O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТГЕН 
СПЕКТРЛАРИ — 
тўлқин узунликларининг 10~4 дан 103 
А гача соҳасидаги электромагнит нур-
ланишлар, яъни рентген нурланишнинг 
чиқариш ва ютиш спектрлари. Р. с. ту-
таш (яхлит) ва чизиқли (характеристик) 
бўлади. Туташ Р.с. зарядланган зарралар 
(электрон, протон, мезон ва ҳ.к.) нинг 
антикатодга урилиб тормозланиши жа-
раёнида вужудга келади. Чизиқли Р. с. 
электронларнинг антикатодга урилиб, ўз 
энергиясини антикатод атомларига бери-
ши натижасида ҳосил бўлади. Чизикди 
Р. с. бир-биридан кескин ажралиб тура-
диган айрим чизиқлардан иборат бўлади.
Туташ Р.с.нинг хусусияти антикатод 
материалига эмас, зарядланган зарралар-
нинг массаси ва уларни тезлатувчи потен-
циалга боғлиқ. Тормозланиш спектрлари 
интенсивлиги тақсимоти тўлқин узунли-
гига қараб эфи чизиқ б-н ифодаланади 
(раcмга қ.). Чизиқнинг қисқа тўлқинли 
чегараси антикатодга урилаётган заряд-
ланган зарранинг энергиясига боғлиқ, 
Мас, электронларни тезлатувчи потен-
циал f=100 KB га тенг бўлганида, туташ 
спектрдаги энг қисқа тўлқин узунлиги 
0,123 А бўлади. Уйғотувчи электронлар-
нинг энергияси бирор критик қийматдан 
ортиқ бўлмаганда, туташ спектр, улар-
нинг энергияси критик қийматга тенг ёки 
ундан катта бўлса, чизикли спектр ҳосил 
бўлади. Чизикли Р. с.нинг хусусияти 
эса антикатод материалига боғлиқ. Ҳар 
бир элементнинг ўзига хос чизикли Р. с. 
бор. Инглиз олими Г. Мозли нурланувчи 
элементларнинг Р.с. ини тадқиқ қилиб 
(1913), уларнинг спектр чизиклари часто-
таси б-н чизиқаарни ҳосил қилувчи эле-
ментнинг атом тартиб рақами орасидаги 
боғланишни ифодаловчи қонунни кашф 
этди (қ. Мозли қонуни).
Р. м. рентген спектроскопияси, рент-
ген спектр таҳлили, рентген структура 
тахлили ва б. да қўлланилади. 
РЕНТГЕНКОНТРАСТ 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling