O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПЕРТУАР (франц. repertoir, лот. 
repertorium — рўйхат, изоҳлаш) — драма 
театри, мусиқали театр, эстрада концерти 
ёки айрим артист томонидан ижро этила-
диган асарлар мажмуи. Р. услуби ва жан-
рига кўра ҳам фарқланади (романтик Р., 
комедия Р.и), «замонавий Р.», «мумтоз Р.» 
тушунчалари бўлади. 
РЕПЕРФОРАТОР (ре... ва лот. 
perforare — бурғилаш, тешиклар очиш) 
— телеграф аппаратидан келаётган 
электр сигналларини қабул қилишда 
қоғоз лентага ўша сигналларга мос ра-
вишда автоматик тарзда тешиклар очиб 
турадиган телеграф қурилмаси. Р. лента-
да уни тортиб туриш учун мўлжалланган 
тешикларни ҳам очиб туради. Тешиклар 
очиш б-н бирга лентага телеграмма коди 
белгиларини ҳам босиб турадиган Р. 
ҳам бор. У телеграмманинг манзилини 
ўқишни осонлаштиради. Р. телеграм-
маларни кайта қабул қилишузатиш б-н 
шуғулланувчи телеграф ст-яларида иш-
латилади. 
РЕПЕТЕК 
ҚЎРИҚХОНАСИ 
— Шарқий Қорақумнинг марказий 
қисмидаги қўриқхона. Туркманобод 
(собиқ Чоржўй) ш.дан 70 км жануб-
да. Қумли чўлнинг табиий мажмуини 
қўриқлаш ва ўрганиш учун 1928 й.да Ре-
петек қумли чўл ст-яси (1912) негизида 
ташкил этилган. Ўрта Осиёнинг иссиқ 
жойларидан бири (энг баланд ҳарорати 
50°; йиллик ёғин 114 мм). Майд. 34,6 минг 
га. Бошқа қўриқхоналардан жўякжўяк, 
дўнг барханлар ва улар мажмуи, шунинг-
дек, Қорақум чўлида ўсадиган асосий 
ўсимлик туркумлари (оқ ва қора сак-
совул, қандим, черкез, қуёнсуяк, бор-
жок, қуёнқуйруқ, ялтирбош, чўлкучала, 
лолақизғалдоқ, сассиққурай, илончўп, 
туяяпроқ, ширач ва б.) б-н ажралиб тура-
ди. Ҳайвонот дунёси ҳам хилмахил. 1000 
турдан ортиқ ҳашарот (қўнғизлар, капа-
лаклар, каналар, чумолилар ва б.), судра-
лувчилардан 13 тур калтакесак (агама, 
геккон, эчкиэмар ва б.), 8 тур илон (чар-
хилон, ўқилон, кўлбор илон ва ҳ.к.), дашт 
тошбақаси, 196 тур қуш (хўжасавдогар, 
қизилиштон, қарға ва б.), сут эмизув-
чилардан 20 тур (қуён, юмронқозиқ, 
қўшоёқ, жайрон, қорақол ва қ.к.) яшайди.
Ад.: Рустамов А. К., Репетекский за-
поведник. М., 1971.
Абдушукур Хоназаров.
РЕПЕТИЦИЯ (лот. repetitio — 
қайтариш) — 1) театр, эстрада, цирк 
томошалари, концерт дастурлари, ай-
рим 
чиқишлар, 
саҳналарни 
(реж. 
раҳбарлигида) кўп марта (бутунлай ёки 
қисман) такрорлаш орқали тайёрлаш-
нинг асосий шакли; 2) клавишли ва б. 
мусиқа асбобларида бир товушнинг тез 
такрорланиши; 3) фортепиано механиз-
ми хусусияти, у бир товушнинг ўзини 
тез такрорлаш имкониятига эга; оддий 
(секундига 6—8) ва мураккаб (секундига 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling