O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕДУПЛИКАЦИЯ (лот. reduplicatio
иккиланиш, қўшалоқланиш) (тилшунос- ликда) — сўздаги дастлабки бўғинни ёки ўзакни, бутун сўзни такрор қўллаш б-н такрорий сўз, грамматик шакл ҳосил қилиш усулидан иборат фономорфоло- гик ҳодиса. Шу нуқтаи назардан қисман ва тўлиқ Р. турлари фарқланади. ҳоз. ўзбек тилида сўз шаклининг бу тури кўплик, давомийлик ва такрорийлик каби грамматик маъноларни ифодалайди. Р. йўли б-н ҳосил қилинган бирликларда лексикграмматик жиҳатдан бир бутун- ликни ташкил қилади. Мас, баландба- www.ziyouz.com кутубхонаси 129 ланд (иморатлар), дастадаста (гул), ку- лакула, ўшаўша, мингминглаб каби. Ҳар қандай сўзнинг такрор ҳолда (кетмакет) қўлланиши б-н Р. вужудга келмайди, яъни сўзнинг такрорий шакли ҳосил бўлавермайди. Р. жаҳондаги турли тузумдаги кўплаб тилларга хос ҳодиса бўлиб, унинг вази- фаси ҳам хилмахилдир: Мас, Р. раро- тонга тилида маънони кучайтирса (tupu — ўсмоқ, tutupu — гуркираб ўсмоқ), ма- лайя тилида кўпликни ҳосил қилишнинг асосий усули (orang — одам, orangorang — одамлар) ҳисобланади. Баъзи адаби- ётларда «Р.» термини «такрорий шакл», «такрорий сўз» терминлари б-н синоним тарзида қўдланади. Неьмат Маҳкамов. РЕДУЦЕНТЛАР (лот. reducens — қайтаётган, қайта тикланаётган), де- структорлар — улик органик моддалар б-н озикданиб, уни минераллаштиради- ган (деструктор) организмлар. Р. орга- ник моддаларни парчалаб, продуцентлар ўзлаштира оладиган оддий анорганик бирикмаларгача олиб келади. Р.га сапро- троф бактериялар, замбуруғлар ва бир қанча ҳайвонлар (ёмғир чувалчангла- ри, сапротроф ҳашаротлар, ўлимтикхўр ҳайвонлар) киради. Қуруқлик экоси- стемаларида органик қолдикларнинг парчаланишида тупроқ ҳайвонлари (ёмғир чувалчанглари, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари), бактериялар ва замбуруғлар катта аҳамиятга эга. Р. ёрда- мида ўрмонлар тупроғида ҳар йили ҳосил бўладиган ўсимлик қолдикларининг 90% га яқин қисми ўзлаштирилади. Сув эко- системасида Р. функциясини планктон ҳайвонлар бажаради. РЕЕСТР (лот. regestrum — рўйхат, санок) — иш ҳужжатлари, мол-мулк ва б. рўйхати ҳамда шу рўйхатлар қайд қилинадиган дафтар. Давлат аҳамиятига молик бирон-бир соҳага оид рўйхат (Мас, экишга рухсат этилган экин навла- ри Р.и; кичик ёки хусусий корхоналар Р.и) Давлат Р.и деб юритилади. РЕЖА — 1) бирор ишни ёки муайян дастурни тартиби б-н ўз вақтида бажа- риш учун олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжал (Мас, маъру- за Р.си); 2) муайян нарсани кўриб чиқиш, ёндашиш усули, нуқтаи назар, белгили тартиб; 3) қилинаётган ишнинг тўғри чиқиши учун тортилган ип, сим, чизиқ ва ш.к. 4) иқтисодиётда — хўжалик субъекти, бошқарув тизимининг айрим бўғинлари фаолиятининг дастури. Ички и.ч. режаси (Мас, фирманинг ички Р.си) (қ. Бизнес режа), халқ хўжалиги (умум- давлат) Р.си, регионал ва тармоқ Р.лари, жорий (1 й.гача бўлган) ва истиқбол Р.лар фарқданади. Яна қ. Режалаштириш. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling