O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕГИСТОН 
АНСАМБЛИ — 
Самарқанднинг Регистон майдонида 3 
Мадраса {Улуғбек мадрасаси, Тилла-
кори Мадраса, Шердор Мадраса) дан 
иборат меъморий мажмуа. Дастлаб 
Улуғбек мадрасаси (1417—20) бунёд 
этилиб, кейинчалик қаршисига — май-
дон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424), 
шим.га Мирзойи карвонсаройи, жан.га 
Алика Кўкалдош Жума маежиди (1430) 
курдирган, ёнида эса ёғочдан хотамкори 
услубида маежиди Муқатта ва Абусаид 
мадрасаси қурилган. 15-а.нинг 20—40-
й.ларида Регистон ҳашаматли меъморий 
ансамблга айланган. 17-а.да Самарқанд 
ҳокими Ялангтўш Баҳодир вайрона 
ҳолатдаги Улуғбек хонақоҳи ўрнига 
Шердор Мадраса (1619—1635/36)ни, 
Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллако-
ри мадрасамасжиди (1646/47— 1659/ 60)
ни қурдирган. Р.а. ўзининг ранг-баранг 
кошинкори 
безаклари; 
нақшинкори 
пештоқлари, улкан гумбазлари б-н Ўрта 
Осиё меъморлигининг ноёб ёдгорлиги 
ҳисобланади. 
РЕГИСТР (лот. registrum — рўйхат) 
мусиқада — 1) аккордеон, баян, клавесин 
каби мусиқа чолғуларида товуш кучи ва 
тембрини ўзгартиришга имконият берув-
чи мослама; 2) органда бир хил тузилиш-
га ҳамда товуш тусига эга бўлган труба-
лар гуруҳи; 3) мусиқа чолғу асбоби ёки 
хонанда диапазонининг бир хил тембрга 
эга товушлар гуруҳи. Хонанда овозининг 
муайян Р. товушлари бир усулда (Мас, 
кўкрак. бош ёки аралаш резонатор ёрда-
мида) чиқарилади. 
РЕГИСТР — 1) рақамли ҳисоблаш 
машинаси (РҲМ) нинг кодларни хо-
тирлашга 
мўлжалланган 
элементи. 
Ҳар қайси РҲМ да турли ишларга 
мўлжалланган Р. тўплами бўлади (Мас, 
марказий бошқариш регистри). Р.нинг 
сони, разряди ва конструктив хусусият-
лари РҲМнинг умумий структурасига
командалар тизимига, Р.нинг функцио-
нал вазифасига, РҲМ нинг элемент ба-
засига боғлиқ бўлади; 2) автомат теле-
фон ва телеграф ст-ялари ҳамда алоқа 
узелларида бирон манзилга юборила-
диган абонент ахборотларини рақамлар 
шаклида қабул қилувчи ва ёзиб олувчи 
қурилма. Ёзиб олинган ахборотдан алоқа 
ўрнатишда, алоқа учун хизмат ҳақини 
ҳисоблашда фойдаланилади; 3) хуқуқий 
аҳамиятга эга бўлган, рўйхат, ҳисобий 
ҳужжат, қайднома. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling