O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЙХСКАНЦЛЕР 
(нем. 
Reichskanzler) — 1871 — 1945 й.ларда 
Германияда ҳукумат бошлиғи.
РЕЙХСТАГ (нем. Reichstag) — 1) 
ўрта асрлардаги «Герман миллатининг 
Муқаддас Рим империяси»да марказий 
қокимият органларидан бири; 2) Герма-
нияда 1867—1945 й.ларда (амалда 1933 
й.гача) парламент номи. 2-жаҳон уруши 
даврида (1945 й. 29.4 —2.5), советлар-
нинг 1Белоруссия фронти қўшинлари 
(қўмондони маршал Г. К. Жуков) Бер-
лин операцияси жараёнида Р. биносини 
штурм б-н эгаллашган. 
РЕЙХШТЕЙН (Reichstein) Тадеуш 
(1897.20.7, Влоцлавск, Польша — 1996) 
— швейцариялик органиккимёгар. Лон-
дон Қироллик жамияти аъзоси. Швейца-
риядаги Федерал политехника мактабини 
тугатган (1920). Базель ун-ти қошидаги 
Фармацевтика ин-ти директори ва фарма-
цевтик кимё проф. (1938 й.дан). 1933 й.да 
витамин С (аскорбин кислотаси)ни син-
тез қилган. Илмий изланишлари гормон-
лар биокимёси, гетероциклик моддалар
қанд, витаминлар (аскорбин ва пантоте-
нат кислоталар), стероидлар, буйрак усти 
бези гормонларининг кимёвий тузилиши 
ва биологик хоссаларини ўрганишга оид. 
Нобель мукофоти лауреати (1950, Ф. Ш. 
Хенч ва Э. К. Кендалл б-н ҳамкорликда).
РЕКАПИТУЛЯЦИЯ (лот. recapitu-
latio) (биологияда) — эмбриогенезда 
организмнинг вояга етган аждодлари 
белгиларининг такрорланиши. Юксак 
организмлар эмбрионининг бирмунча 
тубан тузилган гуруҳлар вояга етган дав-
рига ўхшашлигини илк бор немис био-
логи И. Меккел (1811) аниқлаган. Mac, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
145
юксак умуртқалилар онтогенезида бош 
буйрак (пронефрос)ни аввал тана буйрак 
(мезонефрос), сўнгра чаноқ буйрак б-н 
алмашиниши улар аждодларида айириш 
системасининг ривожланиши даврлари-
ни; папоротникларда дастлабки барглар-
нинг дихотомик шохланиши улар аждод-
лари — палеозой давридаги риниофит-
лар учун хос бўлган поянинг дихотомик 
шохланишини такрорлайди. Биогенетик 
қонунда (Э. Геккель, 1866) Р.га онтоге-
незнинг эволюцион таркиб топиши на-
тижаси сифатида каралади, яъни тарихий 
ривожланиш давомида организмларнинг 
ўзгариб бориши туфайли аждодларга хос 
бўлган тузилиш белгилари уларнинг эм-
брионига ўтган ва авлодларнинг индиви-
дуал ривожланишда эмбрионал белгилар 
сифатида такрорланган. Рус олими А. Н. 
Северцов Р.ни бутун бир организм учун 
эмас, балки айрим органлар учун хос 
эканлигини кўрсатди.
РЕКВИЕМ (лот. reguiem — ором, 
тинчлик) — мархумлар хотирасига 
бағишланган месса тури, диний мусиқа 
жанри, лотин матнларига айтиладиган 
вокал ёки вокал чолғу туркуми. Тантана-
вор мессадан баъзи («Gloria», «Credo») 
қисмларининг ўрнига бошқа («Reguiem 
aeternam» — «Абадий ором», «Dies irae» 
— «Қиёмат» каби) қисмларнинг кирити-
лиши б-н фарқланади. Қайғули, мотам-
саро характерга эга. Дастлаб бир овозли 
григориан хорали куйларига асосланган. 
15-а.дан кўп овозли хор полифоник асари 
(Г. Дюфаи, Й. Окегем, О. Лассо, Ж. Па-
лестрина), 17-а.дан хор, яккахон хонан-
далар ва оркестр учун гомофония услу-
бидаги йирик асар сифатида ривож топ-
ди. В. А. Моцарт, Г. Берлиоз, Ж. Верди, 
И. Брамс Р.лари мазкур жанрининг энг 
машҳур намуналаридир. 20-а. компози-
торлари (И. Стравинский, А. Шнитке ва 
б.) диний (лотин) матнлари катори замо-
навий шоирлар шеърларидан хам фойда-
ланишган (Мас, Б. Бриттеннинг «Ҳарбий 
реквием»и). Ўзбекистонда Р. жанрига М. 
Бурҳонов («Абадий хотира», 1996), Ф. 
ЯновЯновский («Реквием», 1997)лар му-
рожаат қилишган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling