O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

МОДДА-
ЛАР — организмга киритилганда тек-
шириладиган объект тасвирини аниқ 
кўрсатадиган кимёвий моддалар. Улар 
рентген нурлари ютилишини йўналтириб 
ёки камайтириб, контраст тасвир ҳосил 
қилади. «Оғир» Р.к.м. (барий сульфат, 
йод препаратлари) б-н бир қаторда «ен-
гил» Р. к. м. [ҳаво, кислород, азот (1)ок-
сид ва б.] ҳам ишлатилади.
РЕНТГЕНОГРАММА (рентген ва 
... грамма) — объектларнинг рентген 
нурлари ёрдамида махсус фотоплёнка 
ёки пластинкага туширилган тасвири. 
Р. рентген камерасида ҳосил қилинади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
161
Тиббиётда синганчиққан, шикастланган, 
касалланган жойларни аниқлашда, тех-
никада деталларнинг нуқсонли жойла-
рини аниқлаш учун рентген дефектоско-
пиясида ва б. мақсадларда қўлланилади. 
Рентген нурларининг кристалл наму-
нада дифракцион сочили шидан ҳосил 
бўладиган дифракцион Р.дан рентген 
структура анализида фойдаланилади (қ. 
Дефектоскопия).
РЕНТГЕНОГРАФИЯ {рентген ва ... 
графия) — объект (Мас, организмнинг 
бирор қисми) тасвирини рентгенограм-
ма ёрдамида текшириш; рентгенодиаг-
ностикашшг асосий усулларидан бири. 
Р. пайтида объект рентген нурлари ман-
баи б-н рентгеноплёнка ёки пластинкали 
кассета орасида туради. Айрим хрллар-
да қуюқ соя бермайдиган ва атрофдаги 
аъзо ва тўқималардан яққол ажралиб 
кўринмайдиган аъзоларга рентген кон-
траст моддалар юбориб, рентгенограм-
маси олинади. Олинган сурат даволаш 
муассасасида 
сақланадиган 
ҳужжат 
бўлиб, бундан кейинги рентгенограмма-
лар б-н таққослашга хизмат килади.
Р Е Н Т Г Е Н ОД И А Г Н О С Т И К А 
(рентген ва диагностика) — рентгено-
логик текширувга асосланиб, касал-
ликларни аниқлаш. Рентгеноскопия ва 
рентгенография усуллари бор (рентге-
нографиянинг яна бир тури флюоро-
графиядир). Рентген нурлари одам та-
насидан ўтаётганда турли зичликдаги 
тўқималарга турлича ютилади. Шу са-
бабли, экран ёки рентгенограммада тас-
вир турлича, яъни кора фонда оқ дог, оқ 
фонда қора дог бўлиб акс этади, кўкрак 
қафаси рентген аппаратида текширил 
ганда унинг тасвири экранга уч хил — 
суяк (қовурға, ўмров ва умуртка суякла-
ри) қуюқ соя, юмшоқ тўқима (тери, ёғ 
ҳужайралари, мускул, нерв, томирлар) 
кррамтир соя, ўпка тўқимаси оқиш соя 
бўлиб тушади, яллиғланиш, ўсма ҳосил 
бўлган жой қорайиб, ўпка тўқимасининг 
емирилган жойлари (Мас, ўпка каверна-
си) оқариб кўринади.
Рентгенологнинг вазифаси шу тас-
вирларни тахлил қилиб, касалликларни 
аниқлашдир. Р.да баъзи аъзолар (Мас, 
суяк, юрак, ўпка) табиий ҳолича, алоҳида 
тайёргарлик кўрмасдан текширилавера-
ди, баъзи аъзо ва системалар (Мас, меъда, 
қизилўнгач, ичак ва б.)ни текширишда 
эса сунъий контрастлик ҳосил қилинади, 
яъни текширилаётган органга рентген-
контраст моддалардан юборилади.
Р. усули касалликларни аниқлаш 
ва профилактик текширишда кенг 
тарқалган. Ўзбекистоннинг шаҳар ва 
қишлокларидаги кўпчилик касалхона 
ва поликлиникалар Р. аппаратлари б-н 
жиҳозланган. Республикадаги тибби-
ёт интларининг тегишли кафедралари 
ва Ўзбекистон рентгенология ва радио-
логия маркази Р.га оид ишларга таш-
килийметодик раҳбарлик қилади. Ҳоз. 
Ўзбекиситонда ўта замонавий янги ком-
пьютер ва ядромагнитли томография 
усуллари кенг қўлланмоқда. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling