O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

147
РЕКЛАМАЦИЯ (лот. reclamatio — 
қатъий норозилик) — товар сотиб олув-
чининг товар етказиб берувчига ёки 
хизматларни бажарувчи (ёки аксинча)га 
тегишли мажбуриятларни бажармаган-
лиги тўғрисида ёзма равишда билдири-
ладиган эътирози. Р. турли сабабларга 
кўра: маҳсулот сифати, миқдори ва бут-
лиги давлат стандарти, техника шартла-
ри намунасига, келишилган шартларга 
мос келмаганда, товарлар вақтида ет-
казиб берилмаганда, тўлов қоидаси бу-
зилганда, томонлардан бири шартнома 
талабларини бажармаганда ёки лозим 
даражада бажармаганда ва б. ҳолларда 
берилади. Тузиладиган савдо битимла-
рида Р. баёни ва уни кўриб чиқиш тар-
тиби бирмабир айтиб ўтилади. Эътироз-
номада товар номи, миқдори, шартнома 
раками, транспорт, Р. сабаблари (товар 
камомади, сифатсизлиги, нобутлиги ва 
ҳ.к.), арзномачи талаблари (вақтида етка-
зиб берилиши, нуқсонларнинг бартараф 
этилиши, нархини тушириш, ортиқча 
тўланган суммани қайтариш, жарима 
тўлаш, зарарни қоплаш) кўрсатилиши 
керак. Шартнома тузган томонлар Р. ни 
дўстона ҳал этишга ҳаракат киладилар, 
агар бунинг иложи бўлмаса, жабрлан-
ган томон ҳал қилишни сўраб жавобгар 
мамлакат ҳакамлиги (арбитражи)га, баъ-
зи мамлакатлар битим шартларига кўра, 
бетараф мамлакатлар (Мас, Швеция — 
Стокгольм) ҳакамлигига арз қиладилар. 
Кўп ҳолларда даъвогар сотиб олувчи, жа-
вобгар сотувчи бўлади. 
РЕКОМБИНАЦИЯ (ре... ва лот. 
combination — бирикиш) (генетика д а) 
— тирик организмларда генетик мате-
риалнинг наедда қайта тақсимланиши. Р. 
натижасида эволюцион узгаришлар учун 
муҳим аҳамиятга эга бўлган комбинатив 
ўзгарувчанлик юзага чиқади. Р. барча ти-
рик организмлар: вируслардан бошлаб, 
юксак усимликлар ва ҳайвонларгача хос 
бўлган универсал биологик механизм 
ҳисобланади. Р. эукариот организмларда 
жинсий жараён ёрдамида, прокариотлар-
даконъюгация, трансформация ва тра-
недукция, вирусларда қўшма инфекция 
орқали содир бўлади. Р. мейозт гомологик 
хромосомаларнинг ажралиши ёки ДНК 
молекулаларининг ўзаро таъсири нати-
жасида ДНК бир қисмининг бир молеку-
ладан иккинчисига ўтиши орқали амалга 
оширилади. Р. ДНК молекулалари урта-
сида ўзаро қисмлар алмашинувидан (ри-
цепрок Р.) ёки молекула бир қисмининг 
бошқа молекулага ўтиб қолишидан 
(рицепроқ бўлмаган Р.) иборат. Р. соматик 
ва жинсий ҳужайраларда кузатилади. Ле-
кин митозда Р. тезлиги мейозга нисбатан 
анча паст бўлади. Р.нинг 3 типи (умумий, 
сайтспецифик, нотўғри) учрайди. Уму-
мий Р., яъни кроссинговервл ДНКнинг 
гомологик кетмакетлиги ўртасидаги 
алмашиниш бутун геном бўйлаб содир 
булади. Натижада комплементарлик 
асосида ҳар хил рекомбинатив ДНК мо-
лекулаларидан анча узун (100 жуфтга 
яқин нуклеотидлардан иборат) гибрид 
молекула шаклланади. Сайтспецифик Р. 
геномнинг 10— 20 жуфт нуклеотиддан 
иборат қатъий чекланган қисмларида 
(Мас, профагларнинг бактерия геномига 
кўшилишида) содир булади. Нотугри Р. 
механизми яхшиўрганилмаган. Нотўғри 
Р. ногомологик ДНК молекулаларининг 
узаро таъсиридан иборат булиб, транс-
локация, инверсия, делеция ва б. жара-
ёнлар б-н боғлиқ. Р. орқали генларнинг 
бирикиш гуруҳи аниқланади; генлар-
нинг жойлашишини ифодаловчи ге-
нетик хариталар тузилади; фенотипик 
кўринишининг ўхшашлиги бўйича му-
тацияларнинг аллеллиги кўрсатилади. 
Генетик инженерия ҳам рекомбинат (ги-
брид) ДНК олишга асосланган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling