O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕГЛАМЕНТ (франц. reglement — 
тартиб, қоида) — 1) давлат органлари
муассасалари, ташкилотларининг иш 
тартибини белгилайдиган қоидалар маж-
муи (Мас, Олий Мажлис Р.и); 2) мажлис, 
конференция ва б.ни олиб бориш тар-
тиби; 3) халқаро конгресслар ва конфе-
ренциялар айрим ҳужжатларининг номи 
(Мас, 1815 й.ги Вена Р.и).
РЕГРЕСС (лот. regressus — орқага 
кетиш) — ривожланишнинг юқори дара-
жадан қуйи даражага ўтиш даври, таназ-
зули. Прогресснит зидди (қ. Инқироз). 
РЕГРЕСС — тирик табиатда ор-
ганизмларнинг соддалашувидан ибо-
рат эволюцион жараён. Рус биологи 
А.Н.Северцов (1925) Р.нинг 2 шаклини 
кўрсатади: 1) биологик Р. — яшаш учун 
курашда муҳитнинг ўзгарган ташқи 
шароитларига мослаша олмаган ёки 
бошқа гуруҳлар б-н бўлган рақобатга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
127
бардош бера олмаган муайян организм-
лар гуруҳининг эволюцион таназзулга 
юз тутиши. Биологик Р.га учраган орга-
низмлар сони камайиб, таксон ареали 
торайиб I боради; пировардида гуруҳ 
йўқолиб кетади; 2) морфофизиологик Р., 
яъни умумий дегенерация. Вояга етган 
организмларнинг тузилиши ва ҳаёт фао-
лияти соддалашувидан иборат. Бу жараён 
ўтроқ ёки паразит ҳаёт кечиришга ўтган 
организмларда кузатилади. Морфофи-
зиологик Р.да, одатда, ҳаракатланиш, 
сезги ва фаол озиқланишга ёрдам бера-
диган органлар ҳамда марказий нерв си-
стемаси редукцияга учрайди. Аксинча, 
организм ҳаёти учун иккинчи даражали 
ҳисобланган органлар, Мас, жинсий си-
стема прогрессив ривожланади. Асциди-
ялар ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтиш б-н қон 
айланиш ва нерв системаси, хорда редук-
цияга учрайди. Паразит ҳаёт кечиришга 
ўтган ўсимликларда барглар йўқолиб 
кетади, илдизлар редукцияга учраб, улар 
ўрнига сўрғичлар пайдо бўлади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling