O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОМАНКОШ — Қрим я.о.даги энг
[ баланд чўққи. БабуганЯйла тоғларида, Қрим тоғларининг Жан. грядасида. Бал. 1545 м. Оҳактошлардан таркиб топган. РОМАНОВ САРОЙИ, Князь Рома новнинг сарой ва ов қўрғони — Тош- кентдаги меъморий ёдгорлик. РоманВи- зантия меъморлиги услублаштирилиб, овчилар қўрғонига ўхшатиб қурилган (1883—1906, меъмори А. Бенуа ва В. Гейнцельман). 1907 й.да ҳовли атрофи металл панжара б-н ўралиб, отхона, хиз- матчилар уйи барпо этилган. Ҳовлида оҳу, от ҳайкаллари ўрнатилган. Р.с. П — тархди, 2 асосий қисм ва бинонинг бош тарзига бўрттириб ишланган портик (пе- www.ziyouz.com кутубхонаси 237 шайвон)дан иборат. Бош тарзининг мар- казидаги хона 2 қаватли, томи гумбазли, 4 бурчагига безакли найзасимон минора- лар ишланган. Уйнинг пастки қисмини равоқли омборхона ва хўжалик хоналари эгаллаган. 1қаватдакнязнинг қашаматли уйи, қабулхона жойлашган. Клравериш- даги вестибюль орқали меҳмонхонага ўтилган. Ён қанотидаги айланма зи- надан 2қаватдаги унча катта бўлмаган хонага, ундан болохонага ўтилади. Бо- лохонанинг 2 ёнига овчи ит ҳайкали ишланган. Вестибюлнинг 2 томонида- ги хоналар ойнаванд бўлиб, марказда- ги хоналар б-н ўзаро боғланган. Ғарбий бурчагидаги гумбазли хона «шарқона», шарқий қанотидаги хона (зал) «евро- пача» безатилган. Бош тарзидаги дера- залар равокли готика услубида ишлан- ган. Шарқий зални безашда Наманган, Бухоро, Самарқанд, Тошкент усталари қатнашган. Р.еда дастлаб Туркистон халқ ун-ти музейи, кейинчалик Республика марказий бадиий музейи (1924), Респу- блика пионерлар саройи (1934—80), Ўзбекистон заргарлик санъати буюмлари музейи (198093) жойлашган. 1993 й.дан таъмирланиб, Ташқи ишлар вазирли- гининг қабул маросимларини ўтказиш учун мослаштирилган. РОМАНОВ ҚЎЙ ЗОТИ — пўстинбоп тери берадиган дағал жунли кўй зоти. 18-а.да Ярославль губернияси (Россия)нинг Волгабўйи ҳудудларида маҳаллий шим. калта дум- ли қўйлардан халқ селекцияси асосида яратилган. Қўчқорларининг тирик ваз- ни 65—70, совликлариники 45—55 кг. Қўчқорларидан 2—3 кг, совлиқларидан 1,5—1,7 кг жун олинади. Жуни уз. 3—8 см. Жунидан кигиз этик (пийма) босила- ди. Р.қ.з.нинг жун қопламида қилтиқ то- лага нисбатан тивит толалар кўп, ўртача нисбати 1:5, 1:6. Тивит толасининг узун- лиги бўйича қилтиқ толадан кўп бўлгани учун жун қоплами ошланган терида ётиб (яссиланиб) қолмайди. Р.қ.з.нинг энг муҳим хислати улар табиатан туғма серпуштдир. 100 қўйдан ўртача 225—235 қўзи олинади. Айримлари 4 та, ҳатто 6 тагача қўзи туғади. 20-а.нинг 80-й.ларида Р.қ.з. қоракўл қўйлари пуштини ошириш мақсадларида Ўзбекистон қоракўлчилик и.т. ин-тида ўрганилган. Қоракўл совлиқларини Р.қ.з. қўчқорлари б-н чатиштиришда эъти- борга лойиқ натижалар олинган, лекин тадкиқртлар ҳали якунланмаган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling