O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕКУПЕРАТОР (лот. recuperator —
қайта олинадиган) — газ аппаратларида иш бажариб бўлган газлар иссиқлигидан фойдаланиладиган сиртқи иссиклик ал- машинув аппарати. Р.да иссиклик элтув- чи (газ)нинг иссиқлиги ажратиш девори орқали иситиладиган муҳитга узлуксиз узатилади. Р.нинг тўғри, тескари ва ара- лаш оқимли, ясси ёки цилиндрик сиртли (силлиқ ёки қовурғали), ҳавони, газни, суюқликни иситкичлар, буғлаткичлар, конденсаторлар ва б. хиллари бор. РЕЛАКСАЦИЯ (лот. relaxatio — ку- чеизланиш) — термодинамик мувоза- нат ҳолатидан чиқарилган макроскопик тизимнинг ўз-ўзидан аввалги ҳолатига қайтиш жараёни. Тизимнинг мувозанат ҳолатига ўтиш жараёни маълум тезлик- да содир бўлиб, бу тезлик фақат термо- динамик параметрлар (босим, т-ра ва б.)гагина эмас, тизимнинг микроскопик характеристикаларига, хусусан, тизимни ташкил этувчи зарраларнинг ўзаро таъ- сирлашишларига ҳам боғлиқдир. Ўзаро таъсирлашиш кўп жиҳатдан зарралар- нинг эркин югуриш йўли ва эркин югу- риш вақтига боғлиқ. Ҳамма Р. жараёнлар мувозанатсиз жа- раёнлардан иборат бўлиб, энтропиянинг ортиб бориши кузатилади ва кинетика бу жараёнларни тўла ўрганади. www.ziyouz.com кутубхонаси 150 РЕЛЕ (франц. relayer — алмаштирмоқ) — бирор қурилма ёки жараённинг параметрлари қиймати ёки йўналиши ўзгарганда ижро этиш ме- ханизмга таъсир қиладиган автоматик қурилма. Назорат қилинадиган пара- метрлар (босим, тра, кучланиш ва б.) га қараб, акустик, вақт, ҳимоя, механик, оп- тик, иссиқлик, электромагнит, ўлчамлар Р.си ва б. хилларга бўлинади. Акустик Р. акустик параметрлар (ча- стота, босим), тебранишлар ёки матери- алларнинг акустик характеристикалар (ютилиш ёки қайтариш коэффициенти ва б.) ни назорат қилади. Вақт Р.си ав- томатик қурилма узеллари орасида ёки бир қурилмадан иккинчи қурилмага таъ- сирлар узатишда зарур кечикиш ҳосил қилади. Асосан, сезувчиқубул қилувчи (бошқариш сигнали келганда Р.ни ишга туширувчи), секинлаштирувчи ва ижро этувчи (бошқариладиган қурилма ёки схе- мага таъсир этувчи) қисмлардан иборат. Секинлаштириш усулига қараб, вақт Р.си электр, магнит, механик, электромеханик, термик, гидравлик ва пневматик хиллар- га бўлинади. Ҳимоя Р.си электр узатиш линиялари ва электр жиҳозларини, сано- ат ва электр қурилмаларини қисқа тута- шув ва нотўғри режимдан саклаш учун қўлланилади. Сезиш органига караб, ток, кучланиш, қувват, қаршилик ва частота, ҳимоя Р.лари, Р.ни кайта ишга тушира- диган омилга кўра, электромагнит ва ин- дукцион хилларга бўлинади. Механик Р. механик миқдорлар (силжиш, тезлик ва б.) ёки моддаларнинг механик парамет- рлари (зичлиги ва б.)ни назорат қилади. Асосан, турли механик датчиклардан иборат. Тузилишига кўра, акустик, исси- клик, оптик, магнит, электр, радиоактив изотопли ва б., ишга тушириш усулига қараб, электр, пневматик, гидравлик хил- ларга бўлинади. Оптик Р. (фотореле) оптик миқдорлар (ёруғлик оқими ва б.) ўзгаришини на- зорат қилади. Механик, электр ва фото- кимёвий хиллари бор. Одатда, оптик миқдорлар датчикларидан иборат. Иссиқлик Р.си тра, иссиқлик оқими ва б.ни назорат килади. Механик, электр, оптик ва акустик хиллари бор. Механик иссиклик Р.си иссиқлик таъсирида эле- ментларнинг чизикли ёки ҳажмий кен- гайишига, моддаларнинг қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ёки суюқ ҳолатдан газ ҳолатига ўтишига, газларнинг зичлиги ёки қовушоклиги ўзгаришига асосланган. Электр Р.си т-ра ўзгарганда ўтказгич ёки яримўтказгич материалларнинг солиш- тирма қаршилиги ўзгаришига, диэлек- трик доимийси, магнит ўтказувчанлиги ёки иссиклик э.ю.к. ўзгаришига асослан- ган. Электромагнит Р. электр токи ўзгаришини сезади. Сезгир органи — чулғам ва қўзғалувчи қисм (якорь ва ўзак) ли магнит тизим, ижрочи органи — контакт. Чулғамидан ўтаётган ток кучи ўзгарганда якорь ёки ўзагининг торти- лиши ҳисобига контактлари уланади ёки узилади. Бундай Р., Мас, совиткичларда ишлатилади. Ўлчамлар Р.си — деталлар ўлчамларининг белгиланган қийматини назорат килади. Асосан, қўзғалувчан ва қўзғалмас контактлардан иборат. Детал- нинг ўлчами ўзгарса, контактлар тута- шиб ёки ажралиб, сигнал берувчи электр занжирини улайди ёки узади. Р. энергетика, алока, сигнализация, телемеханика ва автоматикада кенг қўлланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling