O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОМАНОВСКИЙ Всеволод Ива-
нович (1879.4.12, Олмаота — 1954.6.10, 
Тошкент) — математик олим, Ўзбекистон 
ФА акад. (1943), Петербург ун-тини ту-
гатган (1906). Варшава ун-ти проф. (1911 
— 15), РостовДон ун-ти проф. (1915—
18), 1918 й.дан умрининг охиригача Урта 
Осиё ун-тида проф.
Р. Тошкент мат. мактаби асосчиси. У 
эҳтимоллар назарияси ва математик ста-
тистиката катта ҳисса қўшган. Марков 
занжирларини чуқур ўрганиб, умумлаш-
тирган, бу соҳада матрицалар усуллари-
ни яратган; марказий лимит теоремани 
кўп ўлчовли ҳолга ўтказган. Математик 
статистика соҳасида Р. бош тўплам эмпи-
рик характеристикалари тақсимот функ-
цияларига доир ишлари б-н машқур. Р. ўз 
ишларида статистик назорат, статистика 
усулларини халқ хўжалигида қўллашга 
алоҳида эътибор берган. Ўзбекистонда 
олий мат. таълимини йўлга қўйиш ва 
ривожлантиришда, 
Ўзбекистон 
ФА 
Математика ин-тини ташкил этишда 
(1943) Р.нинг хизматлари катта. Т. А. 
Саримсоқов. С. Ҳ. Сирожиддинов ва б. 
унинг шогирдлари.
Ўзбекистон ФА Математика ин-тига 
унинг номи берилган (1954).
Ас: Избр. Труды, т. 12, Т., 19591964; 
Математическая статистика, т. 1—2, Т., 
19611963; Математик статистиканинг 
тажрибада қўлланиши, Т., 1950.
РОМАНОВСКИЙ Геннадий Да-
нилович (1830.30.7 — Петербург — 
1906.5.5) — рус геологи. Ўрта Осиё гео-
логиясининг илк тадқиқотчиларидан. 
1874 й. Ўрта Осиёга келиб, И. В. Муш-
кетов б-н бирга Ўрта Осиёнинг геологик 
тузилишини ўрганган, стратиграфияси-
ни тавсифлаган. Кумир конлари бу ерда 
юра даврига мансублигини аниқлади. 
Фарғона водийсида нефть конлари б-н 
бирга рудали фойдали қазилмалар ҳам 
мавжудлиги ҳақида фикр билдирди. 
Р.нинг Ўрта Осиё геологиясига тегишли 
тадқиқотлари «Туркистоннинг геология-
сига оид материаллар» асарида ёритил-
ган. 
РОМАНС (испанча romanice — ро-
манча, роман тилига оид) — камер мусиқа 
жанри, чолғу жўрлигида яккахон хонанда 
ижросига мулжалланган мусиқийшеърий 
асар. Ўрта асрлар ва Уйғониш даври-
да пайдо бўлган Р. 18-а. охирида кенг 
тарқалган ва аслзодаларнинг нафис маж-
лисларида ижро этилиб келган мадри-
гал (ишқий мавзудаги қофиясиз шеър) 
руҳидаги қўшиқларни сиқиб чиқарган. 
Р., асосан, кичик ҳажмдаги, банд тизи-
мига асосланган, қисқа сатрлардан ибо-
рат лирик шеърларга куйланган. Европа 
халқлари шеъриятида Ш. Мильвуа, Э. 
Парни, рус шеъриятида эса В. А. Жуков-
ский, А. С. Пушкин шеъриятига ёзилган 
Р.лар, айниқса, машҳур бўлган. Р. ўзбек 
шоирлари ва композиторлари ижодига 
ўтган асрнинг 40—50-й.ларида рус Р.лари 
таъсирида кириб келди. С. Юдаков ва б. 
композиторлар А. С. Пушкиннинг ўзбек 
тилига таржима қилинган (Мас, «Куйла-
ма, соҳибжамол, менинг олдимда») шеъ-
рларига Р.лар ёза бошладилар. Шундай 
Р.лардан сўнг ўзбек мусиқасига рус ва 
Европа мусиқий жанр ҳамда шаклларини 
олиб кириш жараёни бошланган. 50-й.
ларда Алишер Навоий, Ҳофиз, Фузу-
лий, Мукимий ғазалларига ҳам ёзилган. 
М. Бурҳонов, С. Юдаков, М. Левиев, И. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
239
Акбаров, С. Бобоев ва б. композиторлар-
нинг Ойбек, Ҳамид Олимжон, Уйғун, 
Зулфия, Туроб Тула шеърларига ёзган 
мусиқалари Р.нинг энг яхши намунала-
ридан. Сўнгги йилларда Р. Абдуллаев, М. 
Бафоев, Ф. Алимов, Д. Омонуллаева, Ҳ. 
Раҳимов ва б. композиторлар томонидан 
Бобур, Нодира, Фитрат ва Чўлпон шеъ-
рларига ёзилган Р.лар ўзбек романсиада-
си тараққиётида янги давр бошлангани-
дан шаҳодат беради.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling