O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕГИСТОН (форс, қумлоқ жой) — 
Эрон тоғлигининг шарқий қисмидаги 
қумли чўл. Афғонистон жан.да. Ғарбий 
ва шим. чеккасидан Ҳилманд дарёси оқиб 
ўтади. Жан.дан Чоғай тоғлари, шарқдан 
Макрон тоғлари тармокдари ўраб туради. 
Уз. 400 км, кенглиги 200 км гача. Майд. 
40 минг км2 чамасида. Р. шарқцан (1500 
м) ғарбда (800 м) пасайиб борувчи текис-
ликдир. Жўякли катта қум майдонлари
кўчиб юрувчи барханлар бор. Иқлими 
континентал, қуруқ, субтропик иқлим. 
Йиллик ёғин 100 мм чамасида. Ўсимлик 
сийрак. Тоғ этаклари ҳамда дарё водий-
ларида воҳа ва тўқайзорлар бор. Яйлов-
ларда қўй, эчки, туя боқилади.
РЕГИСТОН (форс. — майда тош 
тўшалган жой) — Ўрта Шарқ мам-
лакатлари 
шаҳарларидаги 
марказий 
майдон, Турли мақсадларда одамлар 
тўпланадиган жой бўлган Р. кўп ҳолларда 
шаҳар арки ёки ҳокимлар саройлари 
ёни (Бухоро, Шаҳрисабз, Хива)да барпо 
этилган ҳамда улар маъмурий сиёсий 
аҳамиятга эга бўлган. Дастлаб меъмо-
рий жиҳатдан содда бўлган; кўпчилик 
томонидан топталадиган бу жойга ёзда 
тупроғи ўйнаб кетиши, ёғингарчилик пай-
тида ботқоқликка айланишидан сақлаш 
мақсадида қумтошлар ётқизилган. Шу 
хусусияти б-н бошқа очиқжойлардан 
фарқланган. Кейинчалик даврлар ўтиши 
б-н Р. атрофига маҳобатли жамоат би-
нолари (жоме масжиди, Мадраса, девон 
кабилар) қурилган, ҳовуз, дарахтлар б-н 
ободонлаштирилиб, ҳашаматли кўриниш 
олган. Мас, Бухоро Р.и аркнинг жан.да 
жойлашган. 10-а.да бу майдонни Сомо-
нийлар саройи, девонхоналар қуршаб 
олган. 20-а.да тархи тухумсимон бўлиб, 
майдон атрофида бошқа бинолар бунёд 
этилган (сақланмаган). Шаҳрисабз Р.и 
Оқ саройнинг жан.да бўлган. Қарши Р.и 
(16-а.да шаклланган) 19-а. охири — 20-
а. бошларида майдони теварагида Аб-
дуллахон мадрасаси, рўпарасида Одина 
масжиди жойлашган, шунингдек, Чори-
вой Мадраса, сардоба, Hyp Мадраса, Оли 
Мадраса, ҳаммом ҳамда Чорсу бинолари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
126
бўлган. Қўқон Р.и Чорсу яқинида жой-
лашган. Хивада Р. Кўҳна аркпшк шарқ 
томонига туташ бўлган. Тошкент Р.и 
Чорсу майдонида шаклланган (15—17-а.
лар). Хожа Ахрор курдирган Жоме мас-
жид ва Мадраса (1451) ансамбль асосини 
ташкил этган. Кейинчалик Кўкалдош ма-
драсаси ва унинг яқинида Бекларбеги ма-
драсаси (1835 й.да) қурилган (Совет дав-
рида бузиб ташланган). Буларнинг ичида 
энг улуғвори ва тўлиқ шаклланган ҳолда 
бизгача сақлангани Самарқанддаги Реги-
стон ансамблиапр.
Ҳайрулла Пўлатов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling