O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


қилиб ясалади. Р. қаттиқ жинсли ёғочдан  қилинади.  РЕЙТЕР


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

144
қилиб ясалади. Р. қаттиқ жинсли ёғочдан 
қилинади. 
РЕЙТЕР — Англиянинг энг йирик 
ахборот агентлиги. 1851 й. Лондонда 
Рейтер (P. J. Reuter) томонидан ташкил 
этилган. Хусусий соҳибкорлар трести. 
Чет эл хабарларини тарқатади. 
РЕЙТИНГ (инг. rating) — 1) ўқувчи 
ва талабаларнинг билимини назорат 
қилиш ва баҳолаш усули. Ўзбекистонда 
узлуксиз таълим тизимининг меъёрий 
ҳужжати сифатида қабул қилинган. 
Умумий ўрта таълим мактаблари учун 
1998—2003 й.ларда жорий бўлиб келган. 
2003 й.дан мактабларнинг бошланғич 
синфларида қайта қўлланила бошлади.
Р. тизими олий таълимда талабалар 
билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
учун ЎзР Олий ва ўрта маҳсус таъ-
лим вазирлигининг 1999 й. 8 июндаги, 
магистрлар билимини назорат қилиш 
ва баҳолаш учун 1999 й. 31 дек.даги 
буйруғи б-н тасдиқланган Низом асо-
сида амалга оширилади. Унда семестр 
бўйича муайян фандан 55% дан кам 
балл тўплаган талаба академик қарздор, 
56—70% балл тўплаган талаба «ўрта», 
71—85% балл тўплаган талаба «яхши», 
86% дан юқори балл тўплаган талаба 
«аъло» кўрсаткичга эга ҳисобланади. 
Талабалар билимини назорат қилиш ва 
баҳолашнинг Р. тизими назоратнинг 3 
тури (жорий, оралиқ, якуний) да амалга 
оширилиб, уларнинг ўзлаштиришларини 
мунтазам назорат этиб бориш, билим си-
фатини баҳолашда холислик, аниклик ва 
ошкораликни таъминлайди; 2) фаолият 
турининг самарадорлиги ва нуфузини 
белгиловчи усул. Мас, спорт соҳасида 
спортчи (команда)нинг Р. кўрсаткичи 
унинг умумий таснифдаги ўрнини белги-
лаб беради (жаҳон профессионал теннис-
чилар Р.и, профессионал боксчиларнинг 
чемпионлик учун финалгача бўлган Р. 
жанглари, футбол бўйича терма жамоа-
лар ҳамда командалар Р.и, шахматчи ёки 
шашкачи ютуқларининг сон б-н ифода-
ланадиган ва мусобақалардаги натижа-
ларига қараб ўзгариб турадиган шахсий 
кўрсаткичи ва ҳ.к.); 3) сиёсат, маданият 
ва б. соҳалардаги таниқли арбобларнинг 
жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли б-н 
аниқланадиган машҳурлик даражаси.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling