O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ
РЕЖИССЁР (лот. — бошқараман) —
спектакль; фильм, теле ва радио кўрсатув ва эшиттиришларини, эстрада ва цирк дастурларини саҳналаштирувчи шахс. Ўз ижодий ўйлари, мақсади асосида томо- шанинг барча иштирокчилари — актёр, рассом, композитор, кинода оператор ишини бирлаштириб, янги томошавий воқелик яратади (яна қ. Режиссёрлик санъати). РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ, ре- жиссура — гармоник бир бутун ва муайян яхлитликка эга бўлган томоша, кўриниш яратиш санъати (театр, кино, телефильм, цирк ва эстрадада). Реж. саҳна асари ёки кинофильм яратиш жараёнида ижо- дий ходимлар — актёр, яккахон, рассом, композиторга (кино ва телевидениеда операторларга ҳам) ва ёрдамчи ходим- ларга раҳбарлик қилади. Р.с. драма теа- трида пьеса танлаш, унинг ғояси, жанр ва бадиий хусусиятлари, тасвирланаёт- ган давр, муаллифнинг ижобий услуби- ни ўрганишдан бошланади. Реж. асар талқини учун сахна воситаларини излай- ди, ҳар бир персонаж характери ва уму- ман, спектакль талабига монанд актёрлар танлайди, саҳнавий ритм ва суръатни белгилайди, мизансаҳналар яратади, рас- сом ва композитор б-н ҳамкорликда асар- ни бадиий безаш принципларини ишлаб чиқади. Реалистик спектаклдаги яхлит ва чуқур хаққрнийлик бир-бири б-н узвий боғланган «уч ҳақиқат» (ҳаётий, ижти- моий ва сахнавий) асосида яратилади (В. И. НемировичДанченко). Агар реж. улар- дан бирини эътибордан четда крлдирса, бошқалари ишонарли чиқмайди. Р.с.да актёр б-н ишлаш муҳим ўрин тутади. Р.с.саҳна ижодининг мустақил тури сифатида ажралиб чиққунига қадар, саҳналаштирувчи вазифасини муаллиф, етакчи актёрлар бажарган. Уйғониш даврида Европада сайёр профессионал театр б-н бирга муаллиф, актёр ва реж. вазифаларини ўтаган труп- па раҳбари ҳам юзага келди. 16—17-а. ларда Р.с.нинг ривожига У. Шекспир, Ж. Мольер, Лопе де Вегалар муҳим қисса қўшган. Буржуа маърифатпарварлиги даврида Р. с. назарияси яратила бошлади (Г. Лессинг, Д. Дидро). Г. Лессингнинг издоши Ф. Л. Шредер Гамбург театри- да биринчи бўлиб, актёр ўз ролинигина эмас, пьесани ҳам тўлиқўрганишини жо- рий этди. Бу принципларни Ф. Тальма (Франция) давом эттириб, Р.с.да класси- цизмдан романтик театр томон бурилиш ясади. Р.с. юзага келишида 19-а.да Мейнин- ген театри режиссёрлари (Л. Корнек ва б.) муҳим роль ўйнади. Муаллиф мат- нига эҳтиёткорлик б-н қараш, тарихий муқитни аниқ акс эттириш, оммавий саҳналарнинг уйғунлигига эришиш Мей- нинген режиссурасининг ижобий томо- нидир. 20-а. бошлари Ғарбий Европа Р.с.да формалистик оқимлар ҳукмрон бўлди (Э. Крэг—Англия, М. Рейнхардт—Герма- ния, А. Аппиа—Швейцария ва б.). 20-а. да Ғарбий Европа Р.с. рус режиссураси (К. С. Станиславский, В. И. Немирович- Данченко, Е. Б. Вахтангов, В. Э. Мейер- хольд, А. Я. Таировлар) таъсирида ри- вожланди. Р.с. унсурлари ўзбек анъанавий те- атрида пайдо бўлган. У корфармон деб аталган. 1914 й.дан ўз фаолиятини бош- лаган европа шаклидаги ўзбек театрида ёзма драма асосида иш олиб борувчи ва ўз спектаклларини бино ичида саҳнада кўрсатилишига мўлжаллаб тайёрловчи малакали реж.лар етишиб чиқа бошлай- ди. Р.с.нинг шаклланиш жараёни А. Ав- лоний, Ҳамза, М. Мажидов (Уйғур) фао- лияти б-н боғлиқ. Дастлабки саҳна асар- лари маърифатчилик, тарғиботташвиқот руҳида талқин қилинган. Воқеликни ҳаётий воситалар б-н натуралистик ёри- тиш (сахнада расмана уйлар қуриш, буғи www.ziyouz.com кутубхонаси 132 чиқиб турган овқат, мевачева ишлатиш, буюмлардан фойдаланиш каби), пер- сонажлар характерларини бўрттириш, ижобий қаҳрамонларни биринчи план- да кўрсатиш бу даврда Р.с.га хос хусу- сиятлардир. Москвада очилган ўзбек драма студиясида М. Уйғур, Я. Бо- божонов М. Муҳамедовлар актёрлик маҳорати б-н бирга Р.с. асосларини ҳам ўзлаштирганлар. Улар ўша давр рус теа- трида ҳукмрон бўлган барча ок,имларга катта қизиқиш б-н қараган. Айниқса, уларга Е. Вахтангов ва В. Э. Мейерхольд реж.лик услуби кучли таъсир кўрсатган. Маннон Уйғур бошлиқ энг яхши реж. лар бадиийэстетик жиҳатдан эътибор- ли, реалистик, кечинма, ҳистуйғуларга асосланган саҳна асарлари («Хамлет», «Бой ила хизматчи» сингари) яратиш йўлидан бориб, ўзбек реж.лик мактабига асос солдилар. Ш. Қаюмов, А. Турдиев, Ж. Обидов, 3. Мадалиев, В. Фаёзов, X. Мустафоқулов каби атокди актёрлар ҳам Р.с. ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Опера театрининг таркиб топиши ва тараққиётида реж.лардан М. Муҳамедов б-н Э. И. ЮнгвальдХилькевичнинг хизмати катта. Ҳоз. ўзбек миллий ака- демик драма театри, Муқимий театри тараққиётида Н. В Ладигин, А. О. Гинз- бург, И.В.Радун, айниқса, Р.Ҳамроев ва Т.Хўжаевлар ўрни салмокди бўлиб, дра- ма, мусиқали драма жанрларининг про- фессионал даражага кўтарилиши учун кўп куч сарф қилишган. 60-й. ларнинг охирларидан реж. Э.Масофоев бир гуруҳ актёрлар б-н «Ёш гвардия» (ҳоз. Аброр Ҳидоятов номидаги театр) театрини ташкил этиб, поэтик те- атр яратишга бел боғлайди. 70-й.ларнинг бошларида театр саҳна маданияти Европа даражасига кўтарилиб, аҳоли маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Бу даврда реж.лардан Б.Йўлдошев, М.Равшанов, М.Ниёзматов, Р. Ҳамидов, К. Йўлдошев, Б. Ихтиёров ва б. иш бошлади. Улар турли жанрдаги асарларни сақналаштириш асосида му- раккаб услубий вазифаларни бажаришга киришадилар, ҳаёт ҳақиқатини, инсон ички дунёсини очишда турли воситалар- ни ишга солиб, бадиий яхлитликка эри- шадилар. 70-й.ларнинг охири — 80-й.ларнинг бошларида Р.с. ўзбек театрини ичдан янгилашга эришади, эски мавзулар, те- атр ижрочилиги хам янгича жаранглай бошлайди. Айниқса, 80-й.лар студиячи- лик ҳаракати кучайиб, театрнинг бадиий салоҳияти ошади. Ёш реж.лар М.Вайль, Н. Абдураҳмонов, А.Абдуназаров, О. Са- лимов изланишлари эътиборли бўлди. Ўзбекистоннинг мустақиллигидан сўнг театр санъатида ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. Саҳна воситалари б-н тарих- ни ёритиш буюк аждодларимиз — ал- ломалар, шоирлар ва давлат арбоблари шахсларини гавдалантиришга эътибор кучайди. Замонавий мавзуларни акс эт- тиришда эса миллий воситалар кенг қўллана бошлади. Балет асарларини саҳналаштиришни балетмейстерлар бажаради, реж.лар уларга ёрдам бери- шади. Балет балетмейстерлари орасида И.Юсупов фаолияти диққатга сазовор. Р.с. опера (шунингдек, мусиқали дра- ма ва оперетта)да мусиқали театр хусуси- ятларига таянади. Бу ерда спектаклнинг асосини мусиқа ташкил қилганлиги учун реж. дирижёр ва хормейстер б-н ҳамкорликда иш олиб боради. Компози- тор партитурасининг саҳнавий талқини мусиқали театр режиссурасининг асосий хусусиятидир. Р.с.да қўғирчоқ режиссёрлиги алоҳида ажралиб туради. Республика қўғирчоқ театри (Тошкент, 1939 й.да ташкил топ- ган), ундан кейин Андижон, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Қарши, Хива, Термиз ш.ларида барпо этилган қўғирчоқ теат- рларида унлаб реж.лар бу санъатнинг савиясини кутариш, наинки болалар ора- сида, балки катталар орасида ҳам унинг нуфузини оширишда уз ҳиссаларини қушмокдалар. Қўғирчоқ театри режис- сурасининг ривожланишида И. Ёқубов, М. Ашурова, СВ. Иогельсон, Ш.Юсупов каби режларнинг хизматлари алоҳида. www.ziyouz.com кутубхонаси 133 Радио ва телевидениеда ҳам узига хос Р.с. вужудга келган. Мустақиллик иилла- рида майдон томошалари реж.лиги шак- лланди. Бу соҳада фаолият кўрсатаётган Б.Йўлдошев, Р.Ҳамидов, Н.Отабоев ва б. катта майдон ва амфитеатрларда томоша қўйиш бўйича катта тажриба орттириш- ди. Кинода Р.с. миллий кино шакллани- ши б-н боғлиқ ҳолда ривожлана борди. Ўзбек овозсиз киносининг дастлабки иилларида маҳаллий ҳаётнинг ўзига хос томонларини яхши билмайдиган, ўз ол- дига бадиий жиҳатдан жиддий вазифа қўймаган реж.лар фильмлар қўйди. 30-й.ларнинг бошларида миллий санъат арбоблари (Н.Ғаниев, С. Хўжаев, Й. Аъзамов)нмнт режиссурага кириб келиши муносабати б-н халқ ҳаётининг турли жабҳаларини чуқур ўзлаштириш, ижодий қайта ишлаш, услубийжанр изла- нишлар бошланди. «Юксалиш», «Ажой- иб иш», «Рамазон», «Тонг олдидан», «Йигит», «Қилич» сингари фильмлар ишчиларнинг меҳнат кундалиги, ҳарбий иш, деҳқон ҳаракати, ўлка тарихига бағишланди. Реж.лар маҳаллий актёр- лар (О. Жалилов, Э.Ҳамроев, М.Қаюмов, С.Искандеров ва б.)дан фойдаланишни йўлга қўйдилар. Ҳақиқий миллий кинорежиссуранинг юксалиш даври 40—50-й.лар бўлди. Ўша йиллар Я.Протазанов, А.Усольцев— Гарф, Н.Ғаниев, К..Ёрматов, З.Собитов, Й.Аъзамов каби реж.лар «Тоҳир ва Зуҳра», «Насриддиннинг саргузаштла- ри», «Алишер Навоий», «Пахтаой», «Бой ила хизматчи», «Стадионда учрашамиз», «Амирликнинг емирилиши» каби етук фильмлар б-н танилдилар. Шу даврда ўзбек кинорежиссёрларининг обрўси республикадан ташқарига ҳам ёйил- ди. 60-й.лар миллий кинорежиссурада сифат жиҳатдан янги давр бошланди, «Ўзбекфильм»га янги ёш мутахассис- лар (Д.Салимов, Р. Ботиров, Ю.Степчук, А. Қобулов, Қ. Камолова ва б.) келиб қўшилди. «Сен етим эмассан», «Лай- лак келди, ёз бўлди», «Ёрёр», «Сурайё», «Тошкент—нон шаҳри» фильмлари шу даврда яратилди. Режиссурадан янги — замонавий мавзу, ёшлар мавзуси кенг ўрин олди («Нафосат», «Севишганлар», «Йигит ва қиз», «Маҳаллада дувдув ran») ва б. Шунингдек, кекса авлод режиссёр- ларининг янги изланишлари кўзга таш- ланади («Мафтунингман», «Фурқат», «Фидоий», «Наташахоним» каби). Реж.ларнинг профессионаллик жиҳатидан юксакликка кўтирилиши тур- ли мавзу ва жанрда ижод этишга кенг йўл очди. «Абу Али ибн Сино», «Даҳонинг ёшлиги» (реж. Э.Эшмуҳаммедов), «Ге- нерал Раҳимов» (3. Собитов), «Улуғбек юлдузи» (Л.Файзиев), «Икки дил до- стони» (К.Ёрматов), «Ўтган кунлар» (Й. Аъзамов) каби фильмлар ўзбек киносига катта шуҳрат келтирди. «Абу Райҳон Бе- руний», «Аччиқ данак», «Сени кутамиз, йигит» сингари фильмлар режиссураси учун кинофестиваль каби анжуманларда юқори баҳоланди ва совринлар б-н так- дирланди. Ҳоз. ўзбек киноси драматургияси- даги мураккаб жараёнлар б-н бирга- ликда турли мазмун ва шаклдаги жанр- лар изланмоқда, режиссура характери ўзгармоқда, янгиянги номлар кашф этилмоқда (актёрликдан чиққан реж.лар ва б.). Ж.Файзиев, И.Эргашев, Ю. Соби- тов, Ф.Ҳайдаров кабилар шулар жумла- сидан. Замонавий ўзбек киносида етакчи жанрлардан бўлган комедия («Сиз ким- сиз?», «Мўъжизалар майдони», «Ярат- ганга шукур», «Бомба», «Ўртоқ Бойкен- жаев», «Мешполвон» ва б.) сермаҳсул бўлмоқда. «Отамдан қолган далалар» (Ш.Аббосов), «Севги» (И.Эргашев), «Воиз» (Ю.Розикрв; фестиваль бош со- вринига эга булган), «Пиёда» (Р. Мали- ков) ва б. сунгги йиллар яратилган филь- млардан намуналардир. Муҳсин Қодиров, Жўра Тешабоев. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling