O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕНЕГАТ
155
РЕНАТУРАЦИЯ (ре... ва лот. na- tura — табиий хусусият) — денатура- цияга учраган биополимер (Мас, оқсил ёки нуклеин кислота) молекуласининг биологик натив (фаол) ҳолатга ўтиши (қ. Денатурация). Агар денатурация- да оқсил молекуласи ихчам тахланган (тартибли) ҳолатдан тартибсиз ҳолатга ўтадиган бўлса, Р.да бунинг тескариси содир бўлади, яъни оқсил молекула- сининг полипептид занжирида амино- кислоталарнинг кетмакетлиги тартиби орқали ифодаланадиган бирламча струк- тураси қайта тикланади. 2 занжирли ДНК молекуласини 100° га қиздирилганида асослар ўртасидаги водород боғлар узи- лади ва комплементар занжирлар бир- биридан ажралиб, ДНК денатурацияга учрайди. Бироқ, аста-секин совитилганда ДНКнинг комплементар занжирлари яна тикланиши, яъни Р. содир бўлиши мум- кин. ДНКнинг бу хусусиятидан сунъий гибрид ДНК олишда фойдаланилади. РЕНЕ АЛЕН (1922.3.6, Ванн) — француз кинорежиссёри. «Янги тўлқин» (француз киносидаги оқим) вакили. Олий кино маълумот ин-тида ўқиган. Кинопу- блицистиканинг фашизмга қарши олий намунаси бўлган «Герника», «Тун ва ту- ман» номли ҳужжатли фильмларни ярат- ди. «Хиросима, муҳаббатим менинг», «Уруш тугади», «Ўтган йили Мариенбад- да», «Уйга кетишни хохлайман» сингари бадиий фильмлари 6н шуҳрат қозонган. РЕНЕГАТ (лот. renego — воз кеча- ман) ўз маслагидан кайтиб, душман то- монига ўтиб кетган одам; муртад, хоин, сотқин. РЕНЕССАНС (франц, renaitre — қайта юзага келмоқ, янгидан туғилмоқ) қ. Уйғониш даври. РЕНЕТЛАР, ранетлар (франц. reinette) — кишки олма навлари гуруҳи. Меваси сент.— окт.да. териб олинади, хреилини баҳоргача саклаш мумкин. Ўзбекистонда Симиренко, Ландсберг, Мантаунер, Вайнсеп ва б. навлар етиш- тирилади (қ. Олма). РЕНИЙ (лот. Rhenium), Re — Менде- леев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 75; ат. м. 186, 207. Р. табиатда икки изотоп ҳолида учрайди; бири — барқарор изотоп 185Re (37,07%) ва иккинчиси — кучеиз радиактив изотоп l87Re(62,93%, Ту^Ю11 й.)дир. Р. элементини В. ва И. Ноддаклар 1925 й.да колумбит минералидан топди- лар. Р. номи Германиядаги Рейн дарёси- нинг лот. номи (Rhenus^aH олинган. Р. Ер пўстининг масса жиҳатидан 710~8% ини ташкил этади. У тарқоқ элемент, кўпинча молибден, вольфрам, тантал, платина, мис рудаларида, айниқса, молибденит минералида кўп. Р. оч кулранг оғир металл, суюкланиш траси 3180°, кайнаш траси 5900°, зич- лиги 21,03 г/см3. Р. оддий трада ҳавода ўзгармайди, суюлтирилган кислота- лар б-н реакцияга киришмайди. Ҳавода юқори трада қиздирилса, унинг бир неча оксидлари (ReO3, Re2O7) ҳосил бўлади. Р.нинг ўз бирикмаларидаги валентлиги —1 дан +7 гача. Р. нинг валентлиги 4, айниқса, 7 бўлганида барқарор бирик- малар ҳосил бўлади. Р. қиздирилганида олтингугурт ва галогенлар б-н бирикади, водород б-н бирикмайди, у водородни ютиши мумкин. Концентрланган HCI, HF ва H2SO4 да эрийди. Р.нинг фторидлари (ReF7, ReF6, ReF5,) Р.га фтор таъсир эт- тириб олинади. Р.нинг хлориди ReCI5, металл Р.га хлор таъсир эттириб ҳосил қилинади. Р.нинг 3 та оксиди маълум: ReO2— қора тусли, ReO3 — қизил ва кўк тусли, Re2O7 — сариқ тусли кристалл модда. Рений (VI) оксид ReO3 ва рений (УП)оксид ReO7 — кислотали оксидлар жумласига киради. ReO3 га мувофиқ ке- ладиган кислота H2ReO4 олинган эмас; лекин унинг беқарор тузлари маълум. Re2O7 га мувофиқ келадиган перренат кислота HReO4 фақат сувдаги эритма www.ziyouz.com кутубхонаси 156 ҳолида мавжуд. Бу эритма рангеиз, Пер- ренат кислотанинг барқарор тузлари (Мас, KReO4NH4ReO4) маълум. Р.нинг паст валентли (+1, +2) бирик- малари ниҳоятда беқарор бўлиб, фақат кучли қайтарувчилар иштирокида ҳосил бўлади. Р.нинг ReS2 ва Re2S7 таркибли сульфидлари олинган. Р. комплекслар ҳосил қилишга ниҳоятда мойилдир. У ҳар қандай ва- лентли ҳолатда ҳам комплекслар ҳосил қила олади. Mac, ReCl5 ни концентрлан- ган НС1 га солинса, H2[ReCl6] таркибли комплекс ҳосил бўлади. Р. аммоний (ёки калий) перренатни ёхуд Р. оксидларини водород оқимида қайтариш йўли б-н олинади. Ундан ташқари, Р. галогенидларини юқори тра- давольфрам симда парчалаб ҳам соф Р. олиш мумкин. Р. электротехника, кимё технология- си, вакуум техникаси ва б. соҳаларда кенг қўлланади. Таркибида Р. бўлган катали- заторлар аммиак ва метанни оксидлаш, этиленни гидрогенлаш каби реакциялар- ни тезлаштиради. Р. турли аниқ асбоблар ясашда, металларнинг сиртини крплашда ишлатилади. РЕНТА (нем. rente, лот. reddita — қайтариб берилган) — 1) кенг маъно- да — мулк эгаларининг тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланмасдан ер, мол- мулк, капиталдан мунтазам оладиган даромади; ссудага берилган капиталдан фоиз, ер эгаларининг ижарага берилган ер участкасидан, уйжой эгаларининг ижарага берилган бинолардан мунта- зам оладиган даромади. Тор маънода Р. — қатъий даромадли пул капитали ва қимматли қоғозлар эгалари фоиз шакли- да оладиган даромад. Аксарият ҳолларда Р. тушунчаси ерни ижарага бериш нати- жасида олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади (қ. Ер рентаси); 2) сугурта полней бўйича суғурта ташкилоти томо- нидан суғурталанган шахсга ҳар йили тўланадиган пул суммаси. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling