O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИТОР МАКТАБИ
РИТМИК
ГИМНАСТИКА, аэ- робика — мусиқа садолари остида ижро этиладиган бир қанча жисмо- ний машк,лар (юриш, югуриш, сакраш ва б.). Соғломлаштириш мақсадида қўлланилади. Барча ёшдаги кишилар (эр- каклар, аёллар, болалар) шуғулланиши мумкин. Р.г. 1960-й.ларда АҚШда ву- жудга келди. Ўтган аернинг 70-й.лари ўрталаридан Ўзбекистонда ҳам оммала- ша бошлади. РИТОН (юн. rhyton, rheo — оқаман дан) — ичимлик ичиладиган шохси- мон кад. идиш. Юнон ва Рим тарихчи- лари Р. Ҳиндистондан тарқалган деб ҳисоблайдилар. Р. бир оз эгилган ва ичи ковак бўлиб, ҳайвонларнинг шох- лари, металл, сопол, ёгоч ва б.дан тай- ёрланган. Баъзи Р.ларнинг пастки учи ҳайвонларнинг бошига ўхшатиб безатил- ган. Р. Қад. Эрон, Бақтрия ва Римда ҳам машҳур бўлган. Қад. Нисо ш.ни қазиш пайтида фил тишидан ясалган Р.лар (2- а.) топилган. Уларнинг пастки учига аф- сонавий ҳайвонлар, авлиёлар тасвири ва оғиз томонига мифологик сюжетлар бўрттириб ишланган. Нисо Р.лари парфи- ялик усталарнинг юксак санъат асарла- ридан ҳисобланади. Кавказда ичимликни Р.да ичиш ҳозир ҳам мавжуд. РИТОР МАКТАБИ — Юнони- стон ва Римда кенг ёйилган олий гу- манитар мактаб: 3 босқичли таълим тизимининг юқори чўққиси. Мил. ав. 3-а.да Юнонистонда ва мил. ав. 1-а.да Римда тарқалган. Антик давр охирига- ча сақланган. Бошланғич ўрта ва грам- матик мактабдан сўнг, Р.м.да чиройли сўзлаш санъати, нотиқлик маҳоратини эгаллаш ўргатилган. Уларда нотиклик санъатидан ташқари ёш нотиқларнинг дунёқарашини шакллантиришга ёр- дам берадиган турли фанлар, хусусан, риторика, ҳуқуқшунослик, тарих, ада- биёт, фалсафа ўқитилишига эътибор қаратилган. Марк Туллий Цицерон ва Марк Фабий Квинтилианларнинг «Но- тиклик санъати бўйича ўгитлар» китоби P.m.ни бошқаришда фойдаланилади- ган асосий қўлланма ҳисобланган. Улар P.m.ни ривожланишнинг янги босқичига олиб чикдилар ва Римда бу мактаблар- нинг давлат тасарруфига ўтишини таъ- минладилар. Рим империясининг сўнгги даврларида, сиёсий тузумнинг нотиклик санъатига боғлиқлик даражаси бир кдцар сусайганлиги сабабли Р.м.нинг мавкеи пасайди ва тортишувли масалаларни ҳал этиш воситасига айланиб қолди. РИТОРИКА (юн. rhetorike — ноти- клик) — нотиклик санъати; кенг маънода умуман бадиий наср ҳақидаги фан. Мил. ав. 5—4-а.ларда Юнонистонда юзага ке- либ, мил. ав. 3—2-а.ларда тизимли фан шаклини олган. Мил. ав. 1-а.да Римда тарқалган. 5 қисмдан иборат бўлган: ма- териални топиш, жойлаштириш, сўз б-н ифодалаш (3 услуб: юқори, ўрта, паст- www.ziyouz.com кутубхонаси 209 ки ҳамда услуб кўтаринкилигининг 3 воситаси: сўз танлаш, сўзларни бирик- тириш ва услубий фигуралар хақидаги таълимот), ёдлаш, талаффуз. Қад. даврда (Цицерон, Квинтилиан ижодида) ишлаб чиқилган, ўрта асрларда ва янги даврда (Россияда Ломоносов ижодида) ривож- лантирилиб, 19-а.да адабиёт назариясига қўшилиб кетган. Кейинчалик «Р.» терми- ни дабдабали, қуруқ сафсатани англатган (қ. Воизлик санъати). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling