O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

243
РОМБОЭДР (ромб ва юн. hedra — 
асос, ён, томон) — ҳамма ёкдари тенг 
ромблар бўлган параллелепипед. Баъзи 
кристалларнинг, Мас, исланд шпатининг 
кристаллари Р. шаклида бўлади. Парал-
лелепипед фақат учинчи тартибли сим-
метрия ўқига эга бўлгандагина Р. бўлади.
РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамз и й (та-
халлуслари; асл исмшарафи Абдуллаев 
Маннон) (1895, Тошкент — 1938, Крас-
ноярск) — журналист, ёзувчи, жамоат 
арбоби. 1918 й.нинг 2-ярмидан 1930 й. 1 
сент.гача турли партияшўро раҳбарлиги 
лавозимларида ишлаган. Миллий матбу-
от, нашриёт ва маориф ишларининг ри-
вожланишида фаол иштирок этган. «Тур-
кистон», «Камбағал деҳқон», «Кизил 
Ўзбекистон» газ., «Ер юзи», «Маориф ва 
ўқитувчи» жур. муҳиррири (1927—29), 
Маориф халқ комиссари (1929). Адабий-
журналистик фаолияти 1920 й.дан бош-
ланган. Адабийтанқидий ва публицистик 
макрлалар ёзган. Публицист сифатида 
ўз даврининг муҳим сиёсий-ижтимоий, 
иқтисодий ва маданиймаърифий маса-
лалари, муаммолари юзасидан фикрлар 
билдирган, уларнинг ҳал этилишига му-
айян ҳисса қўшган. Р. 1924—25 й.ларда 
Помирда ишлаган. Ўша ердаги фаолия-
ти асосида «Помир Бадахшонга саёҳат» 
туркум саёҳатномасини яратган (1925). 
«Октябрь вахалқ маорифи» (1927), «Ха-
ёлдан ҳақиқатга» (1928), «Лотинлашти-
риш курашида» (1928) каби китоблар му-
аллифи. 1930 й. 5 сент.да «Наркомпрос 
иши» бўйича қамоққа олинган ва «халқ 
душмани» сифатида отиб ташланган. 
Шахсга сиғиниш оқибатлари фош этил-
гандан сўнг окланган.
РОМИТАН — Бухоро вилояти Ро-
митан туманияаги шаҳар (1981 й.дан), 
туманнинг маъмурий маркази. Яқин 
т.й. станцияси—Когон (30 км). Вило-
ят маркази (Бухоро)дан 17 км. Аҳолиси 
15 минг киши (2003), асосан, ўзбеклар, 
шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус ва 
б. ҳам яшайди. Р. Ўзбекистоннинг қад. 
шаҳарларидан бири. Р. номи маҳаллий 
ривоятга кўра, «Ромитан» — «Тан оро-
ми» дан дейилади. «Р.» атамаси туркий 
митан уруғи номидан келиб чикдан деган 
тахминлар ҳам мавжуд.
Наршахий ёзишича, Р. катта бир 
кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ 
бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъ-
зи манбаларда бу қишлоқни Бухоро деб 
атаганлар. Р.да қадимда ҳукмдорлар ту-
рар жойлари бўлган. Бухоро ш. вужудга 
келгандан сўнг улар Р.да фақатгина қиш 
фаслида яшаганлар.
Араб саркардаси Убайдуллоҳ ибн 
Зиёд қўшини 674 й.да Р.га босқин уюш-
тирган. Бухороликларнинг араб қўшини 
б-н бўлган ҳал қилувчи жанги Р. яқинида 
Вардонзе ҳудудида бўлиб ўтган. Та-
барийнинг ёзишича, 707 й.да Кутайба 
Р.ни босиб олган. Хуросон волийси Абу 
Муслим Бухорога ҳар гал келганида ўз 
қароргоҳини Р.да жойлаштирган. Араб 
географ ва сайёхдари 10-а.да Бухоро 
воҳасидаги 30 га яқин шаҳарлар қаторида 
Р. номини ҳам тилга олишган.
Маҳмуд ибн Banuwmx: «Баҳр алас-
рор» (17-а.) асарида ёзишича, Р. Бухо-
ро вилоятидаги 10 та туманнинг бири, 
ўрта асрларда «Самжон» (Р. туманининг 
2номи) деб аталган.
Р. 
Тошкент—Самарқанд—Ур-
ганч, Тошкент—Нукус автомагистраль 
йўли ёқасида жойлашган. Аҳолиси ва 
хўжаликлари Аму — Бухоро машина 
каналидан сув олади. Шаҳарда ғишт ва 
пахта тозалаш здлари, тўқувчилик фкаси, 
босмахона, деҳқон бозори, новвойхона, 
меҳмонхона, алоқа бўлими, банк, мада-
ний савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 
шохобчалари бор. Умумий таълим макта-
блари, қ.х. касбҳунар коллежи, маданият 
саройи, кутубхона, стадион, «Ғалаба» 
маданият ва истироҳат боғи, касалхона ва 
дорихоналар мавжуд. «Номаълум аскар» 
ёдгорлиги қурилган.
Р.да меъморий ёдгорликлардан Мулла 
Мир Ҳаким хонақоси, Хожа Али Ромита-
ний (Хожаи Азизон) ва Хожа Муҳаммад 
Бобойи Самосий мақбаралари (13—14-а.


www.ziyouz.com кутубхонаси
244
лар), Зарафшон дарёси устида қурилган 
Чориқулбой кўприги сақланган. Ҳазрати 
Хожа Уббон ва Хожа Заъфарон қадамжо 
(зиёратгоҳ)лари бор.
Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 
1966; История атТабари, Т., 1987; Мах-
муд ибн Вали Море тайн, Т., 1977; На-
селённые пункты Бухарского эмирата, 
Т.,2001.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling