O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕСПУБЛИКА (лот. respublica, res —
иш ва publicus — ижтимоий, умумхалқ) — давлат бошқаруви шакли, унда бар ча давлат ҳокимияти органлари сайлаб қўйилади ёки умуммиллий ваколатли муассасалар (парламентлар) томонидан шакллантирилади, фуқаролар эса шахсий ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўладилар. Та- рихан Р. антик даврда монархиянинг зид- ди сифатида вужудга келган (Мас, Афи- надаги қулдорлик демократияси). Мил. ав. 5—4-а.ларда Спарта ва мил. ав. 2-а.да Рим давлати аристократлар қисми ман- фаатларини ифода этган. Ўрта аерларда Р. бошқарув шаклини қўллаган Венеция ва Генуя сингари шаҳардавлатлар бор эди. Ҳоз. вақтда жаҳондаги 190 давлат- дан 140 дан ортиғи Р. ҳисобланади. Бошқарувнинг Р. шакли қуйидаги тур- ларга ажратилади: 1) президентлик Р.си (АҚШ, Мексика ва б.), бунда президент умумхалқ сайловида сайланиб, бир вақтнинг ўзида давлат ва ижро этув- чи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади; 2) парламентар республика (Италия, ГФР, www.ziyouz.com кутубхонаси 172 Венгрия ва б.), бунда парламент тўлиқ ҳокимиятга эга бўлиб, унинг олдида ҳукумат сиёсий жавобгар ҳисобланади. Парламент президентни сайлайди. Бун- да президент фақат давлат бошлиғи бўлиб, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланмайди; 3) аралаш типдаги ре- спублика (ярим президентлик; Франция, Португалия, Финляндия, Европадаги тоталитар тузумдан халос бўлган янги мамлакатларнинг аксарияти), бунда пре- зидентлик республикаси б-н парламен- тар республика хусусиятлари қўшилиб кетади. Яъни президент умумхалқ сай- ловларида сайланиб, юридик ва реал кенг ваколатларга эга бўлади. Бироқ ҳукумат парламент томонидан ташкил этилади ва у нафакат президент олдида, балки парламент олдида ҳам сиёсий жавоб- гар бўлади. Бунда президент ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади, лекин уни бош вазир бошқаради. Президент маъ- лум ҳолатлар юз берганда парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси — суверен демократик республика бўлиб, мамла- катимизда президентлик Р.си бошқарув шакли амал қилади (яна қ. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling