O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


12) зарбли Р. қилиш мумкин бўлган фор- тепианолар мавжуд.  РЕПИН


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

167
12) зарбли Р. қилиш мумкин бўлган фор-
тепианолар мавжуд. 
РЕПИН Илья Ефимович [1844.24.7 
(5.8), Чугуев, ҳоз. Харьков вилояти — 
1930.29.9, Куоккала, Финляндия, ҳоз. 
Ленинград вилоятидаги Репино] — рус 
рассоми, 19-а. реалистик санъатининг 
йирик намояндаси. Петербург БАда 
ўқиган (1864—71; 1894—1907 й.лар даре 
берган, 1898—99 й.лар ректор). Рос-
сия бўйлаб ва чет элларга бир неча бор 
саёҳат қилган. 1878 й.дан передвижни-
клар сафида. Р.га ўқиш даврида И. Крам-
ской, танқидчи В. Стасовлар кучли таъ-
сир кўрсатган; инқилобий демократлар 
эстетикаси б-н танишган Р.унинг онгли 
тарафдорларидан бирига айланди. Р. 
ижоди ўзининг халқчиллиги, инсонпар-
варлиги юксак ғоявийлиги ва маҳорати 
б-н ажралиб туради. Р.даги кузатувчан-
лик ва жўшқинлик, ҳолат, имоишоралар-
дан образларнинг х,иссий тасвирлаш-
да моқирона қўллаш унинг асарларида 
кўзга ташланади. Кўп қиррали ижоди 
(портрет, жанрли ва тарихий картиналар, 
офорт, литография, кичик расмлар)да ўз 
даврининг қарама-қаршиликлауши акс 
эттирди, халқнинг машаққатли турму-
ши, қудратини тасвирлади: «Бурлаклар 
Волга бўйида» (1870—73, Рус музейида), 
«Тавбадан бош тортиш» (1879—85) ва 
«Кутмагандилар» (1884— ҳар иккаласи 
ҳам Третьяков галереясида); «Запорожье-
ликлар турк султонига хат ёзишмоқда» 
(1878—91), «Малика Софья» (1879), 
«Иван Грозний ва унинг ўғли Иван» 
(1885) каби асарларида тарихий воқеалар 
таъсирчан ифодаланган; портретларвда 
жамиятдаги турли кишиларнинг кучли 
ижтимоий ва психологик характеристи-
каси, ёрқин типик образлари яратилган: 
«В. Стасов» (1873), «А. Ф. Писемский» 
(1880), «М. П. Мусоргский» (1881), «Л. 
Н. Толстой» (1887), «И. П. Павлов» (1924) 
ва б. Шунингдек, Р. нинг кжсак маҳорати 
графикада ҳам намоён бўлди («Қизалоқ 
Ада», 1882; «Нева проспекта», 1887 ва 
б.), рассом қалами натурани унинг бор 
жозибаси б-н бера олган. Р. мемориал 
музейи бор (1940). Санкт-Петербургдаги 
Рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъмор-
лик ин-тига Р. номи берилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling