O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРАТОМ
ЕВПАТИЙ КОЛОВРАТ (13-а.) -
ярим-афсонавий баҳодир, рязанлик бояр. 1237/38 й.нинг қишида «полк»и (1700 киши) б-н Владимир-Суздаль ери- да мўғулларни мағлубиятга учратган. Жангда ҳалок бўлган. «Рязаннинг Боту томонидан вайрон қилиниши ҳақида ҳикоялар» (14-а. 1-ярми)да Е. К.нинг қаҳрамонлиги баён этилган. ЕВПАТОРИЯ — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1784 й.дан), Қора денгиздаги порт. Симферопол- дан 64 км шим.-ғарбда. Т. й. станцияси. Аҳолиси 110 минг кишидан зиёд (1990 й.лар ўрталари). Денгиз бўйи иқлимий ва бальнеобалчиқ (асосан болалар) курор- ти. Озиқ-овқат (сут, балиқ ва б.) саноат корхоналари, механика з-ди бор. Ҳоз. Е. ўрнида мил. ав. 6—2-а.ларда юнон- ларнинг Каркинитид колонияси бўлган, сўнгра уни скифлар эгаллаб олган. 16— 17-а.ларда туркларнинг Гезлов қалъаси. Россия Қримни босиб олгач, Гезлов 1784 й.дан Е. деб аталди. Жоме масжиди (1552, Хожа Синон) сақланган. ЕВРАТОМ — қ. Атом энергияси бўйича Европа ҳамкорлиги. ЕВРИПИД, Эврипид (Euripides), (тахм. мил. ав. 480, Афина — мил. ав. 406, Македония) — юнон шоири, дра- матург. Ижодини шеъриятдан бошлаган. Афиналик уч букж фожианавис (Эсхил, Софокл)нинг сўнггиси. Жами 92 пьеса ёзган, шундан 17 фожиа ва бир ҳажвий драмаси бизгача етиб келган («Киклоп»). Улар мифологик сюжет асосида яратил- ган бўлсада, инсон шахси асосий ўринда туради. Е. ижоди Афина давлат-шаҳар сифатида таназзулга учраган ва ахлоқий меъёрлар инқирози юз берган йилларда шаклланган бўлиб, мифология, ахлоқий ва анъанавий тартибларга танқидий му- носабати б-н ажралиб туради. У драматик воқеалар тасвирида кўпинча фалсафий мунозара ёки суд музокаралари оҳан-гига хос мулоҳаза юритганки, бунда ўта раци- онализм руҳий ҳолатларнинг чуқур тас- вири б-н қўшилиб кетади («Вакханка», «Геракл»). Е. драматургиясининг объ- ектив мазмуни Афина демократияси ду- нёкараши анъаналарига кескин зиддир. Афинада ўша даврда юз берган ижтимо- ий ўзгаришлар Е.нинг инсон шахсияти, унинг ички дунёсига қизиқиши кучайи- шига олиб келди. Е. асарларида маиший унсурлар тасвирига зўр бериш, кишилар- нинг шахсий такдирига қизиқиш каби антик фожиага хос бўлмаган хусусиятлар мавжуд («Медея», «Ипполит»). Е. ижоди Европа драматургиясига самарали таъ- сир кўрсатган. ЕВРО (Euro) — Европа Иттифоқи таркибидаги Европа иқтисодий ва пул ҳамжамияти аъзолари (Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Пор- тугалия, Финляндия ва Франция)нинг пул бирлиги. Халқаро ифодаси EUR. 1999 йил 1 янв.дан муомалага чиқарилган. 1Е=100цент. 1999 и. 1 янв.дан 2002 й. 1 янв.га қадар Е. нақд пулсиз тўловларда ишлатилди, Е. б-н бир қаторда бу мамла- катларнинг миллий пул бирликлари ҳам муомалада юрди. Е. муомалага киритили- ши б-н илгари шу мамлакатлар ўртасида халқаро тўловларда фойдаланилган экю му-омаладан чиқарилди ва улар экюнинг сўнгги қиймати (1998 й. 31 янв. ҳолати) бўйича Е.га тенгма-тенг алмаштирил- www.ziyouz.com кутубхонаси 5 ди. Айни пайтда миллий пул бирликла- рининг Е.га нисбатан валюта курслари ҳам белгиланди (мас, 1 Е= 1,95583 немис маркаси; 1 Е= 1936,27 итальян лираси; 1 Е.=200,482 португал эскудоси ва б.; 1998, 31 дек.). 2002 й. 1 янв.дан 5,10, 20, 50, 100, 200, 500 Е. қоғоз банкнотлари, 1,2 Е. ва 1, 2, 5, 10, 20, 50 центли тангалар муомалага киритилди (Европа иқтисодий ва пул ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар- нинг эски миллий пул бирликлари муо- маласи тўхтатилди). Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари =1,13 Е., Ўзбекистон Республикаси миллий пул бирлиги — сўмга нисбатан 1 Е.=599 сўм 01 тийин (2002 й. фев.). Акрамжон Мирзахолов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling