
ВАЛЮТА БИТИМИ (European Monetary Agreement) — Евро- па тўлов иттифоқига аъзо бўлган мам- лакатларнинг валюта муносабатлари, қисқа муддатли кредитлаш ва кўп томон- лама ўзаро (ҳамкорлик) ҳисоб-китоблар бўйича ҳамкорлик битими. 1955 й. 5 авг. да тузилиб, 1958 й. дек.да (1950 й.да ту- зилган Европа тўлов иттифоқи тугати- либ, унга аъзо бўлган кўпгина мамлакат- ларнинг валюталари муомалага киритил- гач) жорий этилди. Е. в. б.нинг мақсади кўп томонлама ҳисоб-китоб ишларини бажариш орқали иқтисодий муносабат- ларни ривожлантириш эди. 1973 й.га келиб, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривож- ланиш ташкилоти доирасида бўлган Ев- ропа валюта ҳамкорлиги фонды ташкил этилди. Европа валюта ҳамкорлиги фон- дига Директорлар кенгаши раҳбарлик қилади. Ҳисоб-китоб ишларини Базелда- ги халқаро банк бажаради. ЕВРОПА ВАЛЮТА ҲАМКОРЛИГИ ФОНДИ (European Monetary Cooperation Fund) — Европа Иттифоқининг махсус фонди. 1972 и. Базелда имзоланган тар- тибга солинадиган валюта йўлагини яра- тиш тўғрисидаги битимни амалиётга жо- рий этиш мақсадида 1973 й.да тузилган. Фонд Халқаро ҳисоб-китоблар банки ёрдамида Иттифоқ мамлакатлари валюта бозорида интервенциялар туфайли юзага келадиган ўзаро дебет ва кредит операци- яларида клиринг агент сифатида фаолият юритади. Бундан ташқари фонд Иттифоқ доирасида иштирокчи мамлакатлар тўлов балансларида юзага келадиган вақтинчалик қийинчиликларни енгилла- тиш имкониятини берувчи қисқа муддат- ли кредитлар тизимини бошқаради. Фонд Европа валюта тизими доирасида хам шундай вазифаларни бажариб келмоқда. ЕВРОПА ЖАНУБИЙ РАСАД- ХОНАСИ (ЕЖР) — Европа халқаро астрономия и. т. ташкилоти. 1962 й.да 8 давлат — Бельгия, Дания, Германия, Франция, Италия, Голландия, Швеция ва Швейцария ҳамкорликда ташкил этган. Қароргоҳи Германиянинг Гаршинг ш.да жойлашган. Замонавий телескопларни ўрнатиш учун дунё бўйлаб астроиклим- ни ўрганиш натижасида Чилидаги Ла Силла тоғида (2440 м) жой топилиб, у ерга ЕЖР телескоплари ўрнатилган. Ла Силлага ўрнатилган энг замонавий 14 та телескоп ичида кўзгусининг диаметри 3,6 м бўлган телескоп ҳам бор. Бу ерда- ги кўпгина телескоплар космик йўлдош алоқаси орқали Германиядан туриб бошқарилади. Изланишлар натижасида Чилида яна бир жой Параналь тогида (2660 м) топилди. Бу ерга 1990 й. дан бош- лаб кўзгусининг диаметри 8,2 м бўлган 4 та телескоп ўрнатилаяпти. Лойиҳага мувофиқ бу телескопларда тўпланган ёруғлик бир нуқтага йиғилади, ўшанда бу система ёруғлик кучи жиҳатдан 16 м диа- метрли кўзгунинг кучини, ажрата олиш қобилияти бўйича эса 200 мли телескоп кучини беради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling