O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПАРАЦИЯ (лот. raparatio — қайта 
тиклаш) (халқаро ҳуқуқда) — моддий 
халқароҳуқуқий жавобгарлик тури; дав-
латнинг бошқа давлатга етказган за-
рарини пул б-н ёки бошкача шаклда 
қоплаши. Р. ни натура шаклида, пул 
ёки бошқа моддий компенсация шакли-
да ёки бир вақтнинг ўзида реституция 
(ғайриқонуний эгаллаб олинган ва олиб 
кетилган мол-мулкни қайтариш) ва за-
рарларни қоплаш шаклида гўлаш мум-
кин. Р.ни амалда 1919 й.гача мавжуд 
бўлган контрибуцияпгм фарқлаш керак. 
Ҳоз. халқаро ҳуқуққа кўра, давлатнинг 
агрессив уруш бошланганлиги учун мод-
дий жавобгарлиги, яъни ҳарбий Р. муҳим 
аҳамиятга эга. Жумладан, 1945 й.ги 
Қрим (Ялта) конференцияси ва Берлин 
конференцияси қарорларида Германия-
нинг Р. тўлаши, 1947 й. сулҳ шартнома-
ларида эса, 2-жаҳон урушида Германия 
иттифоқчилари бўлган давлатларнинг Р. 
тўлаши назарда тутилган. 
РЕПАТРИАЦИЯ (лот. repatriatio 
— ватанга қайтиш) — уруш оқибатида 
ватанидан ташқарига чиқиб қолган 
ҳарбий асирлар ва фуқароларни, шу-
нингдек, фуқаролик ҳуқуқи тикланган 
муҳожирларни ўз ватанига қайтариш. Р. 
одатда, халқаро шартномалар асосида 
амалга оширилади (Мас, ҳарбий асирлар-
ни Р. қилиш). Шунингдек, шартномадан 
ташқари асосда ҳам бўлиши мумкин. Бу 
ҳолда Р. қилиш имконияти манфаатдор 
давлат ёки давлатлар қонунларида назар-
да тутилган бўлиши керак. 
РЕПЕЛЛЕНТЛАР (лот. repellens 
— ўзидан қочирувчи, қайтарувчи) — 
пестицидлар гуруҳига кирадиган ки-
мёвий 
препаратлар. 
Ҳашаротларни 
улар озиқланадиган ўсимликлардан, 
шунингдек, ҳайвонлар ва одамлардан 
қочиришда қўлланилади. Р., асосан, қ.х. 
ўсимликларини 
зараркунандалардан, 
одамларни ва ҳайвонларни қон сўрувчи 
хашаротлардан ҳимоя қилишда ишлати-
лади. Ҳайвонлар ва ўсимликлардан олин-
ган Р. (ҳидли ўтлар, ўсимлик мойлари ва 
б.)дан қадимдан фойдаланиб келинган. 
Ҳозир амалиётда, асосан, узок, муддат 
таъсир этадиган кимёвий (синтетик) пре-
паратлар — оддий ва мураккаб эфирлар, 
спиртлар, альдегидлар, эфир мойлари ва 
б. қўлланилади. Р. ҳашаротларнинг ҳид 
сезиш, санчишсўриш органларига таъсир 
этиб, уларни издан чиқариш, шунингдек, 
ўсимликларнинг ҳашаротларни жалб 
этадиган ҳидларини йўқотиш (Мас, ли-
мон мойи) асосида таъсир кўрсатади. Р. 
иссиқ қонли ҳайвонлар учун кам заҳарли 
қисобланади ва шунинг учун амалда кенг 
қўлланилади. 
РЕПЕР (франц. гереге — белги, ни-
шон, дастлабки нуқта) — 1) (геодезияда) 
— асосий сатҳий юзага нисбатан ниве-
лирлаш орқали баландлиги аник,ланган 
нуқтани маҳкамлаш белгиси.
Р.нинг фундаментал ва оддий хиллари 
бор. Фундаментал Р. 1 даражали ниве-
лир йўлларида ҳар 50—80 км оралиқда, 
2даражали йўлнинг муҳим жойларида 
ва денгиз ҳамда океанлар суви сатҳини 
ўлчаш жойларида, грунтлар қатламига 
тик ўрнатилган темирбетон устунлар б-н 
маҳкамлаб қўйилади. Оддий Р. (деворий 
Р.) барча нивелир йўлларида ҳар 5 — 7 км 
да грунтлар қатламига, мустаҳкам бино 
ёки иншоотлар деворига ўрнатилади. 
Р. 
баландлигининг 
узоқ 
муддатга 
ўзгармай сақланишини таъминлашда 
уларнинг асоси, грунтининг мавсумий 
музлаш чуқурлигини ҳисобга олган 
ҳолда ўрнатилади. Ўзбекистон ҳудудида 
Р. баландлиги Кронштадт футштоги 
(кўприктўсинида махкамлаб қўийлган 
мис пластинкага туширилган горизон-
тал штрих)га нисбатан ҳисобланади ва 
махсус «Баландликлар рўйхати»га ёзиб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
166
қўйилади.
Мамлакат ҳудудида ўрнатилган фун-
даментал ва оддий Р. жами давлат ниве-
лир тармоғини ташкил қилади. Давлат 
нивелир тармоғининг Р.лари топографик 
съёмкаларни бажаришда, қурилишда 
ва турли тадқиқот ишларида ер 
нуқталарининг баландлигини аниқлашда 
бошланғич нуқта (таянч) бўлиб хизмат 
қилади. 2)артиллерияда — мўлжалга 
олинадиган нишонга тўғрилашда фой-
даланиладиган қўшимча нуқта. Бевосита 
нишонни мўлжалга олишнинг имкони 
бўлмаган ёки ноқулай бўлган ҳолларда 
Р.дан фойдаланилади; 3)математикада 
— маълум тартибда олинган ва умумий 
бош нуқтадан чиқувчи ҳамда бир текис-
ликда ётмайдиган чизикли боғланмаган 
векторлар. Уларнинг сони фазо ўлчовига 
тенг бўлиши керак. Чизиқли алгебра Р. 
базис деб юритилади. Дифференциал 
геометрияда фазовий эгри чизиқнинг ҳар 
бир нуқтаси б-н боғланган қўзғалувчан 
Р. муҳим. Бу эгри чизиқнинг қаралаётган 
нуқтасидаги уринмаси, бош нормали ва 
бинормали бўйича йўналган бирлик век-
торларидан иборат. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling