РЕСУРСЛАР КАМЁБЛИГИ — жа-
мият ҳаётида эҳтиёжларни қондиришга
хизмат қиладиган ресуреларнинг чеклан-
ганлиги ва тикланмайдиган ресурслар-
нинг тобора камайиб бориши. Ресурслар-
нинг камёблиги умумий ҳодиса бўлиб,
инсон эҳтиёжларининг чексизлиги б-н ре-
суреларининг чекланганлиги ўртасидаги
номутаносиблик иқтисодиётнинг азалий
муаммосидир. Экиладиган ерларнинг,
ер ости ва ер усти бойликларининг,
меҳнатга яроқли аҳоли сонининг чеклан-
ган бўлиши, энергия ресуреларининг
етишмаслиги ва б.да кўринади. Mac, кей-
инги 200 йил ичида Ер куррасида истеъ-
молчилар сони 5 марта кўпайди, аммо ер
сатҳи, табиий бойликлар кўпайгани йўқ.
Ер куррасининг 72% океанлардан иборат,
аммо қуруқликнинг талай қисмида яшаб
бўлмайди. Р.к. ҳодисаси и.ч.да ресурслар-
ни тежовчи технологияларни яратишга
туртки беради, ресурелар сарфининг энг
тежамли усуллари танланади, маҳсулот
бирлигини яратиш учун кетадиган ресурс
сарфлари қисқартирилади, эҳтиёжларни
қондиришнинг оқилона даражасига амал
қилинади (қ. Эҳтиёжлар).
РЕТАРДАНТЛАР (лот. retardatio —
кечикиш, секинлашиш) — ўсимликлар
поялари ва новдаларининг ортиқча ўсиб
кетишини тўхтатадиган ва ётиб қолишига
чидамини кучайтирадиган турли кимё-
вий хусусиятли синтетик моддалар (қ.
Гиббереллинлар, Ауксинлар, Ўсишни
бошқарувчи моддалар).
РЕТИКУЛЭНДОТЕЛИАЛ
СИ-
СТЕМА (макрофот система) — одам
ва умуртқали ҳайвонлар организмида-
ги ҳимоя хужайралари (бириктирувчи
тўқималар гистиоцитлари, кон моно-
цитлари, капиллярлар эндотелийси, жи-
гарнинг Купфер ҳужайралари) мажмуи.
Р.эх. бактериялар ва турли ёт ёки токсик
зарраларни қамраб олади ва ҳазм қилади,
яъни фагоцитоз хусусиятига эга; кон яра-
тилиши ва антителоларнинг вужудга ке-
лишида, шунингдек, моддалар алмаши-
нувида қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |