139
б.да қабул қилинадиган қарор; 2) мансаб-
дор шахснинг иш қоғози устига битилган
фикри, карори, фармойиши.
РЕЗОНАНС (лот. resono — акссадо
бераман, жавоб бераман) — тебраниш
(электр, механик) контурида мажбу-
рий тебраниш амплитудаси энг юқори
(максимум) қийматга етганда содир
бўладиган ҳодиса. Mac, тизимнинг барча
параметрлари ўзгармас ва бу тизим хусу-
сий тебраниш частотаси ташқи куч даври
синусоидал бўлса, яъни тизим хусусий
тебраниш частотаси ташқи куч часто-
тасига мос келса, Р. ҳодисаси рўй бера-
ди. Р.нинг фойдали ва зарарли томонла-
ри бор (Мас, радиотехникада фойдали
бўлса, иншоотларда зарарли).
Р. физикада кўп учрайди (тўлқинлар
Р.си, кучланиш Р.си, токлар Р.си). Тебра-
ниш контурида ток кучи фаза жиҳатдан
ташқи электр юритувчи кучга тенг келиб
қолган ҳолларда ҳам Р. рўй беради.
Р. аксарият табиатда кузатилади. Бар-
ча иншоотлар, бинолар ва машиналар ўз
хусусий тебранишларига эга. Шунинг
учун табиатда юз берадиган даврий
ташқи таъсирлар уларда Р.ни пайдо ки-
лиши мумкин. Мас, кўприк устидан по-
езд ўтганда юз берадиган даврий зарб
(силкиниш) кучлари таъсирида Р. пайдо
бўлади. Р. ҳодисаси кўприк, пойдевор,
машиналарга зарарли таъсир қилади,
ҳатто уларни бузиб юбориши ҳам мум-
кин. Шунинг учун Р.га қарши махсус тад-
бирлар кўрилади, зарбларни юмшаткич-
лар, амортизаторлардан фойдаланилади.
Радиотехникада Р. радиостанциянинг
бир хил (зарур) сигналларини бошқа
(халақит) сигналларидан ажратиб олиш-
га имкон беради.
РЕЗОНАТОР (лот. resonare — аксса-
до бермоқ) — резонанс ҳодисаси содир
бўладиган тебранма тизим. Р.га ташқи
ўзгарувчан куч таъсир этганда унда маж-
бурий тебранишлар ҳосил бўлади. Р.нинг
акустик, электромагнит ва б. хиллари-
мавжуд. Оддий акустик Р. — тор, камер-
тон, мембрана ва б. Оддий электромаг-
нит Р. тебраниш контуридир. Ўта юксак
частота (109— 10» Гц) диапазонида берк
(ҳажмий) Р.лар, миллиметрли, субмилли-
метрли ва оптик радиотўлқинлар диапа-
зонида очиқ Р.лар ишлатилади. Кўзгулар
тизимидан иборат Р. оптик, кристалл пла-
стинкалардан иборат Р. кварц Р. деб ата-
лади. Р. мусиқа асбобларида, куп техник
қурилмаларда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |