O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР
РЕЖОДИ-КАЛАБРИЯ — Итали-
янинг жан. қисмидаги шаҳар. Режоди- Калабрия провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 179,4 минг киши www.ziyouz.com кутубхонаси 134 (2001). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мессина бўғози соҳилидаги порт. Мессина ш. (Сицилия о.)га т.й. па- роми қатнайди. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати ривожланган. Вагонсозлик кор- хоналари мавжуд. Цитрус эссенцияла- ри, хушбўй мойлар ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади. Унт, геофизика расад- хонаси, миллий музей бор. Шаҳарга мил. ав. 720 й.да асос солинган. Юнонлар ибодатхонаси қолдиқлари (мил. ав. 4-а.) сақланган. Туризм ривожланган. Тез-тез зилзила бўлиб туради. РЕЗ (форс. — майда) — мусиқа без- аклариаан бири. Урма созлар (ноғора, доира ва б.)да усул зарбаларини, торли чолғулар (танбур, чанг, рубоб ва б.)да товушларни майдалаб (тез ва текис) ча- лиш услуби. Турли ансамблларда якка- навоз созанда ёки яккахон хонандага жўр бўлувчи созларда кенг фойдаланилади. Европа мусиқасида Р.га яқин тремоло атамаси ишлатилади. РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР — сершира резавор мева берувчи кўп йиллик бута, чала ут- симон ўсимликларнинг катта гуруҳи. Мевали ўсимликлар гуруҳига киради, ёввойи ва экма қуритилган ҳолда истеъ- мол қилинади, улардан қиём, шарбат, мураббо, вино ва б. тайёрланади. Резавор мевалар, Мас, крыжовник, маймунжон, кулупнай, смородина, малина ва чаканда (облепиха)лар таркибида инсон саломат- лиги учун зарур бўлган органик кислота- лар, қанд, минерал тузлар, витаминлар, хушбўй моддалар кўп; баъзилари (Мас, зирк, малина, черника, қора мевали ря- бина) дориворлик аҳамиятига эга. Ме- валари истеъмол қилинадиган ёввойи ва экма турлари Ер юзининг ҳамма жойида, айниқса, иқлими мўътадил мамлакат- ларда кўп ўстирилади. Ўзбекистонда ку- лупнай, малина, смородина кўп экилади. Р.м.ў. вегетатив йўл б-н (каламчасидан, пархиш қилиб, бачкисидан ва гажакча- сидан) кўпайтирилади. Кўчати баҳорда ва кузда экилади. Тупроқ юмшатилган, бегона ўтлардан тоза ҳолда тутилади, ўғитланади, вақтивақти б-н суғорилади. Р.м.ў. ҳосилга эрта (кулупнай 2йили; малина 3йили; смородина, крижовник 3—4йили) киради ва ҳар йили ҳосил бе- ради. Ад.: Бурмистров А.Д. Ягодные култу- ры, 2 изд. Л., 1985; Абдуллаев Р., Ягудина С, Томорқада етиштириладиган резавор мевалар, Т., 1989. Рихсивой Жўраев. РЕЗЕДА (Reseda), оромгул — резе- дадошлар оиласига мансуб бир, икки, баъзан кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. 50 га яқин тури бор. Европа ва Осиёда учрайди. Ўрта Осиёда далалар ва тошлоқ ерларда ўсади. Оқ гулли хушбўй Р. боғларда ўстирилади. Р.нинг баъзи турлари (Мас, сариқ Р.) таркибида сариқ бўёқ модда бор. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling