O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПРОДУКЦИЯ (ре... ва лот. 
produco — яратаман) — 1) тасвирлар 
(тасвирий санъат асарлари, босма матн, 
харита, ҳужжатлар, фотосуратлар ва б.) 
ни фотография ёки полиграфия усули-
да ҳосил қилиш; 2) полиграфия усулида 
ҳосил қилинган сурат, раcм, фотосурат 
ва б. Асл нусханинг барча хусусиятлари 
аниқ ҳосил қилинадиган Р. факс и мал 
Р. деб аталади; 3) психологияда — хо-
тирада қолган нарсани аниқ яратиш жа-
раёни; 4) биологияда — организмнинг 
ўзига ўхшаш организмларни яратиши, 
кўпайиши.
РЕРИХ Николай Константинович 
[1874.27.9 (9.10), Петербург — 1947.13.12, 
Нагар, Ҳиндистоннинг Панжоб штати] 
— рус рассоми, археолог, жамоат арбоби. 
Петербург БАда ўқиган (1893—97), Па-
рижда малакасини оширган (1900—01). 
Рассомларни рағбатлантириш жамияти 
котиби (1901 й.дан) ва унинг қошидаги 
раcм мактаби директори (1906—18). Пе-


www.ziyouz.com кутубхонаси
171
тербург БА акад. (1909 й.дан). «Санъат 
дунёси» бирлашмаси аъзоси (1910—19 
й.лар уюшма раиси). 1918 й.дан хорижда 
(АҚШ ва Ҳиндистонда) яшаган. Р. ижоди 
мавзуини унинг археология ҳамда славян 
ва Скандинавия мамлакатларига, 20-й.
лардан буддизмга бўлган қизиқиш белги-
лади («Дозор», 1905; «Тибет. Монастир», 
1942; иккаласи ҳам Рус музейида); даст-
лаб тарихий мавзуларда асарлар яратган 
Р. ижодида кейинчалик манзара, табиат 
кўринишлари етакчи ўринни эгаллай 
бошлади: «Чопар» (1897), «Денгиз орти-
дан келган меҳмонлар» (1901), «Шаҳар 
қурмоқдалар» (1902) ва б.
Р., шунингдек, театр декорацияси 
(И.В.Стравинский, «Муқаддас баҳор» 
балети, 1913; А.П.Бородин, «Княз 
Игорь» операси, 1914 ва б.) ва монумен-
тал санъатда ҳам ижод қилган. Марказий 
ва Шарқий Осиёда йирик экспедиция-
лар уюштирган (1924—28 ва 1934— 35) 
ҳамда қимматбаҳо археологик ва этно-
график материаллар тўплаган.
20-й.лардан маърифатпарварлик фа-
олияти олиб борган Р. жаҳон ах/1ининг 
диққатини жаҳон маданий ёдгорликла-
рини саклашга қаратди; у илгари сурган 
(«Р. пакти» деб аталган) йўналиш асоси-
да 1954 й.да кўп мамлакатлар томонидан 
маъқулланган «Ҳарбий тўқнашувлар 
чоғида маданий ёдгорликларни ҳимоя 
қилиш» Халқаро Гаага конвенцияси им-
золанган.
Р.нинг ўғли рассом Святослав Ни-
колаевич (1904—1991) 1919 й.дан Лон-
дондаги Қироллик академиясида, сўнг 
АҚШнинг Колумбия ва Гарвард унтла-
рида меъморликдан таълим олган; 1926. 
й.да илк бор Ҳиндистонга борган, 1936 
й.дан эса ўша ерда муқим яшаган. Отаси 
Р.нинг ижодий анъаналарини давом эт-
тирган, портрет (отаси Р. портрети, 1937 
ва б.), рамзий ва жанрли асарлар, айниқса, 
манзаралар («Ҳимолай, қуёшнинг боти-
ши», 1971 ва б.) яратган. Ўзбекистонда Р. 
асарлари кўргазмалари ташкил қилинган 
(1999).
Москвада халқаро Р.лар маркази таш-
кил қилинган (1991). 
РЕСИФИ, Пернамбуку — Брази-
лиядаги шаҳар, Жан. Американинг энг 
шарқий чеккасида. Пернамбуку штати-
нинг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,4 
млн. киши (2000). Бразилиянинг Атлан-
тика океани соҳилидаги муҳим порти 
(четга шакар, тропик мевалар, пахта, 
тери хом ашёси, ёғоч чиқарилади). Аэро-
порти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат-
нинг шим.шарқидаги муҳим иқтисодий 
марказ. Озиқ-овқат (асосан, шакарқанд, 
тамаки), тўқимачилик, машинасозлик, 
цемент, кимё, кўнпойабзал саноати кор-
хоналари мавжуд. Унтлар, Филология 
академияси, штат музейи бор. Шаҳарга 
1548 й.да баликчилар қишлоғи ўрнида 
асос солинган. Мустамлакачилик дав-
рига оид кўплаб меъморий ёдгорликлар 
(монастирь, қалъа, черковлар) сақланган. 
Туризм марказларидан.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling