O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТГЕН АСТРОНОМИЯСИ — 
астрофизика бўлими; тўлқин уз. 0,1 дан 
50 ангстремгача бўлган космик рент-
ген нурланишини текширади. Космик 
асбобларни Ер атмосфераси (рентген 
нурларини ютадиган) дан ташқарига 
чиқарувчи космик техниканинг ривож-
ланиши Р. а.ни вужудга келтирди. Рент-
ген нурланиши биринчи марта 1948 й.да 
Қуёшнн кузатиш вақтида аниқланган. 
Унинг рентген спектрида кўп марта ион-
лашган ва тралари 106—107 К бўлган 
элементларнинг чизикдари борлиги се-
зилган Қуёш чақнаганда рентген нур-
ланиши жадаллиги кескин ортади. 1962 
й.дан Қуёш системасидан ташқарида 
рентген нурланиши кузатилди. Изотроп 
фонли рентген нурлари ва 500 га яқин 
рентген нурларининг дискрет манба-
лари кашф этилди. Улар орасида бошка 
галактикаларда кузатиладиганлари ҳам 
бор. Мас, Андромеда туманлигида 10 га 
яқин рентген манба кузатилади. Бизнинг 
Галактикамизда Галактика дискида жой-
лашган 103—104 та рентген манбалари 
кузатилади ва уларнинг бир қисми ўта 
янги юлдуз қолдиқлари б-н боғлиқ. Mac, 
Қисқичбақасимон туманлик марказида 
пульсацияланиш даври 0,033 сек. давом 
этадиган рентген пульсарлари топилган. 
Қўшалоқ юлдуз системасига кирувчи 
рентген манбалари кашф этилган. Р.а. 
осмон жисмларининг яратилиши ва эво-
люциялари масалаларини ўрганиш б-н 
боғлиқ бўлган Коинотдаги фаол жара-
ёнларни текширишнинг янги самарали 
йўналишидир. 
РЕНТГЕН НУРЛАРИ — зарядлан-
ган зарралар ёки фотонларнинг муҳитни 
ташкил этувчи атомлари б-н ўзаро таъ-
сирлашишлари натижасида вужудга ке-
лувчи электромагнит нурланиш. Улар-
нинг тўлқин узунликлари Ю»14 м дан 
10 ~7м гача бўлган қийматларга тенг 
бўлиши мумкин. Р. н.ни 1895 й.да В. К. 
Рентген кашф қилган. Рентген бу нурлар-
ни Хнурлар деб атаган (ҳозирги вақтгача 
ҳам айрим мамлакатларда Хнурлар дей-
илади). Улар катта тезликдаги электрон-
ларнинг моддада тормозланиши натижа-
сида пайдо бўлади. Р.н. амалда рентген 
трубкаси ёрдамида ҳосил қилинади.
Р. н. кашф қилингач, уларнинг та-
биатини узок, вақтгача аниқлаш қийин 
бўлган. Чунки Р. н. электр ёки магнит 
майдони таъсирида ўз йўналишини 
ўзгартирмайди, 
тўлқин 
узунлиги 
кисқалигидан тўлқин хусусиятини (Мас, 
дифракциясини) ўрганиш, исботлаш 
қийин бўлган. 1912 й.да немис физиги М. 
Лауэ ва унинг шогирдлари кристаллдан 
Р. н. ўтганида рентген нурлари дифрак-
цияси содир бўлишини кашф қилдилар. 
Электрон анод моддасига келиб урилган-
да, ўз энергиясининг маълум қисмини Р. 
ни.ни ҳосил бўлишига сарфлайди. По-
тенциаллар айирмаси U бўлган электр 
майдонидан ўтган электроннинг кинетик 
энергияси eU = ^Ц— бўлади, бунда е — 
электрон заряди, V — унинг эришган 
тезлиги. Агар урилиш жараёнида элек-
трон қаттиқ тормозланиб ўз тезлигини 
нолгача камайтирса, унинг туда кинетик 


www.ziyouz.com кутубхонаси
159
энергияси Р. н.нинг энергиясига айла-
нади, яъни = hv ёки max hc/eU; бунда 
X—P. н.нинг тўлқин узунлиги, v — нур-
ланаётган электромагнит тўлқин часто-
таси, h— Планк доимийси, с — ёруғлик 
тезлиги. Демак, потенциаллар айирма-
си қанча катта бўлса, Р. н.нинг тўлқин 
узунлиги шунча қисқа бўлади. Тўлқин 
узунлиги жуда қисқа Р. н. қаттиқ Р. н,. 
дейилади. Одатда, рентген трубкаларига 
50 кВ гача кучланиш берилади. Бундай 
потенциаллар фарқидан ўтган электрон 
0,4 с га яқин тезликка эришади. Бета-
тронда электронларга жуда катта тезлик 
берилиши мумкин. Бетатронда тезлатил-
ган электронлар дастасини бирор қаттиқ 
нишонга юбориб, жуда қисқа тўлқин 
узунликли Р. н. ҳосил қилинади. Тўлқин 
узунлиги қанчалик қисқа бўлса, нурлар 
моддада шунчалик кам ютилади. Шу-
нинг учун бетатронда юзага келган Р. н., 
айниқса, катта ўтувчанлик қобилиятига 
эга бўлади.
Электронлар тезлиги етарлича дара-
жада катта бўлганида электронларнинг 
тормозланиши натижасида юзага келган 
нурланишдан ташқари, характеристик 
нурланиш, яъни анод атомларининг ички 
электрон крбикларининг уйғониши нати-
жасида вужудга келадиган нурланиш ҳам 
кузатила бошлайди.
Р.н.нинг 
оптик 
хусусиятларида 
ёруғликнинг 
барча 
хусусиятларига 
ўхшаш синиш ва қайтиш, қутбланиш 
ва дифракция каби ҳодисалар кузатила-
ди. У ёруғликнинг ютилишига ўхшаш 
қонунга бўйсунади, яъни 1=1^», бунда 
10 — ютувчи қатламга келаётган Р. н. ин-
тенсивлиги, 1х қатламдан ўтган Р. н. ин-
тенсивлиги, (i. — Р.н. интенсивлигининг 
сусайиш коэффициента. Р. н. интенсив-
лигининг сусайишида, уларнинг модда-
даги кучли боғланган электронлар (яъни 
атом ички қобиғидаги электронлар)да, 
когерент сочилиши, шунингдек, ташқи 
кучсиз боғланган электронларда коге-
рентсиз сочилиши (Комптон ҳодисаси) 
ва фотоэлектр ютилиши муҳимдир. Р.н. 
нинг ютилиш спектрлари атом электрон 
қобиғининг энергетик сатх/iap структу-
расини аниқлашда қўлланилади. Р.н.нинг 
моддада ютилиш коэффициенти ёруғлик 
ютилиши коэффициентига нисбатан ки-
чик. Шу туфайли Р. н. турли моддалардан 
осонгина ўта олади.
Р. н. кўзга кўринмайди, уларни қайд 
қилиш учун махсус усуллар (фотография, 
ионлаш) ишлаб чиқарилган. Фотография 
усулида Р. н. фақатгина қайд қилиниб 
қолмасдан, уларнинг интенсивлиги ҳам 
аниқланади. Лекин бу усул б-н Р.н. интен-
сивлигини ўлчашдаги хатолик ионлаш 
усули б-н ўлчашга нисбатан каттадир. 
Ионлаш усули Р. н. таъсирида моддадан 
чиққан электронларнинг газни ионлаш-
тиришни ўлчашга асосланган. Бундай 
ионлашган газдан ўтаётган ток кучи (газ-
да маълум потенциаллар айирмаси мав-
жуд бўлганда) Р. н. интенсивлигига тўғри 
пропорционал.
Р. н. фан ва техниканинг кўпгина 
соҳаларида кенг қўлланилади. Улар ёрда-
мида атом молекулалар тузилиши ва кри-
сталларнинг структураси ўрганилади. 
Р. н.дан тиббиёт, биология, қ. ҳ. ва б. 
соҳаларда кенг фойдаланилади.
Аброр Нўьмонхўжаев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling