O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕНТА
ШАРТНОМАСИ — фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларидан бири, унга кўра бир томон (рента олув- чи) бошқа томон (рента тўловчи)га мул- кни беради, рента тўловчи эса олинган мулк ўрнига рента олувчига муайян пул маблағи шаклида рента тўлаб туриш ёки уни таъминлаш учун бошқа шак- лда маблаг бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади. Р.ш. бўйича рен- тани муддатсиз (доимий рента) ёки рен- та олувчининг умри давомида (умрбод рента) тўлаш мажбуриятини белгилаш мумкин. Р.ш. нотариал тасдикланиши, кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти б-н бошқа шахсга беришни назарда ту- тувчи шартнома эса бундан ташқари дав- лат рўйхатидан ҳам ўтказилиши керак. Рента муносабатларини тартибга солув- чи ҳуқуқий ҳолатлар Ўзбекистон Респу- бликаси ФК (32боб)да баён қилинган. РЕНТАБЕЛЛИК (нем. rentabel — даромадли, фойдали) — корхона ёки тадбиркорликнинг даромаддорли- ги, самарадорлиги; микроиқтисодий миқёсдаги иқтисодий фаолиятнинг сама- радорлиги. Р. корхона ёки тадбиркорлик фаолиятининг молиявий натижалари- ни баҳолашда қўлланиладиган асосий кўрсаткич. Р. фойда олиб ишлашнинг ки- ёсий, яъни сарф-харажатларга нисбатан аниқланадиган кўрсаткичи бўлиб фоиз- ларда ифодаланади. Узоқ муддатли ва жо- рий харажатлар (машинаускуна, бинолар, иншоотлар, хом ашё, ёқилғи, материал- лар, бутловчи қисмлар, иш кучи ва б. со- тиб олиш) мазмунан ҳар хил бўлганидан улар қандай натижа берганлигини билиш учун Р.нинг 4 та асосий кўрсаткичлари қўлланилади. Бозор иқтисодиёти шароитларида иқтисодий ўсишнинг интенсив омилла- рини кучайтириш асосида Р.ни ошириш- га, фойдани максимумлаштиришга зарур шартшароитлар яратилади. Бозор талаб қилган харидоргир товарларни ишлаб чи- кариш, и.ч.ни модернизациялаш, хом ашё ва материаллар сарфини қисқартириш, www.ziyouz.com кутубхонаси 157 ресурсларни тежабтергаб ишлатиш асо- сида жорий харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини муттасил ошириб бориш, капитал таркибини шаклланти- риш (айланма капитал), мехнат мотива- циясини кучайтириш (ишчихизматчилар меҳнатини рағбатлантириш меҳнат унум- дорлигини оширишга, тежамкорликни таъминлашга интилишни пайдо этади) Р.ни ўстиришнинг асосий омилларидир. Бу омилларни қўллаш корхона даражаси- да бошкариб борилади. Шу мақсадда Р. мониторинга юритилади. Аҳмаджон Ўлмасов. РЕНТГЕН (Rontgen) Вильгельм Конрад (1845.27.3, Леннеп, Дюссель- дорф яқинида — 1923.10.2, Мюнхен) — немис физиги. Цюрихдаги (Швей- цария) Олий техника мактабида ўқиган (1865— 68). Вюрцбург (1870 й.дан) ва Страсбург (1872 й.дан) ун-тида ишлаган. Хоэнхеймдаги Олий қ.х. мактаби (1875 й.дан), Страсбург ун-ти (1876 й.дан), Ги- сен ун-ти (1879 й.дан), Вюрцбург ун-ти (1888 й.дан, 1894 й.дан ректор). Мюн- хен ун-ти (1900 20) проф. Р. янги нурла- нишни кашф қилиб, уларни «Хнурлар» деб атади (1895) (кейинчалик бу нурлар рентген деб атала бошланди). Рентген нурлари тиббиёт, фан ва техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланила бош- ланди. Р. биринчи рентген трубкасини яратди. 1897 й.дан бошлаб у кристалл арнин г пьезоэлектр ва пироэлектр ху- сусиятларини ўрганган, кристаллардаги электр ва оптик ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаган, ҳаракатдаги муқитлар электродинамикаси масалала- ри б-н шуғулланган. Р.нинг магнетизм бўйича тадқиқотлари X. А. Лорентц элек- трон назариясининг яратилишида катта аҳамиятга эга бўлган. Р. физиклар ичида дунёда биринчи бўлиб Нобель мукофоти- га сазовор бўлган (1901). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling