O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕЗЕРФОРД ФОРМУЛАСИ — Ку-
лон конуни бўйича ўзаро таъсирлашувчи зарядланган нуқтавий норелятивистик зарралар сочилишининг эффектив кеси- мини аниқлаш формуласи. Э. Резерфорд 1911 й.да ифодалаб берган. Бу формула- ни Резерфорд азарраларнинг юпқа ме- талл пластинкалардан катта бурчаклар- га (9>90°) сочилиши бўйича ўтказган тажрибалари натижасини интерпрета- ция килиш (изохлаш) да ишлатган. Бу тажрибалар асосида Э. Резерфорд атом www.ziyouz.com кутубхонаси 136 массасининг асосий қисми мусбат заряд- ланган кичик ядрода йиғилган, деган ху- лосага келган. Бу кашфиёт атом тузили- ши тўғрисидаги ҳоз. замон тушунчасига асос бўлган. РЕЗЕРФОРДИЙ (лот. Rezerfordium), Rf — Менделеев даврий системасининг IV гуруҳига мансуб сунъий радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 104. Барқарор изотоплари йўқ, масса сони 253—262 га тенг бўлган 10 та изотопи маълум. Энг узоқ мавжуд бўлувчи изо- топи 261Rf (TI/2=1,1 мин, анурланув- чи). Оксидланиш даражаси +4. Оғирлик миқдорида олинмаган, унинг хоссала- ри фақат якка атомларидан фойдаланиб аниқланган. Р. изотоплари Pb, Pu, Cm, Br ёки CI нишонларни Ti, Ne, О, N ёки С нинг тезкор ионлари б-н узоқ вақт нурлантириб ҳосил қилинади. 257Rf (T,/2=4,5c), 25’Rt (Т|/2=Зс) ва 26lRf изо- топларининг афаолллигини америкалик кимёгар А.Гиорсо 1969— 70 й.ларда аниқлаган. P. (26ORi)hh рус физиги ва кимёгари Г.Н. Флёров ўз ходимлари б-н Pu нишонни Ne нинг тезкор ионлари б-н нурлантириб олган. Россияда бу элемент «Курчатовий» Куй деб аталади. Элемент Э. Резерфорд номи б-н аталган, ИЮПАК томонидан қабул қилинган, лекин ҳали тасдикланмаган. РЕЗИДЕНТ (лот. residens — ўтирувчи, жойида қолувчи) — 1) ўрта асрларда муайян мамлакатда доимий яшовчи чет эллик дипломатик вакили; 2) мустамлакачи давлатнинг протекторат- даги вакили; одатда, у ана шу протекто- ратнинг ҳокими ҳисобланган; 3) чет эл разведкасининг бошка бирор давлатдаги яширин вакили; 4) муайян мамлакатда миллий қонунчиликка тўла риоя қилувчи рўйхатдан ўтган юридик ёхуд жисмоний шахс. РЕЗИНА, резинка [лот. resina — қатрон (смола)], вулкан изат — каучукни вулканизациялаб олинадиган, эластик деформацияланиши жуда юқори (1000% гача) бўлган маҳсулот. Вулканизация- ланадиган Р. аралашмасининг асосий компонентлари: табиий ёки синтетик каучук, вулканизацияланувчи агентлар, вулканизация тезлаткичлари, вулканиза- ция тезлаткичлари фаоллаштирувчилари, тўлдиргичлар, диспергаторлар, юмшат- кичлар, эскиртмайдиган, чарчамайдиган моддалар, антиозонатлар, бўягичлар ва б. Р. қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:умумий мақсадларда ишлати- ладиган Р. Бундай Р. (шина, оёқ кийими, пол қопламалари, транспортёр тасмалари, қайиш, қистирма, зичлагич, амортизатор, маиший буюмлар ва ҳ.к.) —50 дан +150 гача трада ишлатишга мўлжалланган; 150° дан юқори трада узоқ вақт ишла- тишга (машина, электр двигатель, само- лёт деталларига мўлжалланган) иссиққа чидамли Р.; — 50° дан паст трада ишла- тишга мўлжалланган совуққа чидамли Р., бензин, керосин, нефть, мой, турли углеводородлар учун узок, вақт ишла- тишга мўлжалланган (шланг, зичлагич, турли идишлар ва ҳ.к.) мойбензинга чидамли Р.; турли емирувчи муҳитлар таъсирига чидамли Р. Бундай Р. дан иш- ланган буюмлар кислота, ишқор, тузлар, буғ, озон, эритувчилар, сув ва ҳ.к. учун мўлжалланади; газ тўлдирилган (ғовак) Р. радиация таъсирига чидамли Р. рент- ген аппарати деталлари, радиоактив изо- топлар б-н ишлайдиганларнинг ҳимоя кийимларини тайёрлашда қўлланади; ди- электрик Р.нинг диэлектриклиги кичик, электр қаршилиги катта, асосан, турли кабеллар тайёрлашда ишлатилади. Р.нинг хоссасини белгиловчи асосий материал каучукдир. Каучук Р.нинг 10—98% ини ташкил этади. 150—180° да ишлатилади- ган буюмлар бутил каучукли ёки этилен сополимерли Р. дан тайёрланади. Бундай Р. озонга ва емирувчи муҳит таъсирига чидамлидир. Молекулалараро таъсирла- шиш кучи кичик, молекуляр занжирчаси эгилувчан каучуклардан совуққа чидам- ли Р. ишланади. 300° ва ундан юқори тра- ли ишларда элементорганик каучуклар www.ziyouz.com кутубхонаси 137 (кремний органик ва алюминий органик) асосида тайёрланган Р. қўлланади. Ми- нерал тўлдиргичли Р. яхши диэлектрик ҳисобланади. Каучукка ацетилен типи- даги юқори структурали қурум қўшиб электр ўтказувчи Р. ҳосил қилиш мумкин. Нурдан сакловчи Р. олиш учун кўпинча фторли ва бутадиеннитрилли каучуклар ишлатилади. Каучукларни вулканизациялаш мақсадида олтингугурт, органик перок- сидлар (Мас, бензоил пероксид, дикумал пероксид), апкилфенолформальдегид ва эпоксид смолалари, диазобирикмалар, диаминлар ва б. бифункционал бирик- малар ишлатилади. Радиацион вулкани- зация хам қўлланмокда. Вулканизацияни тезлаштириш мақсадида Р. таркибига махсус тезлаткичлар ва уларнинг фаол- лаштирувчилари қўшилади. Олтингугурт б-н вулканизациялашда тезлаткич сифа- тида сульфенамидлар, диокарбамидлар, тчурамдисульфид меркаптобензотиа- зол, дифенилгуанидин каби бирикма- лардан фойдаланилади. Қурум, коллоид силикат кислота, бўр, каолин, металл оксидлари, силикатлар, баритлар Р. тўлдиргичлар сифатида кўплаб ишлати- лади. Тўлдиргичлар Р.нинг бикирлигини оширади. Дунё миқёсида ишлаб чикариладиган синтетик каучуклар ва улар асосидаги Р.нинг 50% дан ортиғи шина и.ч. га сарф- ланади. Р. кенг т-ра оралиғида эластикли- ги, амортизация хусусияти, ишқаланишга чидамлилиги, сув ва газни кам ўтказиши ва б. хоссаларига кўра конструкцион ма- териал сифатида турли соҳаларда кенг қўлланади. Абдулаҳад Жалилов. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling