O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕОФИЛ ҲАЙВОНЛАР
РЕОМЮР ШКАЛАСИ — нормал
босимда музнинг эриш траси ноль гра- дус, сувнинг қайнаш траси эса 80 градус деб олинадиган т-ра шкаласи. Р. ш. бир- лиги — Реомюр градуси (°R). У атмос- фера босимида музнинг эриш нуқгаси ва сувнинг кайнаш т-ра интервалининг 1/80 қисмига тенг, яъни 1°R=1,25°, француз олими Р. А. Реомюр (1683 — 1757) та- клиф этган (1730). Яна к Градус. РЕОСТАТ (юн. rheos — оқим ва sta- tos — қўзғалмас) — электр занжиридаги ток ёки кучланишни ростлаб турадиган www.ziyouz.com кутубхонаси 164 қурилма. Асосан, фаол қаршиликдан иборат; қаршиликни равон ёки поғонали ўзгартириш мумкин. Вазифасига кўра, Р. ишга тушириш, ишга туширишростлаш, ростлаш ва нагрузка, қаршилик; матери- алига кўра, металл, лампали, суюқликли ва кўмирли хилларга бўлинади. Ишга тушириш Р.и электр двига- телларни ишга туширишда токни че- клаш учун ишлатилади. Ишга тушириш — ростлаш Р.и электр двигателларини ишга тушириш пайтида токни чеклаш б-н бирга занжирдаги ток ёки кучла- нишни ростлайди. Ростлаш Р.и электр занжирида ток ёки кучланишни ростлаб туриш учун мўлжалланади. Нагрузка Р.и эса аккумуляторлар батареясини за- рядлаш ва б. мақсадларда ишлатилади (Мас, лампали Р.). Су юқл икл и Р. ичига электролит тўлдирилган ва электрод бо- тирилган идишдан иборат. Унинг карши- лиги электродлар орасидаги масофани ёки электродларнинг суюкликка ботиш чуқурлигини ўзгартириб ростланади. Кўмирли Р. юпқа кўмир шайбаларидан устунча кўринишида йиғилади. Унинг қаршилиги устунчаларга қўйиладиган босимни ўзгартириб ростланади. РЕОФИЛ ҲАЙВОНЛАР (юн. rheos оқим ва ... фил) — оқар сувларда: дарё, сойлар, денгизнинг сув кўтарилиб қайтадиган саёз ва доимий оқим таъси- рида бўлган қисмида яшашга мослашган организмлар. Айрим Р.ҳ. бутун ҳаётини, бошқалари фақат муайян ривожланиш даврини оқар сувларда ўтказади. Мас, ай- рим кунликлар, булоқчилар, ниначилар, ўткинчи балиқлар личинкаси оқар сув б-н боғлиқ. Р.ҳ.нинг кўпчилиги кам ҳаракат, фильтрлаб озиқланади (ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, кўп тукли ҳалқалилар, мўйловоёқ қисқичбақасимонлар). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling