O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТГЕН рентген ва гамманур-
ланишлар экспозиция дозасининг бир-
ликлар тизимига кирмаган бирлиги; улар 
ҳавони ионлаш таъсирини ифодалайди. 
В. К. Рентген шарафига қўйилган. Р б-н 
белгиланади. 1 Р рентген ва гамманур-
ланишда иштирок этувчи электронлар 
0,001293 г ҳавода бир хил ишорали барча 
ионларнинг йигинди заряди 4’Ю Кл га 
тенг бўлган ионларни ҳосил қиладиган 
доза. 1 Р 1 см3 ҳавода 2,083109 жуфт ион 
ёки 1 г ҳавода 1,61 10’2 жуфт ион борли-
гини англатади. Р. Халқаро бирликлар ти-
зимидатк экспозиция дозаси (Кл/кг) б-н 
куйидагича боғланган: 1 Р=2,57976104 
Кл/кг. Дозиметрияда Р.нинг физик эк-
виваленти РФЭ ва биологик эквива-
ленти РБЭ деган доза бирликлар и мав-
жуд. РФЭ турли ионловчи нурланишни 
ифодалайди; унда 1 г моддада ютилган 
энергия миқдори 1 Р дозали рентген ёки 
гамманурланиш 1 г ҳавони ионлаш учун 
сарф қилган энергияси миқдорига тенг. 
1 РФЭ = 85 эрг/г. РБЭ турли ионловчи 
нурланишнинг биологик тўқимада ютил-
ган шундай мик,дорики, унинг биологик 
таъсири 1 Р дозали рентген ёки гамма-
нурланишнинг таъсирига эквивалент. 
Р. техника, тиббиёт ва б. соҳаларда кенг 
қўлланади. 
РЕНТГЕН АППАРАТИ — рентген 
нурларини ҳосил қилиш ва улардан фой-
даланиш учун мўлжалланган қурилма. 
Р.а. рентгенодиагностика, рентгеноте-
рапия ва рентген анализида ишлати-
ладиган турларга бўлинади. Р.а.нинг 
муқим (рентген кабинетларида, лаб. 
ва б. махсус хоналарда ишлайдиган ва 
б.) ва кўчма (қўлда олиб юриладиган) 
хиллари бўлади. Р.а. рентген трубкаси
трансформатор ва тўғрилагичдан, Р. а.ни 
бошкариш ва назорат қилиш пульти, 
ўрганиладиган объект ва рентген труб-
каси урнатиладиган штативдан иборат. 
Рентген трубкаси (расмга қ.) электрова-
куум асбоб; унда рентген нурлари ҳосил 
қилинади. Асосий қисмлари: анод (рент-
ген нурлари манбаи), катод (электронлар 
манбаи) ва қобиқ (колба). Анодга юқори 
кучланиш берилганда анод сиртида тез-
лашган электронлар оқими туфайли бом-


www.ziyouz.com кутубхонаси
158
бардимон содир булади. Хосил булган 
кинетик энергиянинг бир қисми рентген 
нурларига, куп қисми иссиқлик энерги-
ясига айланади. Р.а. ишлаётганда хавф-
сизликни таъминлаш учун юқори кучла-
ниш остидаги қисмлари муҳофаза қилиб 
қўйилади, сигнализация тизими була-
ди; Р.а.нинг баъзи қисмлари ва аппарат 
ўрнатилган хона блокировка қилинади, 
рентген нурларидан ҳимоя қилиш воси-
таларидан фойдаланилади.
Тиббиётда Р.а. ёрдамида органлар-
ни кўриш, суратини олишдан ташқари, 
флюорография ўтказиш мумкин. Муқим 
Р.а.га органларни қаватмақават кузатиш 
(томография), юрак ва қон томирларини 
контраст текшириш (антиография) учун 
алоҳида мосламалар ўрнатилади. Р.а.даги 
электроноптик ўзгартиргич текширила-
ётган объектдаги энг майда орган ва б.ни 
хам кўриш, уни кинога олиш ҳамда теле-
визион йўл б-н кузатиш имконини бера-
ди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling