O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПЛИКАЦИЯ, редупликация (rep-
lico — қайтариш) — нуклеин кислота-
ларнинг ўз-ўзидан ҳосил бўлиш жараё-
ни, Р. туфайли генетик ахборотнинг аниқ 
кўчирилиши ва наслга утиши таъминла-
нади. Р. механизмининг асосида ДНК мо-
лекуласининг ДНК матрицаси (қолипи)
да ёки РНК молекуласининг РНК матри-
цасида ферментатив реакциялар ёрдами-
да синтезланиши ётади. Бу реакцияларни 
амалга оширадиган ферментлар орасида 
1 сек.да 1000 тагача нуклеотидни синтез-
лайдиган (бактерияларда) ДНК полиме-
раза ферменти муҳим ўринни эгаллай-
ди. ДНК молекуласи ярим консерватив 
хусусиятга эга, янги ҳосил бўлаётган 2 
та ДНК молекуласидаги занжирларнинг 
бири «эски», бошқаси «янги» бўлади. Р. 
бирлиги реплик о н ҳисобланади. Тер-
мин Ф. Жаков ва С. Бреннер томонидан 
таклиф қилинган. Прокариотлар геноми, 
одатда, битта, эукариотлар геноми жуда 
кўп репликонлардан ташкил топган. Ти-
рик организмларда in vivo шароитида бо-
радиган Р. ўта аниқ жараён ҳисобланади. 
Нуқгали мутацияларни вужудга келтира-
диган хатоликлар жуда кам бўлиб, авлод-
га нисбатан ҳар бир нуклеотид учун 10’ 
дан юқори бўлмайди. Эукариотларда Р. 
бирмунча секин (секундига 100 нуклео-
тид), аммо бир вақгнинг ўзида бир ДНК 
молекуласининг бир неча нуктасида 
амалга ошади. Р.ни хромосомалар сони-
нинг 2 баравар ортиши ҳам дейилади. Бу 
жараён асосида ДНК Р.си ётади. 
РЕПОРТАЖ (инг. report — етказмоқ, 
хабар қилмоқ) — журналистиканинг 
информацион жанр тури. Бу жанрда 
журналист (репортёр) бевосита ўзи иш-
тирок этган, шоҳиди бўлган, кўрган 
воқеаҳодисалар ҳақида зудлик б-н ёрқин, 
атрофлича хабар беради. Бунда, одатда, 
муаллиф воқеаларни ўз тилидан баён 


www.ziyouz.com кутубхонаси
168
этади. Р.да барча информацион жанрлар 
(лавҳа, ҳисобот, суҳбат ва ш.к.) унсурла-
ри қўшилиб кетади. Унда бадиий образ-
лар, тарихий далиллардан кенг фойдала-
нилади.
Оммавий ахбороталоқа воситала-
ри турига (матбуот, радиоэшиттириш
телекўрсатув) қараб материалларни Р. 
орқали ёритишнинг айрим ўзига хос ху-
сусиятлари бор. Матбуотда (асосан, газ.
да) Р. вокеабанд ва мавзули (турли вақтда 
бўлган воқеалар бир мавзуга бирлашти-
рилиб баён этилади) бўлиши мумкин. 
Бундай Р.лар, одатда, воқеалар бўлиб 
ўтган жойлардан олинган фотосуратлар 
б-н безатилади. Матбуотда фоторепор-
тажлар ҳам кенг тарқалган. Радио орка-
ли бериладиган Р.да воқеалар образли, 
жонли сўзлар б-н тавсифланиб, ҳамма 
вақт хронологик изчиллик сақланади. 
Телекўрсатувлардаги Р.да экранда на-
мойиш этилаётган воқеалар шарҳлаб бе-
рилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling