O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЙН УНИВЕРСИТЕТИ
РЕЙН СЛАНЕЦЛИ ТОҒЛАРИ —
Рейн дарёси ўрта оқимининг ҳар икки соҳилида жойлашган тоғлар, асосан, Гер- мания ҳудудида. Шим. дан жанубга 150 км, ғарбдан шарққа 400 км га чўзилган. Ўртача бал. 500—600 м, энг баланд жойи 880 м (ГросерФельдберг чўққиси). Ясси платолар бор. Сланец ва кварцитлардан, шунингдек, қумтош ва охдктошлардан тузилган. Кад. вулкан натижасида ҳосил бўлган рельеф шакллари сақланган. Рейн, Мозель, Лан дарёлари водийлари б-н пар- чаланган. Р.с.т.нинг шим. қисмидаги тоғ олди букилмасида Рур тошкўмир ҳавзаси жойлашган. Тоғ ён бағирлари ўрмонлар (қорақайин, қорақарағай, дуб) б-н крплан- ган. Ясси жойларида ботқокликлар ва ялангликлар учрайди. Дарё водийларида деҳқончилик қилинади. Токзорлар бор. Чорва боқилади. РЕЙН УНИВЕРСИТЕТИ, Фридрих Вильгельм номидаги Рейн университети — қ. Бонн университети. РЕЙНЛАНДПФАЛЬЦ — Германия ери. Рейн ва унинг ирмоқлари ҳавзасида, Сланецли Рейн тоғлари оралиғида жой- лашган. Франция, Люксембург ва Бель- гия б-н чегарадош. Р.П. 30 авг. 1946 й.да ташкил этилган. Майд. 19,8 минг км2. Ахрлиси 4,04 млн. киши (2001). Маъ- мурий маркази — Майнц ш. Географик ўрнининг қулайлиги, ҳудудидан йирик автомобиль, т.й. ва сув йўллари ўтганлиги ҳамда 3 иқтисодий рн (РейнМайн, Рейн- Неккар, РейнРур)нинг яқинлиги сабаб- ли Р.П. иқтисодиёти тез суръатларда www.ziyouz.com кутубхонаси 143 ривожланмоқда. Иқтисодиёти кўп тар- мокли. Р.П.да ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40% экспорт қилинади, ушбу кўрсаткич бўйича ГФРда 1ўринда. Кимё саноати ривожланган, Людвигсха- фенда Европада энг йирик кимё корхона- си ишлаб турибди. Автомобиль саноати учун жиҳозлар, қурилиш материалла- ри ишлаб чиқарилади. Керамика, озиқ- овқат, ойнашиша, кўнтери саноати корхо- налари бор. Виночилик ва ўрмон саноати маркази. Дарё водийларида токзорлар барпо қилинган. Чорвачилик сутгўшт ва чўчқачиликка ихтисослашган. Донли экинлар, картошка, техника экинлари экилади. Катта майдонларда ўрмонлар сақланган. Йирик шаҳарлари: Людвиг- схафен, Майнц, Кобленц, Кайзерслау- терн, Трир ва б. Тарихий шаҳарларида собор, синагога, черков, қалъа, қаср ва саройлар сақланган. Музейлар бор. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling